Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети



Download 1,36 Mb.
bet98/104
Sana24.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#209692
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   104
Bog'liq
бошқарув мажмуа

Мавзунинг қисқача баёни:Умаман олганда, профессиограмма – у ёки бу касбга қўйиладиган талаблардан келиб чиқувчи шахсга хос билим, малака ва кўникмаларнинг уйғунлашган йиғиндисидир.
Раҳбарларга қўйилувчи талаблар асосида яратилувчи профессиограммалар ҳақида гапирар экан М. Қурбонов таъкидлайдики - «Муайян лавозим профессиограммаси – ушбу лавозим эгаси қандай бўлиши керак? деган саволга жавоблар йиғиндисидир». 8Одатда касб профессиограммалари ишлаб чиқишда турли ёндошувлар бўлиб, улар муайян мақсадлардан келиб чиққан ҳолда тузилади. Масалан, ёшлар орасида касбга лаёқатли номзодларни аниқлашда асосий мезон - касбий тарбияга мойиллик бўлса, малакали мутахассис учун эса бошқа профессиограмма, яъни унинг мустақил ишлай олиш лаёқати аниқланади. Ҳозирги пайтда амалий менежмент соҳасида профессиограммалар яратишга модулли ёндошув ва касб хислатларини экспертли баҳолаш ёндошувлари мавжуд.9 Модулли ёндошув – бирон йўналиш ёки соҳа касбларига нисбатан умумий, универсал хислатлар мажмуасини ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлиб, кишиниг бир касбдан иккинчи касбга ўтиши имкониятларига оид маълумотлар бериши мумкин. Айнан бир касб ёки иш ўрнига тааллуқли хислатлар мажмуасини аниқлашда эса экспертли баҳолаш услубидан фойдаланилади.Касб талаблари асосида ишлаб чиқилган профессиограмма номзодни ишга қабул қилишда асос бўлиб хизмат қилади. Одатда номзоднинг профессиограмма талабларига канчалик мос келишини аниқлаш мақсадида турли хил психологик ва касбий тестлардан фойдаланилади, суҳбат ўтказилади ва номзод шахси ҳақида маълумотлар йиғилади. Ҳар бир олинаётган маълумот асосида авваламбор профессиограмма мезонлари ётади ва ушбу маълумотлар шу мезонларга максимал даражада мос келиши номзодни ишга қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Номзодни иш жойига, касбга мослигини текшириш услубларидан яна бири иш жойида текшириб кўришдир. Бу нисбатан арзон ва бевосита ахборот берувчи тадбир бўлиб, малакали эксперт-мутахассислар иштирокида ўтказилиши лозим. Умуман олганда, номзодни ўрганиш жараёни ҳар томонлама ва кўп поғонали бўлгани маъқул.
Ҳозирга келиб ташкилотларда деярли ҳамма мавжуд мутахассиликлар бўйича хизмат талаблари, лавозимдан келиб чиқувчи вазифалар мажмуаси ва йўриқномалар ишлаб чиқилган ҳамда янги ходим шу талабларга мос келиши асосида ишга қабул қилинади.
Юқорида айтилганидек, бундай профессиограммалар баъзи бир касб ва иш ўринларига аллақачон ишлаб чиқилган ва доимий тарзда такомиллаштириб боради. Ҳатто бошқарув соҳаларида ҳам раҳбарлар профессиограммасини яратиш каби илғор ғоялар Республикамиз олимлари томонидан кўтарилиб келяпти ва уларнинг асослари яратилаяпти.Раҳбар ходимлар профессиограммасини яратишда мавжуд намуналардан фойдаланиш ўринлидир. Мана шу соҳадаги изланишлар қаторига Республикамиз олимлари томонидан яратилган манбаларга мурожаат этиш мумкин. Кадрларни баҳолаш соҳасидаги тадқиқотчилар Ш.Қурбонов, Э.Сейтхалилов ва И.Мажидов муаллифлигида яратилган раҳбарлик хислатларини баҳолаш сўровномасида келтирилган мезонлар ва курсаткичлар раҳбарлик профессиограммасини яратишда анча қулайлик туғдиради. Малакали рахбарликни бахолаш кўрсаткичлари сифатида шахс хислатларининг қуйидаги мажмуи берилади:

  • шахснинг лидерлик хислати;

  • ўзгаларнинг ишини такомиллаштириш ва бошариш;

  • тижорат ва мижозларга оид масалаларни ҳал этиш қобилияти;

  • натижаларни қўлга киритиш: вазифаларни бажариш;

  • коммуникация

  • муаммоларни ҳал этиш ва қарор қабул қилиш;

  • янгиликларни жоий этиш ва такомиллаштириш йўлидаги ўзгаришларни бошқариш;

  • ўз-ўзини бошқариш хислатлари.


Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish