Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети


Таклиф тушунчаси. Таклиф қонуни. Таклиф миқдорига таъсир қилувчи омиллар



Download 368,51 Kb.
bet3/8
Sana22.02.2022
Hajmi368,51 Kb.
#104807
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Talab va taklif

2. Таклиф тушунчаси. Таклиф қонуни. Таклиф миқдорига таъсир қилувчи омиллар.
Таклиф ишлаб чиқарувчилар тамонидан ишлаб чиқарилган ва бозорга чиқарилган ёки келтирилиши мумкин бўлган товарлар ва хизматлар йиғиндисидир. Таклиф талабни қондиришни мўлжаллайди. Таклиф бозорга нимани ва қанча чиқаришни ва сотувга қўйилишини билдиради. Бунда биринчидан, ишлаб чиқариш хажмига, иккинчидан маҳсулотнинг қандай қисми товар сифатида бозорга чиқаришга, учунчидан, ҳар бир товарнинг нархига боғлиқ бўлади.
Агар ишлаб чиқариш кўп бўлса, ўз навбатида таклиф хам кўпаяди. Ишлаб чиқаришда яратилган маҳсулот бир қисми ишлаб чиқаришда қолиб шу ерда истеъмол қилинса, бу таклифни хосил этмайди, шу ернинг ўзида ишлатилади.
Якка таклиф ва бозор таклифи бўлади. Якка таклиф бу айрим ишлаб чиқарувчининг маълум товарини бозорга таклиф этишидир. Айрим бир тадбиркор ўзи яратган маҳсулотни бозорга олиб чиқиб сотса якка таклиф бўлади. Кўп тадбиркорлар, фирма ёки корхоналар ишлаб чиқарган маҳсулотларни бозорга таклифини ташкил этади.
Таклиф миқдорига кўпгина омиллар таъсир этади, лекин таклифга кўпроқ нарх таъсир этади. Нарх ошиши билан таклиф миқдори ҳам ортиб боради.
Якка таклифнинг нархга боғлиқлиги қуйдаги мисолда кўриш мумкин.



Бир дона радио аппарати нархи, минг сўмда.

Таклиф этилаётган радио аппарати, донада.

30
50
60
80
100

20
30
40
50
100

Жадвалдан маълумки, нархи ортиши билан радио аппаратини таклиф этаётган миқдори ҳам ортиб боради. Демак нарх ошса товарлар кўплаб таклиф этилади, нарх пасайса таклиф ҳам камаяди. Шундан хулоса қилиб таклиф қонуни асослаш мумкин. Таклиф қонуни шундай қонундирки. Унга биноан товарлар таклифи уларнинг нархга нисбатан тўғри мутаносибликда бўлади. Бозорга эластиклик хос бўлади, бу таклифнинг нархга нисбатан тезроқ ўзгаришини билдиради.
Таклиф қонуни таклифнинг бозорга мослашувчанлигини, эластиклигини тарифлаб беради. Эластиклик нархнинг ўзгаришига жавобан таклиф қандай ўзгарганлигини билдиради. Таклифга нархдан ташқари бошқа омиллар ҳам таъсир этади. Бунда ресурслар нархи ошса ҳаражат ортади, агар у камайса ҳаражат пасаяди. Шунга кўра ишлаб чиқарувчининг оладиган фойдаси камаяди ёки кўпаяди. Фойда камайганда таклиф қисқаради, у кўпайганда эса таклиф ортади.
Таклифга ишлаб чиқариш технологияси ҳам таъсир қилади. Технология қанча юқори бўлса, шунчалик ҳаражатлар кам бўлади, чунки улар тежалади. Фойда олишга интилиш ишлаб чиқарувчилар тамонидан таклифни кўпайтиришга ундайди.
Солиқларнинг ортиши ҳаражатларни ошириб фойдани қисқартиради, демак таклифни ҳам қисқартиради. Масалан, солиқлар ишлаб чиқарувчилар даромадининг 4\1 ни солиқ ташкил қилса, бундай ҳолда солиқ юки меъёрида бўлган ҳисобланади. Солиқ тўловчи субъектлар камроқ солиқ тўласалар улар қўшимча маблағга эга бўладилар. Бу қўшимча маблағ ҳисобидан ишлаб чиқаришни ривожлантириш, қўшимча ишчи ўрни очишга ёки иш хаққини оширишга имконият яратилади.
Масалан 2000 йилдан бошлаб мамлакатимизда солиқ юкини камайтириб бориш, солиқларни соддалаштириш амалга оширилмоқда. Агар 1998 йилгача республикамизда 24 тадан ортиқ солиқ турлари ва йиғимлари амал қилган бўлса, 2006 йилда уларнинг сони 10 тагача қисқарди.
Корхоналар фойдасидан ( даромадидан) олинадиган солиқ ставкаси 1998 йилдаги 38% дан 2007 йилда 10% га туширилди. Бундан солиқ имтиёзлари натижасида корхона, фирма, компания ва хўжаликлар учун ишлаб чиқаришни ривожлантириш, меҳнатга ҳақ тўлашда қўшимча манба бўлади. Бу омиллар ўз навбатида таклифни кўпайтиради.
Бозорга таклиф этиладиган бошқа товарлар нархи ҳам таклифга таъсир этади.Ўринбосар ёки бир-бирини тўлдирувчи товарлар бозорга чиқарилганда бирининг нархини ўзгариши бошқасининг таклифини ўзгартиаради.
Таклиф деб, ишлаб чиқарувчиларнинг маълум вақт ичида товар ёки хизматнинг маълум турини ишлаб чиқариб қодир бўлган нархнинг ҳар бир даражасида бозорга сотишга чиқарадиган миқдорига айтилади. Нарх ўзгариши билан сотишга чиқариладиган маҳсулот миқдори ҳам ўзгариши сабабли талаб каби таклифнинг ҳам бир қатор муқобил вариантлари мавжуд бўлади. Таклиф ҳар хил нархларда сотишга қанча миқдорда маҳсулот чиқарилишини кўрсатади. Нархнинг ошиши билан шунга мос равишда сотишга чиқариладиган товар (таклиф) миқдори ҳам ортади, нархнинг тушиши билан таклиф ҳажми қисқаради. Бу ўзаро тўғридан-тўғри боғлиқлик таклиф қонуни дейилади. Истеъмолчи учун нархнинг ошиши тўсиқ ролини ўйнаса, ишлаб чиқарувчи учун рағбатлантирувчи вазифасини бажаради. Бозорда таклиф қилинадиган товар ҳажмига нархдан ташқари бир қатор омиллар таъсир қилади. Бу омилларнинг асосийлари қуйидагилар: 1) Ресурсларнинг нархи; 2) Ишлаб чиқариш технологияси; 3) Солиқ ва дотациялар; 4) Бошқа товарларнинг нархи; 5) Нарх ўзгаришининг кутилиши; 6) Бозордаги сотувчилар сони. Таклифнинг шу омиллардан бир ёки бир нечтасининг ўзгариши таклиф ҳажмининг ўзгаришини тақозо қилади. Таклифга таъсир қилувчи омилларни алоҳида-алоҳида қараб чиқамиз. Ресурсларнинг нархи. Ишлаб чиқариш харажатлари ва таклиф ўртасида мустаҳкам ўзаро боғлиқлик мавжуд. Ресурс нархларининг пасайиши ишлаб чиқариш харажатларини камайтиради ва таклифни оширади. Аксинча, ресурсларга нархнинг ошиши ишлаб чиқариш харажатларини оширади ва таклифни қисқартиради. Масалан, минерал ўғитлар нархининг пасайиши буғдой таклифини оширади, ёмғирлатиб суғориш харажатларининг ошиши маккажўхори дони таклифини қисқартиради. Ишлаб чиқариш технологияси. Технологияларнинг такомиллашуви маҳсулот бирлигини анча самарали ишлаб чиқаришга имкон беради. Ресурсларнинг мавжуд нархида ишлаб чиқариш харажатлари камаяди ва таклиф кўпаяди. Масалан, пахта зараркунандаларига қарши анча самарали биологик усулларнинг яратилиши пахта толасининг миқдорини ва сифатини, бинобарин таклифини оширади. Солиқлар ва дотацияар даражаси. Кўпчилик солиқлар ишлаб чиқариш харажатлари таркибига киради. Шу сабабли солиқларнинг ошиши ишлаб чиқариш харажатларини оширади ва таклифни қисқартиради. Масалан, импорт товарларга бож тўловларининг ошиши унинг таклифини қисқартиради. Аксинча, давлат қандайдир товар ишлаб чиқариш ёки бирор соҳага субсидия берса, бу амалда харажатларни камайтиради ва унинг таклифини оширади. Бошқа товар нархи. Бошқа товарлар нархининг ўзгариши ҳам мазкур товар таклифини ўзгартиради. Масалан, қўй гўшти нархининг пасайиши мол гўшти таклифини оширади. Аксинча, мол гўшти нархининг тушиши қўй гўшти таклифини оширади. Нарх ўзгаришини кутилиши. Келгусида маҳсулот нархининг ўзгаришининг кутилиши ҳам ишлаб чиқарувчининг бугунги кундаги бозорга маҳсулот етказиб бериш хоҳишига таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, келажакда нефт нархининг кескин пасайишининг кутилиши нефтнинг таклифини пасайтиради. Ишлаб чиқарувчилар (сотувчилар) сони. Товар ишлаб чиқарувчилар қанчалик кўп бўлса, таклиф қилинадиган маҳсулот миқдори шунчалик кўп бўлади. Тармоқдаги ишлаб чиқарувчилар сони ортиб бориши таклифни кўпайтиради, чунки товар ишлаб чиқариш кўпаяди. Таклиф ҳажмининг ўзгаришига товарнинг сақланиш хусусияти, сақлаш харажатлари ва транспорт-ташиш имкониятлари ҳам таъсир кўрсатади. Масалан, узоқ вақт сақлаб бўлмайдиган қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун таклиф камдан-кам ўзгарувчан бўлади. Ишлаб чиқариш жараёнининг хусусияти, табиий ресурсларнинг мавжуд даражаси ҳам таклифга таъсир кўрсатади. Масалан, нархнинг ўзгаришига жавобан ишлаб чиқаришни кенгайтириш ёки бошқа хил маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш имконияти мавжуд бўлса таклиф ўзгаради. Қишлоқ хўжалигига яроқли бўлган ерлар чекланган бўлса, унинг нархи (рента) қанчалик ошмасин, ер таклифини ошириб бўлмайди. Ижодий касб соҳа ходимларининг (масалан, олимлар, шоирлар, ёзувчилар, мусаввирлар ва бошқалар) меҳнат маҳсули ва ноёб санъат асарларининг таклифи ҳам ноўзгарувчан бўлади.
Маълум вақт оралиғидаги нархларнинг муайян даражасида ишлаб чиқарувчи ѐки сотувчилар томонидан маълум турдаги товар ва хизматларнинг бозорга чиқарилган миқдори таклиф дейилади. Нарх ўзгариши билан сотишга чиқариладиган маҳсулот миқдори ҳам ўзгариши сабабли талаб каби таклифнинг ҳам бир қатор муқобил вариантлари мавжуд бўлади. Алоҳида ишлаб чиқарувчи ҳамда бозор таклифини ифодаловчи мисол 5-жадвалда кўрсатилган.
Таклиф нархларнинг турли даражасида қанча миқдордаги маҳсулотнинг сотишга чиқарилишини кўрсатади.
Нархнинг ошиши билан шунга мос равишда сотишга чиқариладиган товарлар таклифи миқдори ҳам ортади, нархнинг тушиши билан таклиф ҳажми қисқаради. Нархнинг ўзгариши билан таклиф этилаѐтган товар миқдорининг тўғри боғлиқликдаги ўзгариши таклиф қонуни дейилади.
Нарх ва таклиф миқдори ўртасидаги боғлиқлик.

Download 368,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish