Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети



Download 1,36 Mb.
bet96/104
Sana24.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#209692
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   104
Bog'liq
бошқарув мажмуа

Мавзунинг қисқача баёни: Фикрлаш услубига кўра эса ходимларни қуйидаги тоифага ажратиш мумкин. Аналитиклар – ишнинг мазмунини қадрлайдилар, касб маҳоратини ўстириш, малакани ошириш ва лавозимнинг доимийлигига эътибор қаратадилар. Бамайлихотир бажариладиган, вақти чекланмаган ва батафсил таҳлил талаб этувчи ишлар уларга ёқади. Шу жумладан бирон янги тажрибага эга бўлиш имконини берувчи вазифаларга жон-диллари билан киришадилар.Прагматиклар – бундай кимсаларга лавозимда ўсиш-у, маош биринчи ўринда туради. Агар ташкилотда уларнинг эҳтиёжига мос шароит бўлса улар ишлайдилар, акс ҳолда тезда ишдан бўшаб кетадилар.Танқидий фикрловчилар, критиклар – эксперт мавқеига эга бўлиш ва бошқа ходимларнинг меҳнат маҳсулларини баҳолашни хуш кўрадилар. Ўз фикр ва қарашларини очиқ ойдин айтиш имкониятини излайдилар, ташкилотдаги обрўли кимсаларга менсимай қарайдилар. Ҳар нарсага танқидий назар билан қараш эвазига кутилаётган муваффақиятсизлик ҳақида олдиндан фикр билдирадилар. Реалист – лидерликка ва бошқарувга интиладиган шахс. Бундай одам раҳбарлик қобилиятига эга. Агар раҳбарлик лавозимидаги ўрин бўшаши кутилаётган бўлса улар ишлайдилар, акс ҳолда бўшаб кетадилар.
Ушбу мавзуда ёритилган фикрлар ташкилотдаги ходимлар ва раҳбарларга хос индивидуал-психологик хислатларни асосли тарзда тушуниш имконини яратади, ҳар бир ходимга мос вазифани тақсимлаш билан бирга ташкилот фаолиятини ходимлар хусусиятига мос тарзда мувофиқлаштириш борасида маълумот беради.


10-Мавзу: Раҳбар қобилиятининг психологик тавсифи
Режа:
1.Раҳбар шахсига зарур бўлган хислатлар:ташкилотчилик,тинимсиз меҳнат, талант, темперамент.
2.Мулоқотда идрок жараёни.
3.Фаолият услубига кўра: авторитар, демократик,либерал, педантик, аралаш.
4.Фаолият хусусиятига кўра: универсал, бирёқлама.
Мавзунинг қисқача баёни:Ёш раҳбар бошқарадиган ташкилотдаги ходимларнинг ўртача ёш кўрсаткичи кўпинча паст бўлади. Ёшлик (30-35 ёш атрофида) бу янгилик ва кашфиётларга мойиллик, ижодийлик, қўрқмаслик ва ўзгурувчан муҳитга мослашувчанлик билан ифодаланади. Афсуски, бундай ташкилотда катта ёшдаги (40-45 дан юқори) ходимларга, ҳатто, шубҳа билан қарашади. Лекин, аниқланишича, инсон 35-55 ёшларида ўз касбининг моҳир устасига айланади, ўз соҳасидаги билимни яхши эгаллайди ва ихтироларни жорий этишга ўзида иштиёқ сезади. Шу билан бирга, унда вазиятни совуққонлик билан таҳлил этиш, вазминлик кайфияти шаклланади. Биографик жиҳатлар қаторига шахснинг ижтимоий-иктисодий мавқеи ва унинг маълумоти даражасини киритиш мумкин. Бошқарув фаолиятини муваффақиятли амалга оширишда мавқе ва маълумот ҳам муҳим омил саналади. Бизнес бошқаруви соҳасидаги олим Р. Стогдилл муаллифлигидаги «Бошқарув қўлланмасида» таъкидланишича, муваффақиятли бошқарув ва шахснинг ижтимоий-иқтисодий мавқеи ўртасидаги боғлиқлик 94% га тенг ҳамда маълумоти ўртасидаги боғлиқлик эса, 88% га тенгдир. Япониялик тадқиқотчи Т. Коно маълумотига кўра, оддий япон менежери, албатта, мухандислик мутахассислиги ёки ижтимоий фанлар бўйича университет дипломига эга бўлиши шарт. Кўп ҳолларда менежерлар икки мутахассислик дипломига эга бўлса, бир қатор етакчи бизнесменлар ва йирик раҳбарларнинг биографик таҳлили уларнинг юқори маълумотга эга эканликларидан далолат беради. Бошқарув мулоқоти – ходимларни маълум томонга йўналтириш мақсадидаги ўзаро маълумот алмашинуви жараёнидир
Бошқарув мулоқоти қуйидагиларда намоён бўлади:
1. Буйруқ ва топшириқ узатиш, ходимга у ёки бу маслаҳатни бериш;
2. Вазифа, топшириқ қандай адо этилганлиги ҳақида «қайта алоқа», яъни ҳисоботни қабул қилиш;
3. Итоатдаги ходимларга вазифа қандай бажарилганлиги ҳақида баҳо бериш.
Мулоқотни моҳирона олиб борувчи раҳбарда ўз вазифаларини самарали тарзда ташкил этиш имконияти ошади. Ходимларга таъсир этиш, уларга ғайрат бағишлаш, ташкилот мақсади сари етаклаш каби ташкилий вазифалар ҳам малакали мулоқот орқали таъминланади.
Раҳбарнинг мулоқот малакасини ифодаловчи асосий жиҳат унинг мулоқот соҳасидаги фаоллиги бўлиб ҳисобланади. Ушбу фаолликнинг мақсадга йўналганлиги, англанган тарзда ва эркин ижро этилиши инсонннинг мулоқот жараёнини қанчалик моҳирлик билан амалга оширишини ифодаловчи асосий белгилардир. Раҳбар мулоқот жараёнининг ички қонунларини билиши жуда муҳимдир. Мулоқот жараёнини бошқаришга оид восита ва услублар мулоқот технологиялари ибораси орқали ифодаланади. Айнан шундай технологияларни ўзлаштириш ва вазиятга оид равишда қўллаш мулоқотнинг эркинлигини таъминлайди. Мулоқотнинг ички қонунларига оид қуйидаги фикрлар иш юзасидан бўладиган ўзаро муносабатлар доирасини янада кенгайтириш ва ўзгаларга самарали таъсир этиш имконини яратади. Шу муносабат билан, мулоқот жараёнини бошқариш имконини берувчи шартлардан бири уни босқичма-босқич амалга оширишдир.
Раҳбар бошқаруви жараёнида мулоқот тадбирини ташкил этар экан бу жараённи раҳбарлик мулоқоти деб аташ мумкин. Тўла-тўкис ва меъёрида ташкил этилган раҳбарлик мулоқоти қуйидаги асосий босқичларни ўз ичига олади:6

  1. Алоқа/контакт ўрнатиш.

  2. Масалани муҳокама қилиш.

  3. Ечим вариантларини излаш.

  4. Қарор қабул қилиш.



Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish