Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети «технология асослари» кафедраси


-Маъруза. Фанга кириш. КСМТ фани мақсад ва вазифалар. Монтаж ишларига тайёргарлик ва ташкил қилиш



Download 6,56 Mb.
bet19/85
Sana24.02.2022
Hajmi6,56 Mb.
#185346
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   85
Bog'liq
ксмт2010

1-Маъруза. Фанга кириш. КСМТ фани мақсад ва вазифалар. Монтаж ишларига тайёргарлик ва ташкил қилиш
Режа:
1. Лойиҳалаш – техникавий ва монтаж технологик ҳужжатлари.
2. Бино ва иншоотларининг қурилиш қисмини монтажга қабул қилиш.
3. ишлаб чиқариш объектларнинг технологик жиҳозланганлиги.
4.Жиҳоз ва ростлаш арматураларини монтаж олди текширувдан ўтказиш.
5.Монтаж майдончаси ва устахоналарни ташкил қилиш.
6. Монтаж ишларини бажариш бўйича умумий маълумотлар

Лойиҳа-техникавий ҳужжатлар жиҳоз, металлоконструкция ва трубопроводларни монтаж қилишни ва технологик жиҳозларни монтаж техникавий қисмини ўз ичига олади.


Иш чизмаларига қуйидагилар киради:
- чизмалар рўйхатини ўз ичига олган сарварақ ;
- бино ва иншоотларнинг ер ости ва ер усти коммуникациялари, транспорт йўллари белгиланган бош плани;
- Қурилиш ташкилоти лойиҳаси;
- технологик, совутиш ва иситиш қисмларининг ишчи лойиҳалари, цехлар ва бўлимларнинг схема ва қирқимли планлари, маҳсулот, буг, сув ва совутиш узатиш қурилмалари схемалари;
- технологик жиҳозларни танлашнинг асосланган ва ҳисоблашлари мавжуд бўлган ҳисоб -тушунтирув ёзуви;
- технологик трубопроводлар, ностандарт конструкция деталлари ва йигма бирликлар умумий кўриниши чизмалари;
- иш турлари ва қурилиш объектлари бўйича монтаж ишлари ҳажми ведомости.
Технологик трубопроводлар иш чизмалари, монтаж - технологик схемалари, трубопроводларнинг монтаж чизмалари, спецификацияни ўз ичига олади.
Трубопроводларнинг монтаж чизмаларида богловчи ўлчамлар, баландик белгилари, қияликлари, маҳкамлаш жойлари кўрсатилади.
Тайёрловчи-завод техник ҳужжатлари жиҳозларининг йигма чизмалари, тайёрлаш шартлари, монтаж ва ишга тушириш бўйича ёъриқнома, йигиш, синовдан ўтказиш актларини ўз ичига олади.

Бино ва иншоотларнинг қурилиш қисмини монтажга қабул қилиш


Бино ва иншоотларни монтаж қилишга киришишдан олдин темир бетон конструкциялар, иш майдончалари, жиҳозлар пойдевори, трубопроводлар каналлари, пол қопламалари, деворлар ҳимояси тайёр бўлиши лозим.


Қурилиш ташкилоти бош ўқлар ва баландлик белгиларини белгилаб чиқиши лозим. Қабул қилишда динамик машиналар пойдеворлари муфассал текширилиши керак. Фундаментда асосий ва ёрдамчи ўқлар, баландлик белгилари бўлиши лозим. Пойдеворда ёриқ ва ўйиқлар бўлмаслиги, пойдевор болтлари резбалари бўлиши лозим. Бетон сифати, қудуқчалар тозалиги, пойдевор ўлчамлари текширилади. Қўшни пойдеворлар бош ўқларининг параллелликдан огиши 5 мм. дан ошмаслиги лозим.
Пойдеворнинг монтажга тайёрлиги ҳақида акт тузилади ва унга пойдевор анкер болтларининг асосий ва богловчи ўлчамлари, бетон сифати ҳақидаги маълумотлар илова қилинади.
Бинони қабул қилишда девор, тўсиқ ва поллардаги трубопроводлар ва металлоконструкциялар учун қўйилган тешиклар ҳолатининг тўгрилигига ишонч ҳосил қ илиш лозим.
Объектнинг тайёрлик акти қурилиш ва монтаж ташкилотлари томонидан буюртмачи вакили иштирокида тузилади.
Ишлаб чиқариш объектнинг технологик жиҳозланганлиги

Ишлаб чиқариш объектнинг технологик жиҳозланганлиги деганда унинг жиҳозлари, асосий ва ёрдамчи материаллар, монтаж механизмлари, мослама ва инструментлари билан таъминланганлиги тушунилади. Шу мақсадда ташкил қилинган гуруҳ объектни завод ишлаб чиқариш жиҳозлари, ностандарт жиҳозлар, металлопрокат, труба, назорат- ўлчов асбоблари, ёрдамчи материаллар билан таъминлашни ташкил қилади.


Биринчи навбатда кран, электротал каби юк кўтариш воситалари билан таъминланади.
Технологик жиҳозлар, назорат- ўлчов асбоблари, бошқариш асбоблари дастлаб омборларга қабул қилинади ва монтаж жараёнида монтаж ташкилоти буюртмасига мувофиқ монтаж ишлари кетма-кетлиги ва муддатида бериб борилади. Буюртмачи жиҳозни монтажга беришдан олдин унинг барча қисмлари тўлиқлиги, ҳужжатларининг мавжудлиги, жиҳоз ҳолати, шикастланган, синган ва бошқа нуқсонлар мавжудлигини текшириши лозим. Камчиликлар ҳақида тайёрловчи- заводга рекламация юборилади.
Жиҳоз монтажга қабул қилинаётганда қуйидагилар текширилади:
- жиҳознинг лойиҳа чизмаларига мослиги;
- завод спецификация қисмларнинг тўлиқлиги;
- синиш, шикастланиш ёки бошқа нуқсонларининг ёъқлиги;
- тайёрловчи- завод томонидан етказилиши лозим бўлган махсус мослама ва инструментлар мавжудлиги;
Жиҳозни монтажга қабул қилиш буюртмачи ва монтаж ташкилоти ҳамкорлигидаги акт билан расмийлаштирилади ва буюртмачи жиҳоз билан биргаликда монтаж ташкилоти завод техник ҳужжатларини ҳам текшириши лозим.

Жиҳоз ва ростлаш арматурларини монтаж олди текширувдан ўтказиш


Жиҳозлар омборларда узоқ вақт сақланганда барча детал ва йигма бирликлар жиҳознинг техник ҳужжатида кўрсатилган муддатларда ёки йилига камида бир марта кўздан кечирилиб ревизия қилиниши лозим.


Машина ёки аппарат ишлаб чиқарилганидан сўнг камида 9 ой омборда сақланган ва ревизиядан кейин 6 ойдан сўнг монтаж қилиниши мўлжалланган бўлса, монтаж олди ревизия қилинади.
Агар жиҳознинг кафолатли сақланиш муддати 9 ойдан кам бўлса, унинг техник ҳужжатларида кўрсатилган муддатларда монтаж олди ревизия қилинади.
Монтаж олди ревизия буюртмачи ёки монтаж ташкилоти томонидан амалга оширилиши мумкин.
Дастлаб иш жойи тайёрланади, ювилади ва тозалаб артилади.
Ҳар бир детал ажратилиб тозалаб ювилади, артилади. Болтли бирикмаларни очишда болга ва зубила ишлатиш тавсия этилмайди. Бир нечта гайкали бирикмларда, дастлаб барчаси бир текис бўшатилади, сўнгра навбат билан очиб олинади.Очилган деталлар йигишга қулай қилиб терилади.
Ишлов берилган деталлар сиртларида тирналишлар, ёриқлар, шпилка, гайка резбаларида шикастланиш, ифлосликлар бўлмаслигига эътибор берилади. Прокладка ва салниклар, подшипник мойлари кўздан кечирилади.
Монтаж олди ревизиясида аниқланган кичик нуқсонлар бартараф қилинади.

Монтаж майдончаси ва устахоналарини ташкил қилиш


Ишлаб чиқариш ва маиший биноларни, вақтинча сақлаш ва жиҳозлар, трубопровод деталлари, металлоконструкция элементларини йигиш майдончалари ишлаб чиқариш ишлари лойиҳаси асосида ташкил қилинади. Монтаж ишлари бошлангунча одамларнинг ўтиши учун хавфли зоналар аниқланиб, махсус огоҳлантирувчи ёзувлар осилиб, ажратилади.


Ёнгин хавфи мавжуд жойлар ёнгинга қарши воситалар билан таъминланади. Биринчи тиббий ёрдам аптечкаси билан таъминланади.
Ностандарт жиҳоз ва монтаж йигма бирликлари, металлоконструкциялар алоҳида заводларда тайёрланади.
Металлоконструкциялар заводи узоқ бўлса, завод ҳузуридаги устахоналардан фойдаланилади.
Йигма бирликлар ва трубопроводлардан тўгри чизиқли қисмларни таёрлаш 4 босқичдан иборат: тайёрлов (детал ва трубаларни танлаш, трубопровод арматура ва деталларини тайёрлаш), трубаларга ишлов бериш (кесиш, эгиш), йигиш (элементларни йигиш ва пайвандлаш), якуний (синовдан ўтказиш, сифатни текшириш).
Монтаж ишларини бажариш бўйича умумий тушунчалар
Қурилиш монтаж ишларини бажариш кетма-кетлигига кўра оқимли-қўшилган, йирик блокли, оқимли- агрегат ва подкладкасиз монтаж методлари мавжуд.
Оқимли-қўшилган усул нисбатан прогрессив ва тежамли метод бўлиб, қурилиш- монтаж ташкилотлари буюртмачи билан келишилган жадвал асосида амалга оширилади.
Бу усул билан эришиладиган самара қуйидагилар ҳисобига бўлади:
- жиҳоз, трубопровод ва конструкцияларнинг монтажгача йириклаштириш;
- Қурилиш- монтаж кранларининг механизация даражаси ва фойдали иш коэффициентини ошириш;
- монтаж ишларини бажариш муддатини қисқартириш;
- ишчи монтажчилар иш унумдорлигини 1,5-1.6 марта ортиши ва монтаж ишлари таннархининг 1,2-1,5 марта пасайиши.
Методнинг камчилиги - монтаж қилинган жиҳозларнинг қурилиш ишларини бажариш вақтида шикастланиб қолишидир.
Ўлчов- белгилаш ишларини бажаришда пўлат рулетка, уголник, транспортер, шоқул , иплар шунингдек, геодезик асбоблар теодолит, нивелирлардан фойдалнилади. Бунда ўқларини параллел кўчириш, ўзаро перпендикуляр ўқларни белгилаш ва ўқларни вертикал турли этажларга кўчириш асосий операция бўлиб ҳисобланади. Белгиланган нуқталар орқали ипдан фойдаланиб бўр билан чизиқлар чизилади.
Жиҳозни пойдеворга ўрнатишдан сўнг, унинг ҳолати понасимон тиқинлар, металл понасимон ва текис тиқинлар ва ростловчи винтлар ёрдамида текисланади. Бу тиқинлар дастлаб тахта билан ўраб олинади, бетон қуйилиб, 25% қотганидан сўнг тахта олиб ташланади. Тиқинлар пойдевор юзига зич ёпишиши ва бир пакетдаги тиқинлар сони 5 тадан ортмаслиги лозим.
Понасимон ва текис тиқинлар ўлчамлари қуйидаги 1-жадвалда келтирилган .
Металл тиқинлар имкони борича пойдевор болтлари яқинига ўрнатилади.
Жиҳозни тиқинлар ёрдамида пойдеворга ўрнатиш, винтлар ёрдамида унинг ҳолатини ростлаш қуйидаги расмда тасвирланган (1 -расм).




Download 6,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish