24-расм. Ловия
Сарсабилсимон нўхатнинг овқатга етилмаган дуккаклари ишлатилади. Пояси 2 метргача етади, шохланган. Ўтчил ўсимлик. Дуккаклилар узун (30-60 см гача), пишиш даврида (12-14 кунлигида) оғирлиги 20-25 г, пергамент қавати йўқ. Уруғи йирикмас, турли рангларда, усти ялтирамайди. Нўхат совуққа чидамли ўсимлик. Уруғи 1-2°С да уна бошлайди. Уруғининг униб чиқиши ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиши учун мақбул ҳарорат 10-17°С, кўпчилик навлари 4-6°С совуқни кўтаради. Гуллаш ва мева тугиш даврида ҳароратнинг юқори ва ҳавонинг қуруқ бўлиши чангланишини ҳийинлаштиради ва маҳсулотдорликни кескин туширади. Нўхат қисқа вақтли қурғоқчилик ва ортиқча намликни кўтара олади. У тупроқ намлигига талабчан. Ўзбекистон шароитида юқори маҳсулотдорлигини таъминлаш учун суғориш зарур.
Ловия ва сарсабилсимон нўхат - иссиқсевар узун кунли ўсимликлардир. Ўсимликнинг нормал ўсишн ва ривожланиши учун суткалик ўртача ҳарорат 20-25°С бўлиши зарур. Бундан паст ҳарорат ўсимлик ўсишини сусайтиради ва замбуруғли касаллик билан зарарланишини кучайтиради. -1-2°С да ўсимлик ҳалок бўлади. Ловия ёриқсевар, қисқа кун ўсимлик. Унумдор тупроқни ёқтиради, шўрланган ботқоқ ва нордон тупроқларни хоҳламайди. Сарсабилсимон нўхат ловияга нисбатан тупроҳ шароитига кам талабчан ва атмосферанинг қуруқлиги ҳамда юқори ҳароратга бардошлироқ. Уларнинг ҳам иккаласи – намга талабчан ўсимликлар, айниқса, гултўп чиқарганда ва меваси шаклланаётганда, нам етарли бўлмаса улар тушиб кетади.
Навлари ва етиштириш технологияси. Ўзбекистонда сабзавот ловиянинг фақат «Олтин» нави туманлаштирилган, сабзавот нўхати ва спаржа ловияси бу ерда туманлаштирилмаган.
Туманлаштирилган «Олтин» нави билан бирга ловиянинг «Сакса толасиз 6-15», «Санава-3» навлари ҳам етиштирилади. Сабзавот нўхати навларидан шакарли «Неистошиммй-195», «Жегалова-112», «Ранний консервнш – 20-21» ва «Победител - 1/33» етиштирилади.
Нўхат февралнинг охири – мартнинг бошида экилади. Тик ўсувчи навлар қатор ораларини 25-30 см, ётувчи навлар кенг қаторли лентасимон усулда, қатор оралиғини 54-60 см қилиб экилади. Майда уруғли навларни экиш миқдори гектарига 80-170 кг, йириклариники эса 17-200 кг, экиш чуқурлиги 7-10 см бўлиши лозим. Ширин нўхат нави нўхатлари диаметри 6-7 мм бўлганда 4-8, пергамент қавати бўлган кўк нўхат 5-6 мм бўлганда, бир неча марта териб олинади.
Сабзавот ловияси ва спаржа ловияси апрелнинг охири, майнинг бошларида қаторлаб экилади. Бунда қатор оралиғи 60-70 см ни ташкил этади. Уруғни кўмиш чуқурлиги 3-5 см бўлиб, гектарига ловиянинг майда уруғли навидан 70-80 кг, йирик уруғдан 90-120 кг, спаржа ловияси 35-40 кг экилади.
Экин ўсув даврида 5-6 марта суғорилади. Шунингдек қатор оралари култиватсия қилинади. Гуллаш олдидан гектарига 30 кг дан аммиакли селитра билан озиқлантирилади. Ягана қилинганда ҳам 10-15 см да бир дона ўсимлик қолдирилади.
Кўк дуккаги туганак тукканидан кейин 8-10 кун ўтгач олинади. Йиғиштириш ишлари ҳар 6-8 кунда такрорланилади. Ловия маҳсулотдорлиги гектарига 70-100 тс ни, спаржа ловияси 120-180 тс ни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |