ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
“ Туризм ва иқтисодиёт ” факултет
|
|
“ Иқтисодиёт ” кафедра
|
Рўйхатга олинди № __________
|
|
Рўйхатга олинди № __________
|
“______” ___________2020 й.
|
|
“______” ___________2020 й.
|
“ ИҚТИСОДИЁТ ” КАФЕДРАСИ
“Микроиқтисодиёт ” фанидан
КУРС ИШИ
Маvzu: Ялпи талаб ва ялпи таклифнинг ўзаро таъсири
Бажарди:
“ Туризм ва Иқтисодиёт ” факултети,
196 - гуруҳи талабаси Сопорбоев Нодирбек
Текширди: ______________________________________
Курс иши тақризга топширилган сана
“____” _______2020й.
|
|
Курс иши тақриздан қайтарилган сана
“____” _______2020й .
|
Курс иши ҳимоя қилинган сана
“____” _______2020 y.
Баҳо “_____” _________
|
___________
(имзо)
___________
( имзо )
___________
( имзо )
|
Комиссия аъзоари:
__________________
__________________
__________________
|
УРГАНЧ – 2020
Режа:
Кириш
Талаб тушунчаси ва унинг миқдорига таъсир қилувчи омиллар. Талаб қонуни.
Таклиф тушунчаси. Таклиф қонуни. Таклиф миқдорига таъсир қилувчи омиллар.
3. Талаб ва таклифнинг мос келиши, бозор мувозанати.
АД-АС моделига умумий тавсиф.
Хулоса
Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати
КИРИШ
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида олиб борилган тўғри ва изчил иқтисодий сиѐсат орқали аҳамиятли ижобий натижалар қўлга киритилди. Жумладан, Ўзбекистонда талаб ва таклифнинг ўзаро мутаносиблиги негизида миллий хўжалигимиз иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамланиб, маъмурий- буйруқбозлик тизимдан мерос бўлиб қолган бир томонламалик ва инқироз ҳолатидан чиқарилди; иқтисодиѐтнинг барқарор ўсиши таъминланди, макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик мустаҳкамланди, иқтисодиѐт ва унинг айрим соҳаларидаги мутаносиблик кучайди; бозор механизмининг таркибий қисмлари қарор топди ва унинг инфратузилмалари вужудга келтирилиб, ривожлантирилди. Маънавий жабҳада ҳам туб ўзгаришлар қилиниб, жамият аъзоларида миллий истиқлол ғояси ва мафкураси шаклланди. Бугунги кунда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, иқтисодиѐтни эркинлаштириш ва модернизациялаш жараѐнлари амалга оширилмоқда.
Президентимиз И.Каримов 2013 йил якунларига бағишланган мажлисдаги “2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади” деб номланган маърузаларида “Биз бугун 2013 йилнинг якунлари ҳақида гапирганда, аввало, ўтган йилда мамлакатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда мутаносибликка эришгани, модернизация ва диверсификация ҳисобидан юқори суръатлар билан ривожланганини қайд этамиз.
Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8 фоизга ўсди, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги – 6,8 фоизга, чакана савдо айланмаси – 14,8 фоизга ошди. Инфляция даражаси прогноз кўрсаткичидан паст бўлди ва 6,8 фоизни ташкил этди”1 деб, таъкидлаган эди. Юқоридаги иқтисодий
кўрсатгичлар талаб ва таклифнинг мутаносиблиги негизида юзага келганлиги ҳаммага маълум.
Жамиятда рўй берадиган иқтисодий қонунларни билиш ва уларнинг амал қилишига онгли муносабатда бўлишда, мамлакатни демократлаштириш ва иқтисодиѐтни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилиш жараѐнлари моҳиятини тушуниш учун зарур бўлган билимларни беришда «Иқтисодий билим асослари» фанининг роли беқиѐсдир. Бугунги кунда ѐш авлодда бунѐдкорлик ғояларини шакллантириш, маънавий дунѐқарашини кенгайтириш, иқтисодий маданиятини ошириш каби муҳим вазифаларни бажариш орқали мазкур фаннинг аҳамияти тобора ошиб бормоқда. Зеро, Президентимиз И.Каримов таъкидлаганидек, “ҳозирги даврда, халқаро майдонда турли сиѐсий манфаатлар тўқнашаѐтган мураккаб бир шароитда фақат ўз фикри, ўз ҳаѐтий позициясига эга бўлган халқ ва жамият енгилмас кучга айланиб, ўз келажагини ўз қўли ва ақл-заковати билан қуришга қодир бўлади”2.
Айни пайтда илмий-техникавий тараққиѐти нафақат ишлаб чиқаришнинг кўп сони тармоқларига, балки маданий, ижтимоий гуманитар билимлар, таьлим соҳасига ҳам замонавий техналогияларни жорий этишни тақозо этмоқда. Маьлумки, “Кадрлар таѐрлаш миллий дастури” да “....ўқув-тарбиявий жараѐнни илғор педагогик технологиялар билан таьминлаш”3 таькидланиб, узлуксиз таьлим сифатини ошириш ва такомилаштиришнинг иккинчи ва учинчи босқичларда бажариладиган жиддий вазифалардан бири сифатида белгиланган эди. Шу маънода айни пайтда иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида иқтисодий таълимдаги ислоҳотларни чуқурлаштириш билим олишга, иқтисодиѐтни сир-асрорларини ўрганишга бўлган харакатни, “Иқтисодий билим асослари” фанини чуқур ўрганишга талабларни янада кучайтирди. Иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида ҳаѐтимизда талаб, таклиф, бозор
иқтисодиѐти, бозор мувозанати, кичик бизнес, тадбиркорлик, нархларни эркинлаштириш, маркетинг, менежмент каби иқтисодий тушунчалар тез-тез дуч келмоқдамиз. Яъни, барча соҳаларда мазкур тушунчаларни амал қилмоқда. Шу маънода, мазкур тушунчаларнинг мазмуни ва моҳиятини узлуксиз таълимда ўқувчи-талабалар онгига синдириш бугунги ҳозирги замон иқтисочи- ўқитувчилари олдида турган асосий вазифалар қаторига кирмоқда. Шу билан бирга ўқувчи талабалар онгида иқтисодиѐтдаги таркибий ўзгаришлар, макроиқтисодий кўрсатгичларни таҳлил қилиш, иқтисодий машоҳада қилиш кўникмаларини шакллантириш иқтисодий таълимдаги асосий муаммолар сирасига киради.
1. Талаб тушунчаси ва унинг миқдорига таъсир қилувчи омиллар. Талаб қонуни.
Инсон эҳтиёжи бозор орқали товарларни сотиб олиш билан қондирилади. Бозорга ҳаридорлар ўз талаби билан чиқади, бунга жавобан сотувчилар товарни таклиф этадилар. Истеъмолчиларнинг бозордаги ҳаракати талаб шаклида намоён булади. Демак талаб бу энг аввало бирон бир товар ёки хизматларга бўлган эҳтиёжни бозорда намоён бўлишидир. Эҳтиёжнинг пул билан таъминланган туловга қабул қисми талабга айланади. Пулсиз талаб бўлмайди. Масалан; инсоннинг мебель сотиб олиши хоҳиши бор, лекин зарур миқдорда пул бўлмаса, хоҳиш рўёбга чиқмайди, унинг эҳтиёжи мебель бозорида талабни ҳосил этмайди.
Талаблар ҳар хил бўлиб, якка талаб, бозор талаби, жамоа талабини кўриш мумкин. Якка талаб бу ҳар бир истеъмолчининг алохида шахс, харидор таърикасидаги талабидир. Бозор талаби бу бир қанча истеъмолчиларнинг товар ёки маълум хизматга бўлган талаб йиғиндисидир. Жамоа талаби кўпчиликка мансуб, биргаликдаги фойдаланиладиган эҳтиёжни амалга оширилишидир, фойдаланишидир. Масалан; билим олиш, малака ошириш, жисмоний тарбия билан шуғулланиш. Бозор талаби инсоннинг талабининг миқдори ва харидорларнинг сонига боғлиқ бўлади. Якка талаб кишиларнинг ёши, жинси, дини, этиқоди, удумлари, анъаналари, касбий-кори қаерда истиқомат қилишга қараб фарқланади. Талаб хар доим бир хил бўлмайди, у ўзгарувчан бўлади. Бунинг сабаби шулардан иборатки, аввало эҳтиёж ўсиб боради, даромадлар ҳам ўсади, маданият юксалиб боради. Булардан ташқари талабга қуйидаги омиллар таъсир қилади:
1.Товарларнинг нархи. Бозорда нарх пасайса товарга талаб ортади, уни кўпроқ харит қилади. Аксинча нарх ошса талаб қисқариб, товар камроқ харид этилади. Мисол учун нархнинг талабга таъсирини қуйдаги мисолда кўриш мумкуин.
Товар нархи. ( сўмда)
|
Талаб миқдори.
|
500
|
10кг
|
400
|
20кг
|
300
|
30кг
|
200
|
40кг
|
100
|
50кг
|
Демак товар бирлигининг нархи қанчалик паст бўлса, харит қуввати юқори бўлади.
2. Даромадлар микдори, даромад харид қобилиятини белгилайди. Нарх ўзгармаган тақдирда даромат ўзгарса, шунга кўра товар хариди ортади ёки қисқаради. Даромаднинг талабга таъсири жихатидан товарлар икки гурухга ажралади.
Биринчиси, одатдаги товарлар бўлиб, буларга талаб даромад камайган шароитида ҳам ортиб боради, чунки бошқа қимматроқ товарлар хариди камайганидан уларга талаб ортади. Масалан, ўз машинасида юргшан одам даромади камайганда у харажатларни кўтара олмай қолади, натижада у автобусда юра бошлайди, бунда автобус хизматига талаб ортади.
Иккинчи, олий тоифали таворлар. Буларга талаб даромадга қараб ортиб туради. Нарх ўзгармаган, хатто ошган шароитида ҳам бу таворларга талаб ошади, чунки уларни сотиб олиш имкони бўлади.
3. Ўринбосарлар товарлар нархи. Бир товар нархи ошса унга талаб қисқариб, бунинг ўрнини босувчи бошка товарга талаб ошади. Масалан, гўшт нархини ортиши тухумга талабни оширади, чунки тухум гўшт каби оқсилли озуқадир, унинг ўрнини боса олади.
4. Харидорлар сони. Харидорларнинг оз ёки куп бўлиши ва уларнинг харид қурби талабага таъсир қилади. Харидорлар қанчалик кўп бўлса, шунчалик талаб ортади.
5. Кутилдадиган ўзгаришлар. Бунда даромаднаинг ўзгариши мумкин, ёки нарх ўзгариши мумкин. Ҳар иккиси ҳам ўзгариши талабни сотиб олиш қобилиятига таъсир килади.
Хулоса қилиб айтганда талабга хилма хил омиллар таъсир этади, лекин булар орасида нарх ва даромад асосийдир.
Умуман ижтимоий – иқтсодий тарақиёт давомида эҳтиёжлар юксалиб бориши муносабати билан талаб ҳам ўсади. Ишлаб чиқариш кучли жойда талаб барқарор қондирилади.
Талаб қонуни. Талабнинг нархга боглиқ эластиклиги. Талаб қонуни шундай иқитсодий қонундирки,унга биноан таворларга талаб нархига тескари мутаносибликда булади. Нарх ошса талаб қисқаради, нарх пасайса талаб ошади.
Талаб қонунини миқдоран ўзгариб бориши талаб эластиклиги (ўзгарувчанлигини) ифода этади. Шунга қараб нархнинг ўзгаришига жавобан талаб нақадар ўзгарганлигини билиш мумкин.
Нархга жавобан талаб жиддий тарзда ўзгарса талаб эластик ҳисобланади, агар бу ўзгариш суст бўлса ноэластик талаб мавжуд бўлади. Товар нархи билан талаб миқдори ўртасидаги боғланиш талаб эгри чизиғи дейилади. Буни қуйдаги чизмада кўриш мумкин.
Талабнинг эластиклигини кўп ҳолларда 4та омил юзага келтиради. Биринчи омил, Малумки товарлар 2 хил бўлади: кундалик энг зарур товарлар,буларни ҳамма истеъмол этади.
Иккинчидан энг зарур булмаган ёки зебу – зийнат қиммат турувчи товарлар. Бу товарларни ҳамма эмас, маълум харидорлар истемол эстади,? булар одатда пулдорлар ёки айрим товар ҳавасмандлари бўлади. Кундалик товарларга талабнинг эластиклиги паст булади, чунки нархнинг ўзгаришига жавобан уларга талаб камроқ ўзгаради ёки шундай товарлар борки, улар нархини ўзгариши талаб эластиклигини вужудга келтирмайди. Масалан; нон, туз, электр энергия ва бошка хар кунги зарур таворлар. Буларни истемъол этмасликнинг иложи йўқ, шу сабабли нархнинг ўзгариши уларга талабнинг элсатиклигини юзага келтирмайди.
Иккинчи омил. Бозорда ўринбосар товарларнинг мавжудлиги бозорда нарх ошганда талаб бошқа нархи ўзгармаган товарга кучаяди, чунки бу товарлар ўринбасор бўлиб бир эхтиёжни қондириади. Масалан, сариёғ арзонлашса маргарин ўрнига уни купроқ олишади.
Агар сариёғ қимматлашса маргаринга талаб ошиб, у эластик холатда бўлади. Агар товарнинг ўринбосари бўлмаса, нархнинг ўзгариши унинг ўзига бўлган талабни эластик қилади.
Учунчи омил. Бозорнинг таркиби. Агар бозор тор бўлса, нарх ўзгариши у ердаги маълум товарга бўлган талабни эластик қилади.
Тўртинчи омил – бу талабнинг қандай вақт оралиғида ўзгариши.Агар қисқа вақтни олсак, бунда талабнинг нархга боғлиқ эластиклиги сезилмайди, узоқ даврда у яққол кузга ташланади.
Талабни даромадга боғлиқ эластиклиги нархдан бошқа талабга таъсир этувчи энг мухим омил бу истеъмолнинг даромади, яъни харид қурбидир. Нарх ўзгармаган холда даромаднинг ортиши ёки камайиши талабнинг ортиши ёки қисқаришига оилиб келади.
Демак, бундай вазиятда нархларнинг ошиши зарур товарларга талабнинг камаймасдан, аксинча унинг ошишига олиб келиши мумкин. Товар нархи ва унинг харид қилинадиган миқдори (талабнинг) ўртасидаги тескари боғлиқликни оддий икки ўлчамли графикда тасвирлаш мумкин: ётиқ чизиқ талаб миқдорини, тик чизиқ нархни кўрсатади. Нарх ва талабнинг ҳажми ўртасидаги тескари боғлиқликни кўрсатувчи бу чизиқ талаб эгри чизиғи дейилади. Агар талаб эгри чизиғи ўзининг олдинги ҳолатида қолса ва бунда у ёки бу товарни солиб олишдаги ҳар қандай миқдорий ўзгариш талаб миқдорининг ўзгарувчанлигини билдиради. Баҳодан бошқа талаб миқдорига таъсир қилувчи омиллар. Талаб ҳажмининг ўзгариши фақат товар нархига эмас, балки бошқа бир қатор омилларга ҳам боғлиқ бўлади. Бу омиллар талабнинг нархдан ташқари омиллари дейилади. Талабга нархдан ташқари қуйидаги асосий омиллар таъсир қўрсатади: 1) Истеъмолчининг диди; 2) Бозордаги истеъмолчилар сони; 3) Истеъмолчининг даромадлари; 4) Бир –бирига боғлиқ товарларнинг нархи; 5) Келажакда нарх ва даромадларнинг ўзгариши эҳтимоли. Бу омилларнинг ўзгариши талаб ҳажмининг ўзгаришига қандай таъсир кўрсатишини қараб чиқамиз. Бирор маҳсулотга истеъмолчи дидидаги ижобий ўзгариш рўй берса, нархнинг тегишли даражасида унга бўлган талаб ортади. Истеъмолчи дидига салбий таъсир кўрсатадиган ҳолатлар талабнинг қисқаришига олиб келади. Ўз-ўзидан аниқки, бозорда истеъмолчилар сони кўпайса, талаб ортади, истеъмолчиларнинг сони камайса, талаб қисқаради. Масалан, алоқа воситаларининг такомиллашуви халқаро молиявий бозор доирасини мислсиз кенгайтиради ҳамда акция ва облигация каби молиявий активларга бўлган талабнинг ўсишига олиб келади. Туғилиш даражасининг пасайиши болалар боғчаси ва мактабга бўлган талабни камайтиради. Пул даромади ўзгаришининг талаб ҳажмига таъсири бошқа омилларга қараганда анча мураккаб. Пул даромадининг ортиши жуда кўп товарларга талабни нисбатан оширади, даромаднинг камайиши эса бундай товарларга талабни камайтиради. Даромад ошса, унинг ўсишига қараб истеъмолчилар нархи юқори бўлсада, кўпроқ сифатли товарларни харид қилади, бунда улар камроқ нон, картошка, карам сотиб олиши мумкин ортиқча даромад унга анча юқори оқсил таркибига эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари масалан, гўшт ва сут маҳсулотлари харид қилиш имконини беради. Даромаднинг ўзгариши билан талаб тўғри мутаносибликда ўзгарадиган товарлар олий тоифали товарлар дейилади. Даромадлар камайганда талаб ошадиган товарлар паст тоифали товарлар дейилади (масалан, картошка). Ўзаро боғлиқ товарларга талабнинг ортиши ёки камайиши, уларнинг бир-бирининг ўрнини босиш даражаси билан белгиланади. Шу сабабли сариёғ нархи ошса, бу маргаринга бўлган талабнинг ортишига олиб келади. Агар сариёғ нархи тушса бу маргаринга бўлган талабни камайтиради. Демак, агар икки товар ўрнини босувчи товарлар ҳисобланса, улардан бирининг нархи билан бошқасига бўлган талаб ҳажми ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжуд бўлади. Иккита товар бир-бирини тўлдирувчи ҳисобланса, уларга бир вақтда талаб пайдо бўлади. Масалан, агар бензин нархи пасайса, бу мотор ёғига бўлган талабни қисқартиради. Шундай қилиб, бензин ва мотор ёғига талаб ўзаро боғлиқ бўлиб, улар бир-бирининг нархи ва бошқасига бўлган талаб ҳажми ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд бўлади. Келгусида истеъмолчи даромадлари, товар нархи ўзгаришининг кутилиши ва товарларнинг нақд бўлиши ёки бўлмаслиги каби омиллар талаб ҳажмини ўзгартириши мумкин. Келгусида нархнинг нисбатан ошишининг кутилиши, истеъмолчи жорий талабнинг ошишига олиб келади. Аксинча, нархнинг пасайиши ва даромаднинг кўпайишининг кутилиши товарларга бўлган жорий талаб ҳажмининг қисқаришига сабаб бўлади.
Эҳтиѐж кишиларнинг ҳаѐтий воситаларига бўлган заруриятини ифодаловчи илмий категория сифатида тараққиѐтнинг ҳамма босқичлари учун умумий ва доимийдир. Унинг бозор иқтисодиѐти шароитидаги тарихий кўриниши талаб тушунчасидир. Талаб эҳтиѐждан фарқ қилиб, мустақил иқтисодий категория (илмий тушунча) сифатида амал қилади.
Эҳтиѐжнинг фақат пул билан таъминланган қисми талабга айланади. Демак, талаб – бу пул билан таъминланган эҳтиѐждир. Эҳтиѐж зарур миқдордаги пул
билан таъминланмаса, у «хоҳиш», «истак» бўлиб қолаверади. Талабнинг бир қатор муқобил вариантлари мавжуд бўлади, чунки нарх ўзгариши билан товарнинг сотиб олинадиган миқдори ҳам ўзгаради. Шу боғлиқликдан келиб чиқиб, талабга қуйидагича таъриф бериш мумкин: маълум вақт оралиғида, нархларнинг мавжуд даражасида истеъмолчиларнинг товар ва хизматлар маълум турларини сотиб олишга қодир бўлган эҳтиѐжи талаб дейилади.
Талаблар турлича бўлиб, одатда бир хил товар ѐки хизматларга бўлган талабнинг икки тури фарқ қилинади: якка талаб ва бозор талаби. Ҳар бир истеъмолчининг, яъни алоҳида шахс, оила, корхона, фирманинг товарнинг шу турига бўлган талаби якка талаб дейилади. Бир қанча (кўпчилик) истеъмолчиларнинг шу турдаги товар ѐки хизматга бўлган талаблари йиғиндиси бозор талаби дейилади.
Якка талаб ҳам, бозор талаби ҳам миқдор жиҳатдан аниқланади. Лекин бу миқдор ҳар доим ҳам бир хил бўлиб турмайди, балки ўзгарувчан бўлади. Талаб миқдорининг ўзгаришига бир қанча омиллар таъсир қилади. Уларнинг ичида энг кўп таъсир қиладиган омил нарх омилидир.
Нарх ва сотиб олинадиган товарлар миқдори ўртасидаги бўладиган боғлиқликни қуйидаги 1-жадвал маълумотлари асосида қараб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |