Жиҳозни тўхтатиш ва таъмирга топшириш
Жиҳозни тасдиқланган ойлик режа график асосида тўхтатиш ва таъмирга топшириш цех бошлиги томонидан амалга оширилади. Таъмирга 2-3 кун қолганда ишчи - ходимлар машинани тўхтатиб, ювиб тозалайдилар. Сўнгра ток манбаидан узилади, электрошитдан сақлагичлар олинади, «Эхтиёт бўлинг, одамлар ишлаяпти!» мазмунидаги ёзув осилади, машина трубопроводлардан ажратилади.
Кўрик ва кичик таъмирда аниқланган нуқсонлар, ўрта ва капитал таъмирга мухтож деталларнинг нуқсонлар рўйхати тузилади. Сўнгра омборда бўлмаган деталларни тайёрлаш буюртмаси тузилади. Мавжуд деталлар механик томонидан омбордан олинади.
Маъруза 10. Жиҳозни деталларга ажратишнинг умумий қоидалари.
Рэжа:
1. Жиҳозларни деталларга ажратишнинг умумий қоидалари.
2. Деталларни нуқсонлаш ва саралаш.
3. Йигиш технологик жараёни.
4. Ажратиш ва йигишнинг техник ҳужжатлари.
Дастлаб машина тузилиши мукаммал ўрганилди, уни деталларга ажратиш кетма -кетлиги аниқланади.
Умумий қоидалар қуйидагилардан иборат:
- ажратишда шундай инструмент ва мосламалардан фойдаланиш лозимки, улардан фойдаланиш яроқли деталларни ишдан чиқармасин;
- аввал алоҳида гуруҳ ва йигма бирликлар ажратилади, сўнгра улар алоҳида деталларга ажратилади. Қийин ажраладиган деталларни зўриқтирмасдан, эҳтиёт бўлиб ажратиш лозим;
- йигишни осонлаштириш учун деталларни бирикмадаги жойлашувини эслаб қолиш, ажратиш кетма - кетлигида юмшоқ латта ёки ёгоч устига жойлаштириш, уйиб ташламаслик лозим;
- деталга болга билан унинг устига ёгоч ёки металлдан тайёрланган махсус жисмларни қўйиб зарб бериш.
- болт гайка, шайбаларни ажратгандан сўнг, яна ўз тешикларига бураб қўйиш, бир нечта бир хил деталларни симга ўтказиб боглаб қўйиш.
- йирик деталларни таъмирлаётган жиҳоз ёнига токчаларга ўрнатиш, узоқ сақланадиган бўлса мойлаш.
Бир нечта болт ёки шпилка билан маҳкамланган йигма бирликни ажратишда, дастлаб уларнинг барчасини бўшатиш, сўнгра бирин-кетин очиб олиш лозим.
Гайка қийинчилик билан буралса, гайканинг очилиш томонига қараб болга билан оҳиста уриш, 20-30 минут давомида керосин билан ҳўллаб қўйиш, кавшарлаш лампаси ёки газ горелкаси билан иситиш лозим.
Узилган шпилка ёки винтни ажратиш учун дастлаб унда парма ёрдамида тешик тешилади ва тешикка уч қиррали стержен киритилиб бураб очилади.
Агар синган бўлак тешикдан чиқиб турган бўлса, ундан ёриқ очилади ва отвертка билан бураб очилади.
Шкив, тишли гилдирак ва юлдузчалар механик ёки гидравлик съемниклар ёрдамида очилади. Съёмник бўлмаган тақдирда уларга болга ёрдамида ёгоч бўлаклари орқали аста уриб чиқарилади ва сўнгра пассатиж ёки шплинтадер ёрдамидан шпонкалар чиқариб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |