Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети «технология асослари» кафедраси



Download 6,56 Mb.
bet56/85
Sana24.02.2022
Hajmi6,56 Mb.
#185346
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   85
Bog'liq
ксмт2010

Деталларни нуқсонлаш ва саралаш
Ажратилган деталлар тозаланади ва ювилади. Ифлос деталлар 0,5-1 соат давомида керосинда ҳўллаб қўйилади, сўнг шёткалар ёрдамида тозаланади.
Бунда икки идишдан фойдаланган маъқул: дастлаб бир идишда қисман ювиб тозаланган деталлни, сўнгра иккинчи идишда ювган маъқ ул.
Ювишда керосин, 800 С иситилган калций ёки каустик содда эритмаларидан фойдаланилади. Ювилган деталлар артилади.
Нуқсонларни аниклашда табиий кузатиш, лупа орқали кузатиш, детал ўлчамларини ўлчаш усулларидан фойдаланилади.
Детал учун тиклаш картаси, машина учун нуқсонлар рўйхати тузилади. Рўйхатда деталлар ажратиш кетма-кетлигида ёзилади.
Кўрикдан ўтказиш ва ўлчашдан кейин деталлар уч гуруҳга сараланади: яроқли, тикланиши лозим ва яроқ сиз деталлар гуруҳлари. Яроқли деталларга оқ рангли, таъмирланадиган деталларга -яшил ёки сариқ рангли, яроқсизларга қизил рангли белгилар қўйилади. Йигишда бўёқ бензин ёки ацетон билан ювиб ташланади.
Таъмирлаш ейилган барча детал ва йигма бирликларни янгисига алмаштириш ёки техник шартларда кўрсатилган ўлчамларигача тиклашдан иборат. Тиклаш вақти ва харажатлари ушбу деталнинг янгисини тайёрлаш вақти ва харажатларидан кам бўлгандангина уларни тиклаш тавсия қилинади. Одатда тайёрлаш қийин деталлар тикланмайди.
Тикланган деталлар сифати текширилиб, сўнгра йигишга киришилади.
Йигиш технологик жараёни
Йигиш жараёни жуда масъулиятли операция бўлиб, эхтиёциз йигиш деталарни тиклаш натижаларини ёъққа чиқариши мумкин. Ундан ташқари йигиш сифатининг пастлиги машинанинг фойдаланиш самарадорлигининг, унинг ф.и.к.нинг ва хизмат муддатининг камайишига, истеъмол қувватининг ортишига, сифациз маҳсулот чиқариш ва аварияга олиб келиши мумкин.
Йигиш технологик жараёни - детал, йигма бирлик ва гуруҳларни маълум кетма-кетлик асосида бирлаштириш операциялари йигиндисидир. Бу жараён икки қисмдан иборат: тугунли ва умумий йигиш. Тугунли йигишда деталлар тугунларига йигилади. Умумий йигишда детал, йигма бирлик гуруҳлардан тўлиқ машина йигилади.
Тугунли ва умумий йигиш ўтишларга бўлинувчи операциялардан иборат. Йигиш операцияси деб бир йигма бирлик билан бир иш жойида бир ишчи томонидан амалга ошириладиган йигиш технологик жараёнининг бир қисмига айтилади. Бир инструмент ёрдамида маълум бирикмада бажариладиган операция қисмига ўтиш дейилади. Масалан; қотирилган накладкали калодкани майдалагич марказдан қочма фрикцион муфтасининг диски ўқига ўрнатиш операцияси учта ўтишдан иборат. Колодкани ўққа ўрнатиш, ўққа шайбани ўрнатиш ва ўққа шплинтни ўрнатиш.
Машина тузилишининг мураккаблигига кўра йигишнинг кетма-кет ёки параллел усули қўлланилади.
Кетма-кет усулда деталларни кетма-кет йигма бирликларга йигиб, машинага ўрнатилади. Оддий машиналар насос, майдалагичлар шу усулда йигилади.
Параллел усулда бир вақтда бир нечта йигма бирликлар йигилади.
Бир деталнинг иккинчиси ичига кириши билан бирлаштирилишига бирикиш дейилади. Бир детал иккинчисига нисбатан ҳаракатланмаса, бирикиш қўзгалмас, акс ҳолда қўзгалувчан бўлади. Бунда ташқари бирикмалар ажралувчан ва ажралмас бўлиши мумкин
Бирликни ва деталларни зарарлантирмасдан тўлиқ ажратиш мумкин бўлса, бундай бирикмалар ажаралувчан дейилади.
Замонавий машиналарнинг 85% гача бирликлари ажралувчандир. Қўзгалмас ажралувчан бирикмаларга резбали, шпонкали ва понали бирикмалар мисол бўлади. Қўзгалувчан ажралувчи бирикмаларга вал бўйнининг сирпаниш подшипники билан, тишли узатмалар гилдиракларининг тишлари мисол бўлади.
Ажралмас қўзгалмас бирикмаларга пайванд, кавшарланган, елимланган, развалцовкаланган, прессланган, тўмтоқланган (заклепкали) бирикмалар мисол бўлади. Қўзгалувчан ажралмас бирикмаларга радиал шарикли подшипниклар шарик ва ҳалқалари бирикмалари мисол бўлади.
Йигиш ишлари якунлагач, машинани ташқи кўрикдан ўтказиб, қуйидагилар текширилади:
- барча детал ва йигма бирикмаларнинг мавжудлиги, бирикиш мустаҳкамлиги;
- бирикишлар, қопқоқлар, бўшатиш тиқинлари ва мой кўрсаткичлари орқали мой сизиб чиқмаслиги;
- айланадиган деталлар: муфта, тасма, занжир очиқ тишли узатмалардаги ҳимоя воситаларининг мавжудлиги;
- ишқ аланиш сиртларининг мойланганлиги;
- подшипник, салникларнинг зичлиги;

  • валлар, муфтали бирикмаларининг тўгрилиги ва ишончлилиги, шпонка ва винтлар ҳолати, ўқдошликлар.


Download 6,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish