2- маъруза. Монтаж олди (текалаж) ишлари, уларни амалга ошириш жихозлари ва мосламалари.
Рэжа:
1.Технологик жихозларни монтажга қабул қилиш.
2. Монтаж майдончаси ва устахоналарни ташкил қилиш..
3. Жихозларни монтаж олди текширувдан утказиш.
4. Монтаж ишларининг моддий-техника воситалари.
5. Жихозни монтаж қилишда зарурий қўшимча ускуналар.
6. Жихоз ва монтаж кранларини объектга келтириш, кучириш
Монтаж сўзи французча мoнтагэ сўзидан олинган бўлиб кўтариш, ўрнатиш, йигиш маъносини англатади. Монтаж деганда конструкциялар, технологик жиҳозлар, агрегатлар, машина, асбоблар ва уларнинг узелларини тайёр деталлардан йигиш ва ўрнатишни тушуниш керак.
Технологик жиҳозларни монтаж қилиш ишлари қуйидаги кетма-кетликда амалда оширилади:
1) Жиҳозни монтажга қабул қилиш (далолатнома бўйича);
2) Фундаментни (пойдеворни) монтажга қабул қилиш;
3) Жиҳозни ревизиялаш ва йигиш (керак бўлганда);
4) Жиҳозни лойиҳа ҳолатига ўрнатиш;
5) Жиҳоз ҳолатини ростлаш;
6) Жиҳозни пойдеворга қотириш, маҳкамлаш (керак бўлганда);
7) Жиҳозни бўяш (керак бўлганда);
8) Жиҳозни назорат, автоматика воситалари, шунингдек хом-ашё, сув, буг, сиқилган ҳаво, ишлаб чиқариш чиқиндилари ва маҳсулотни чиқарувчи воситалар билан таъминлаш;
9) Жиҳозни электр манбаига улаш;
10) Созлаш ва ишлатиш;
11) Якка синовдан ўтказиш;
12) Монтаж қилинган жиҳозни ишлатишга қабул қилиб олиш (далолатнома бўйича).
Оқимли- қўшилган усул. Бунда ҳамма ишлар олдиндан тузилган график бўйича, ҳамма қурилиш-монтаж идоралари ва буюртмачи билан келишилган ҳолда бажарилади. Аввалига технологик жиҳоз ўрнатиладиган пойдевор ва майдончалар тахланади, устун ва бошқа конструкциялар қўйилади. Кейин жиҳозлар лойиҳа жойига ўрнатилади ва ундан кейин бино деворлари қурилади. Бу усул билан, кўпинча, катта ҳажм ва вазнга эга бўлган жиҳозлар (буглатувчи аппаратлар, печлар ва идиш ювувчи машиналар, қуритгичлар, ун сақланадиган силослар ва б.) монтаж қилинади. Бу усул бошқаларига нисбатан прогрессив ва эффектив ҳисобланади.
Кетма-кетлик усули.
Бу усулда аввал ҳамма қурилиш ишлари бажарилади ва ундан кейин жиҳозлар монтаж қилинади. Бу усулда компрессор ва насос станциялари жиҳозлари, металл кесувчи станоклар ва бошқалар монтаж қилинади.
Йирик блокли усул .
Бу усул билан завод тайёрловчидан комплект блоклар тарзида келтириладиган жиҳозлар монтаж қилинади. Бу услда "нолинчи белгида", яъни монтаж майдончасида дастлабки йигиш ишлари, ҳамма чилангарлик ва пайвандлаш ишлари бажарилади ва ундан кейин жиҳозни лойиҳа ҳолатига ўрнатадилар. (ДКВР типидаги қозонлар, деворда ўрнатиладиган совутиш батареялари ва б.).
Оқим-агрегат ёки оқим-тугунли усул.
Бу усул билан завод тайёргарлиги жудаям паст даражага эга бўлган жиҳозлар ўрнатилади. (осилувчи конвейерлар, нория ва б.). Бу усулда йириклаштирувчи йигиш ва монтаж жараёнлари бирга қўшиб олиб борилади.
Подкладкасиз усул жиҳозни ўрнатишни подклатка ишлатмасдан туриб, махсус винтли ёки бошқа хил ҳолатни ростловчи қурилмалар ёрдамида олиб боришни таъминлайди.
Монтаж ишларини режалаш.
Ўрнатиш ишларини амалга ошириш учун уни тўгри режалаб билиш керак. Режалашда ҳамма ишларни турига қараб бўладилар, уни бажариш кетма-кетлиги, ҳажмини ва бажариш вақтини аниқ лаб оладилар.
Янги қурилаётган корхоналарда қурилиш-ўрнатиш ишларининг календар графиги тузилади. У давом этиш вақтига қараб 4 га бўлинади: йигма- умумқурилиш, квартал, ойлик ва ҳафта-кунлик графиклар.
Йигма- умумқурилиш графигида бошлангич ишлардан тортиб, то объектни ишга туширишгача бўлган ҳамма ишлар, уларнинг ҳажми, бажариш вақтининг нормаси, меҳнат огирлиги, бригадалар таркиби, ишни бажариш кетма-кетлиги кўрсатилади.
Квартал ва ойлик графиги қурилиш монтаж корхоналари учун тузилади ва унда 1 квартал ва 1 ойда бажариладиган ишлар кўрсатилади.
Ҳафта-кунлик графиклари комплекс бригадалар учун ўрнатиш ишларини оператив режалаш ва кузатиб текшириш мақсадида тузилади. Ишлаётган корхоналарда бу графикни бош механик тузади, бош мухандис тасдиқлайди.
Керак бўлганда ҳафталик иш ҳажмини суткаларга бўладилар.
Тўрли режалаш қурилиш ишларида кўп ишлатилади. Бу режалашнинг асосий қисмини тўрли график ташкил қилади. Уни кўрсатгич (стрелка) ва айланачалар ёрдамида қурадилар.
Айланача билан қилинадиган иш- "воқеа" белгиланади. Айланани 4 та секторга бўладилар. Юқориги секторда ишнинг "воқеа" рақами 01,02,03 ва ҳоказо кўрсатилади; чапдаги секторда ишни бажаришнинг минимал вақти (4 кун), ўнгдаги секторда шу ишни бажаришнинг максимал вақти (6 кун), пастдаги секторда вақт резерви (6-4=2 кун) кўрсатилади.
Ўрнатиш ишлари 3 та йўл (услуб) билан амалга оширилади: пудрат, хўжалик ва аралаш услублар.
Пудрат услуби. Буюртмачи шартнома (янги қурилаётган ёки реконструкциялаётган корхонанинг директори) йўли билан ҳамма ўрнатиш ишларини битта умумқурилиш корхонасига топширади. Бу корхонани бош пудратчи деб атайдилар. Баъзи махсус ишларни бажариш учун (масалан, технологик жиҳозларни ўрнатиш учун) бош пудратчи махсус қурилиш-монтаж корхоналарини жалб қилади. Бу корхоналар субпудратчи деб аталади.
Бош пудратчи буюртмачи билан бош пудрат шартномасини тузади. Бу шартнома бутун қурилиш даврида амал қилади ва у асосида бир йиллик шартномалар тузилади. Шартномада пудратчи билан буюртмачи орасидаги ўзаро алоқа, уларнинг ҳуқуқ и ва бурчлари, қиладиган ишлари кўрсатилади.
Хўжалик услуби. Бунда буюртмачи ҳамма ўрнатиш ишларини ўз кучи билан амалга оширади. Бу услуб иш ҳажми кичик бўлганда ўзини оқлайди, масалан айрим технологик жиҳоз ва линияларни ўрнатишда.
Аралаш услубида қурилиш ишлари пудрат услубда, ўрнатиш ишлари бўлса, хўжалик услубида амалга оширилади (ёки тескари).
Жиҳозларни ўз муддатида ўрнатиш учун монтаж ишлари 2 га бўлинади: тайёрлов ишлари ва бевосита монтаж ишлари.
Монтаж ишларни бошлашдан олдин, аввал ташкилий ишлар (лойиҳаси) билан, биринчи навбатда монтаж лойиҳаси, ишчи ва ўрнатиш чизмалари, спецификациялар ва сметалар билан танишиш керак.
Монтажга тайёргарлик борасида олиб бориладиган ишлар қуйидагилар:
1) Асбоб, ускуналарни, материалларни, жиҳозларни сақлаш ва йигиш учун омбор, айвон, майдон тайёрлаш;
2) монтаж кўтаргичларини тайёрлаш;
3) вақтинчалик устахоналарни тайёрлаш;
4) монтаж майдончасига электр токини олиб келиш;
5) монтаж календар режасини тузиш.
Омбор ва майдончаларни тайёрлагандан сўнг, жиҳозларни қабул қилиш ва сақлаш ишлари бошланади. Жиҳозларни қабул қилиш буюртмачи комиссияси ва пудратчининг иштирокида олиб борилади. Бунда жиҳоз қисман ёки бутунлай очилади ва паспортига қараб текширилади. Қабул қилинганда акт тузилади.
Агар текширув пайтида бирор бир камчилик ёки нуқсон аниқланса, завод-етказувчи номига рекламация ёзилиб юборилади.
Монтажга мўлжалланган жиҳоз ёпиқ омборда, барча ёнгинга қарши хавфсизлик қоидаларига жавоб берувчи жойда сақланиши лозим. Жиҳозлар омборда монтаж қилиниш навбатига қараб жойлаштирилади. Ҳар бир яшикда унинг ичидаги ускунанинг номи ёзилган бўлиши керак.
Ускунанинг метал қисмларини коррозиядан сақлаш учун техник вазелин билан мойланади. Омборда сақланадиган жиҳозлар вақти-вақти билан назорат қилиниб турилиши керак.
Ускунани тозалаш ва йигиш.
Монтажга қабул қилинган ускуна барча мойлардан тозаланиши лозим. Фақат ишлаш пайтида ёпиқ қоладиган қисмлари тозаланмайди. Тозалаш ҳар хил эритгичлар ( керосин, бензин), қуруқ буг ёки ҳаво билан олиб борилади.
Жиҳозларни таянчларга ўрнатиш. Ускунани таянчларга ўрнатиш қуйидаги операциялардан иборат: монтаж белгиларига кўтариш (фундамент ёки асосга ўрнатиш), горизонталлик, вертикаллик ва ўқларга нисбатан дастлабки текшириш; таянчларга қотириш (керак бўлганда) ва охирги, якунловчи текширув.
Жиҳозларни фундаментга қуйидаги усуллар балан ўрнатилади:
-Қия текислик бўйича лебедка ёки тал ёрдамида тортиб фундаментга чиқариш.
-домкратлар билан кўтариш ва горизонтал текислик бўйича фундаментга кўчириш;
-автокран ёки погрузчиклар билан.
Ускунани фундаментга ўрнатишдан сўнг унинг вертикал ва горизонтал ҳолати текширилади (обтарозилар ва шоқуллар билан).
Ускунани фундаментда ёки полда созлаш учун фундамент ёки анкер болтлар ишлатилади.
Тайёр ўрнатилган жиҳоз барча монтаж ишлари битирилгандан сўнг, ишчи комиссия назорати остида алоҳида синовдан ўтказиб, акт бўйича қабул қилинади.
Жиҳозларни узоқ масофаларга темир йўл транспортида ташийдилар. Ташиладиган жиҳозлар габаритлари маълум талабларга жавоб берадиган бўлиши лозим, акс ҳолда уларни ташишда темир йўл транспортининг махсус розилиги лозим бўлади. Жиҳознинг максимал баландлиги релсдан бошлаб ҳисобланганда 5300 мм., кенглиги 4450 мм.дан ошмаслиги лозим. Бунда жиҳознинг огирлик марказининг платформа бўйлама ўқига нистбатан максимал силжиши 0,1 мм.дан ошмаслиги лозим.
Монтаж кранларини ташишда бир нечта темир йўл платформасидан фойдаланилади. Жиҳозларни 100-300 км. масофага ташишда трайлер ишлатилади. Бунда жиҳозни прицеп устида силжимайдиган қилиб қотиришга эътибор бериш лозим.
Жиҳоз ва конструкцияларни корхона ичида кўчириш
Такелаж ишларини бошлагунча корхонада монтаж зонасига элтадиган йўллар, майдончалар тайёрланади.
Жиҳоз ва конструкцияларни ташишнинг унумли ва тарқалган усули авторанспорт, трактор трайлер, электротелефер ва кўприк кранлардан фойдаланиладиган механизациялашган усули ҳисобланади. Жиҳозларни силжитишда чигириқлардан фойдаланилади ( 2-расм). Жиҳоз омбордан монтаж майдончасига авторанспорт ёки пўлат листларнинг устида трактор билан ташилади.
Цех ичида ташишда юк кўтариш қобилияти 0,5-3 т. бўлган махсус тележкалардан фойдаланилади. Тележкалар қўлда ёки погрузчик ва чигириқлар ёрдамида ҳаракатлантирилади.
Тортиш кучи қуйидагича аниқланади.
бу ерда, Қ- юк огирлиги, т
ф- ишқаланиш коэффициенти.
Do'stlaringiz bilan baham: |