Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet75/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

16-расм. Икки ярусли плуг ПД-4-35:
1 - орқа ғилдирак; 2 - орқа ғилдирак механизми; 3 - пастки корпус; 4 - рама;
5 - тортгич қовурға; 6 - олдинги ғилдирак; 7 - юқориги корпус; 8 - осма тиргак;
9 - бармоқ; 10 – пасайтгич

Кузги шудгорлаш ПЛН-4-35 маркали осма плуглар билан ўтказилади. Ерни ПЯ-3-35 ва ПД-4-35 маркали икки ярусли плугларда (16-расм) ҳайдаш бегона ўтларнинг илдизи ва қолдиқларини тупроқнинг анча чуқур қатламига кўмади. Сершағалсертош ерлар автомат сақлагич ўрнатилган ГТКУ-3-35 ва ПД-4-35 плуглари ёрдамида шудгор қилинади.


Сабзавотчиликда экинлар экилишидан олдин ерга ишлов бериш ўзига хос хусусиятга эга. Бу кўпчилик сабзавот уруғларининг майда бўлиши, узоқ вақт униши ҳамда уларнинг тўлиқ униб чиқиши учун етарли миқдорда кислород ва намликни талаб қилиш билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам уруғларга кислород ва намлик етказиб берадиган чора-тадбирларни амалга ошириш керак бўлади. Кўпчилик сабзавотлар ўз маҳсулотини (мевасини) тупроқда маҳсулот қилади, уларнинг шакли ва сифати тупроқнинг донадорлиги ва қандай чуқурликда унга ишлов берилганлигига боғлиқ. Сабзавотларнинг ер ости маҳсулоти (меваси) ҳамда илдиз тизимининг яхши ўсиб ривожланишини таъминлаш учун тупроққа ишлов беришнинг ўзига хос тадбирлари қўлланилади.
Тупроққа экинлар экилишидан олдин ишлов бериш муддати ва уни бажариш усуллари сабзавотларни экилиш вақти, тупроқнинг физик ҳолатига кўра амалга оширилади.
Пиёз, сабзи, лавлаги, эртаги картошка ва карамни эрта муддатда (феврал охири март ойининг бошларида) экишдан олдин БЗГС-1,0 маркали тишли борона билан ерга икки маротаба ишлов берилади. Ерни эртаги экинлар экишга тайёрлашнинг энг яхши усули шудгор қилинган ерлар куздан бошлаб борона қилиниб кетмакет эгатлар олиниб қўйилади. Эрта баҳорда пушталарга уруғ ёки кўчат экилиб, барвақт сифатли ва юқори маҳсулот олинади.
Кеч кўкламда (апрел ва май ойи бошида) ўртаги карам ва иссиқсевар сабзавотлардан бодринг, полиз экинлари, қовоқча, томатдошлар экилади. Бу экинлар экилишидан олдин ерга ишлов бериш тупроқнинг зичланиб қолиш даражасига кўра турлича бўлади. Кеч кўкламда зичланмайдиган енгил тупроқлар эрта баҳорда экин экиш олдидан икки маротаба бороналанади, кучсиз зичланадигани – тупроқ намини сақлаш учун эрта баҳорда бороналанади, сўнг экин экишдан олдин 16-24 см чуқурликда КФГ-3,6 култиватори, ёки ЧКУ-4,1 маркали чизел култиватор билан юмшатилади.
Май ойида экин экиладиган ерлар кучли зичлашиб қолган бўлса, улар экин экилишидан олдин ПЯ-3-35 плуги билан 22-25 см чуқурликда ағдармасдан ҳайдалади ва кетма-кет борона солиниб текисланади. Агар сабзавот уруғлари қўлда сепилса ёки экилса, эгатлар култиватор ёрдамида аввалроқ олиб Қўйилади.
Асосий экинлар ёзда (июн-июл ойларида) экиладиган бўлса, ер тоза шудгор ҳолида сақланиб, эрта кўкламда бороналанади, ёғингарчиликдан кейин маҳсулот бўлган қатқалоқ ва бегона ўтларни йўқотиш мақсадида 1-2 марта (апрел-мартда) ёппасига култиватсия қилинади. Сўнгра уруғ экиш ёки кўчат ўтқазиш олдидан 20-22 см чуқурликда қайта ҳайдалиб, кейин бороналанади. Агар ер қақраб қолган бўлса, ҳайдашдан олдин суғорилади.
Ёзда такрорий экинлар ва кузги экинлар (пиёз, саримсоқ) экилишидан олдин ерлар эртаги экинлар қолдиқларидан тозаланиб, тупроқ намлиги етарли бўлса, 28-30 см чуқурликда ағдариб ҳайдалади ва бир йўла бороналаниб текисланади. Агар эртаги сабзавот маҳсулоти йиғиштириб олинганидан сўнг тупроқ қақраб кетган бўлса, у суғорилади ва етилган вақтида ҳайдалади.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish