Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet171/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Ерқалампири – илдиз тизими қишловчи кўп йиллик ўтсимон ўсимлик ва ҳар-йили илдиз ёнидаги барглари ва поялари қайта кўкарувчи бир-йиллик ўсимлик.
Илдиз ва баргларида минерал тузлар, дармондорилар (30-50 мг%) С дармондориси ва ерқалампирига ўткир таъм берувчи глюкозид минерали бор. Ерқалампири илдизида 30-35% қуруқ модтса, 14-16% крахмал, 10-11% қанд мавжуд. Қирғичдан ўтказилган илдизи овқатга зиравор сифатида солинади, яшил барглари тузлашда ва сабзавотларни консервалашда фойдаланилади. Ерқалампири ошқозон касалликлари ва оғриқ қолдирувчи восита сифатида ишлатилади. Ерқалампирининг «Вилковский» нави етиштирилади.
Ерқалампири – совуққа чидамли ўсимлик, намга талабчан. У унумдор, органик моддаларга бой, енгил тупроқларда яхши ўсади. Ўғитларга нисбатан талабчан. Ерқалампири экишга мўлжалланган учусткаларига кузда гектарига 30-40 т гўнг ва 5-6 тс суперфосфат, баҳорда 1,5-2 тс аммиакли селитра чиқарилади. Ерқалампири экишдан олдин ерга жуда чуқур (30-40 см) ишлов берилиши шарт. Ерқалампири экиладиган ер тупроғи чуқур қилиб ҳайдайдиган механизм ёрдамида амалга оширилади.
Ерқалампири илдизининг вегетатив қисмидан кўпаяди. Ён томонларидаги илдизлари кесиб олинади ва узунлиги 25-30 см қилиб қирқилади. Бундай қаламчалар қишда хандақларда ёки подвалдаги қумга кўмиб сақланади. Феврал охиримарт бошида қаламчаларни эгатларга тик ҳолда экилади. Бунда қатор ораларини 80-90 см, ўсимликлар оралиғини эса 25-30 см қилиб экилади. Ерқалампири ўсув даврида 8-10 марта суғорилади, қатор оралари 3-4 култиватсия ва 1-2 чопиқ қилинади.
Ерқалампирининг йирик қаламчалари экилганда маҳсулотини биринчи-йилиёқ, кузда, майдаси экилганда эса иккинчи-йили олиш мумкин. Йиғиштириб олиш ишлари октабрноябр ойида илдизни плуг ёки лавлаги қазгич ёрдамида кавлаш йўли билан амалга оширилади. Бир-йиллик ерқалампирининг маҳсулотдорлиги гектаридан 8-10 т, икки-йиллигиники эса – 15-20 т. Ерқалампири барглари ва илдизини ташиш учун яшиклар ва полиэтилен қопчалардан фойдаланилади. Уларга баргларни зич қилмасдан, илдизини эса зич қилиб жойлашади. Ерқалампирини сабзавот омборхоналарида устига қум сепиб саҳланади.
Кейинги-йилларда янги сабзавот ўсимлиги ўстирила бошланади. Бу чўл қатрони бўлиб, у ўзининг морфологик кўринишлари, химиявий таркиби, ташқи муҳитга муносабати билан ерқалампирига жуда яқин туради. У кўп-йиллик ўсимлик, ерқалампири каби карамсимонлар оиласига мансуб. Қатрон ерқалампирига ўхшаб етиштирилади ва фойдаланилади.


Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish