9 -Маруза. Жиҳозни таъмирлашнинг умумий технологияси
Режа:
1. Умумий тушунчалар.
2. Таъмирлашга тайёрлаш.
3. Жиҳозни тўхтатиш ва таъмирлашга топшириш.
Жиҳозларни ишлатиш давомида унинг техник кўрсаткичлари ўзгаради: Иш унумдорлиги камаяди, истеъмол қуввати ортади, айрим детал ва механизмлар иш аниқлиги камаяди. Жиҳозни доимо ишга яроқли ҳолатда ушлаб туриш учун уларни ўз вақтида таъмирлаб туриш лозим. Шуни таъкидлаш лозимки, таъмирлашни ҳаддан ташқари эрта ёки кеч амалга ошириш ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Таъмирлашдан сўнг жиҳознинг дастлабки иш параметрлари тикланиши лозим.
Таъмирлаш технологик жараёни қуйидаги операцияларни ўз ичига олади: ташқи кўрик ва машинанинг техник ҳолатини аниқ лаш; уни таркибий қисмларга ажратиш; ювиш ва тозалаш; нуқ сонлаш ва саралаш; нуқсонлар рўйхатини тузиш; таъмирлаш; йигиш; созлаш ва ишга тайёрлаш, синовдан ўтказиш.
Таъмирлашга тайёрлаш
Жиҳозни таъмирлашга тайёрлаш ташкилий ва техник тадбирлардан иборат.
Ташкилий тадбирларга таъмирлаш мураккаблигига қараб, бригада таркибини аниқлаш; асосий ва қўшимча материалларга буюртма тайёрлаш; цехларни таъмирлашнинг бошланиш вақти ва давомийлиги ҳақида огоҳлантириш; ейилган деталларни тиклаш усулларини аниқлаш; янги деталлар тайёрлаш; таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун воситаларни танлаш.
Техник тадбирларга чизма ва схемаларни ўрганиш; керакли инструмент ва мосламаларни, юк кўтариш ва ташиш воситаларини, эҳтиёт қисмлар ва материалларни тайёрлаш киради.
Таъмир олди даврида бош ёки цех механиги машинанинг умумий техник ҳолатини аниқлаш мақсадида ташқи кўрик, машинада ишловчи оператор ва аппратчилар билан сўров ўтказиш, машинанинг ишлашини эшитиб кўриш, деталнинг исиши, жиҳознинг иш журналини ўрганиш йўли билан кузатув ўтказади.
Ташқи кўрик алоҳида деталнинг ейилиш даражасини аниқ лаш, уларда ёриқ ва тирналишлар, болт, гайка, винт, шайба, шплинтлар мавжудлигини, резбалар яроқлилигини, синган, эгилган қисмлар мавжудлигини аниқлаш имконини беради.
Ҳаракатланадиган деталлар ҳолатини ўрганиш учун ҳимоя ва сақланиш қурилмалари олиб ташланади, зазор, илашма, бирикмаларнинг ҳолати текширилади.
Аппаратчи ва операторлар сўровини ўтказиш билан уни ишлатишнинг турли босқичларида ишга тушириш, тўхтатиш, турли тезлик ва юкламаларда машина техник ҳолати, иш аниқлиги, носозлиги аниқланади.
Ушлаб кўрганда қўл куймаса (700С гача), детал нормал ишлаяпти. Бунда албатта машина тўхтатилган бўлиши лозим. Шовқининг характерига кўра тишли гилдирак, подшипник, втулкалар ҳолати ҳақида хулоса қилиш мумкин.
Машинанинг вибрация билан ишлаётганини ҳам ушлаб кўриш йўли билан аниқлаш мумкин. Айланувчи қисмлар мувозанати бузилса, машинанинг фундаментдаги ҳолати сусайса, зўриқиш билан ишласа, вибрация кучаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |