Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet22/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Озиқ режимини ўрганиш. Сабзавотларнинг замонавий маданий турлари ва навлари мажмуи узоқ-йиллар давомида ҳар-йили ўғитланадиган томорқа хўжалигида етиштирилиб, натижада тупроқнинг юза (ҳайдаладиган) қатламидан озиқ моддаларни ўзлаштирадиган. яхши ривожланмаган илдиз тизимига эга бўлган ва тупроқ унумдорлигига талабчан ўсимликлар турлари (шакллари) вужудга келган.
Сабзавотларнинг озуқа моддаларига муносабати вақт бирлиги ичида ва бутун ўсув даврида маҳсулот бирлигига юза бирлигидан минерал элементларни ўзлаштириш, тупроқ таркибида маъданли озуқаларнинг мавжуд бўлишига талабчанлиги, тупроқ эритмасининг тўйиниши ва шўрхоклигига муносабати, элементларни ўзлаштириш ва зарарли ионларни тўплаш хусусияти билан аниқланади.
Минерал озиқлантириш шароити ўсимликларни ўсиш ва ривожланишига бевосита ва билвосита таъсир этади. Озуқа элементларини бевосита ўзлаштириш фотосинтез ва транспиратсиянинг жадал ўтиши онтогенезнинг ўтиш даражаси, ўсимлик органлари ва улар ўртасида озуқа элементлари ва фотосинтез маҳсулининг тақсимлаши, маҳсулот даражаси ва сифатида намоён бўлади.
Ўсимликларнинг ўсув даврида бир гектар майдондан ўзлаштирган минерал ўғитлар миқдори уни ўзлаштириш даражасини кўрсатади. Бир гектар майдондан сутка бирлигида минерал озуқаларни ўзлаштириши унинг суткалик ўртача ўзлаштириш қобилияти деб юритилади. Ўсимликнинг маҳсулот бирлиги (тонна, тсентнер) билан тупроқдан оладиган минерал элементлар миқдори уни белгиловчи кўрсаткичи ҳисобланади (2-жадвал).
Сабзавот экинлари сутка ва бутун ўсув даврида тупроқдан озуқа элементларини ўзлаштириш жиҳатидан бир-бирларидан фарқланадилар. Азот, фосфор ва калийни сабзавотлардан редиска ва бодринг бутун ўсув даврида бир гектар майдондан 120-170 кг ўзлаштирса, кечки карам, ош лавлаги 500-600 кг. ни ўзлаштиради. Барча сабзавот ўсимликлари минерал озуқалардан, биринчи навбатда, калий, сўнг азотни ва фосфорни ўзлаштиради. Бундай хусусиятдан пиёз, дуккаклилар ва исмалоқ мустасно бўлиб, улар ўз маҳсулотлари билан азотни калийга нисбатан кўп олади.
Сабзавот экинларининг ўсув даврида 1 гектар майдондан ўзлаштирадиган озуқа элементлари умумий миқдорининг кўпайишига ва товарбоп маҳсулот бирлигида уларнинг миқдорини камайишига тупроқ намлиги, экилиш зичлигининг қулай бўлиши ҳамда юқори агротехника қўлланилиши ёрдам беради. Ўсимликлар ҳаётий жараёнларининг ўтишида, барча шарт-шароитлар яратиб берилишидан қатъи назар, улар озиқ моддаларни маълум чегарагача ўзлаштира оладилар.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish