Тебраниш подшипникли йигма бирикмаларни таъмирлаш
Тебраниш подшипниклар ажратгич (съёмник)лар ёрдамида ажратилади ва бензин билан ювилади. Нуқсонли подшипниклар янгисига алмаштирилади. Эскилари йигилиб, реставрацияга юборилади.
Аниқ валларда радиал ва бўйлама зазор қиймати 25% гача, қолганларида эса 3 - 4 мартагача рухсат этилади.
Вақтида мойланмаган ва қизиб кетган подшипник ҳалқа ва тебраниш жисмлари сиртида камалак рангларига хос излар ҳосил бўлади. Металл чарчаши натижасида ҳалқа, шарик ва ролик сиртлари уқаланиб кетади. Зўриқиш, зич қилиб ўрнатиш, бегона зарралар тушиши натижасида ишчи юзаларда ёриқ, тирналишлар ҳосил бўлади.
Намлик, ювиш эритмалари ва маҳсулот қолдиқлари таъсирида ишчи юзалар занглаб қолади. Бунда сиртлар тозаланади, агар сиртларда ёриқлар бўлса, янгисига алмаштирилади.
Янги подшипник ўрнатишдан олдин 6 - 8% минерал мой қўшилган бензин ёки 60 - 900С қиздирилган 12 ва 20 маркали индустриал мой билан ювилади. Ювишда электр иситкичли ваннадан фойдаланилади. Ювилган подшипниклар қогозда қуритилади, чанг, металл зарралари тушишидан эҳтиёт бўлиш лозим. Сўнгра қўл билан айлантирилиб, унинг созлиги текширилади. Подшипникни валга ўрнатишда қўл пресси ёки монтаж трубасига болга билан уришдан фойдаланилади. Ўрнатишда бевосита болга билан ҳалқа устига зарб бериш, тебраниш жисмларини ва халқани зўриқтиришга йўл қўймаслик лозим. Подшипникни ўрнатишда уларни иссиқ (70 - 800С) мойда иситган маъқул.
Вал ва ўқларни таъмирлаш
Вал ва ўқлар ўта юқори юкланиш, тиқилиб қолиш, сийқаланиш, мойлашнинг сифати пастлиги ёки умуман мойланмаслиги, ҳамда сийқаланиш юзасига бегона жисмларнинг тушиб қолиши натижасида ейилади.
Ейилиш ва нуқсонларнинг характерли турлари қуйидагилар: вал эгилиши, бўйнининг ейилиши, резба ва мойлаш тешикларнинг ишдан чиқиши, дарз кетишлар.
Таъмир марказ тешикларини парма билан тиклашдан бошланади. Озроқ овални, тимдаланишни жилвирлаш ёрдамида ёъқотилади. Агар вал бўйнининг олдинги размерига келтириш керак бўлса, унда аввалига жилвирланади, сўнг эпоксид елим ёрдамида ёки пресслаш ёрдами билан втулкалар ўрнатилади ва яна жилвирланади. Шу мақсадда яна металлизация, металл билан ёпиштириш, хромлаш ва бошқа усулларни қўллаш мумкин. Бу усулларни валда қийшиқлик бўлмаган ҳолда қўлланилади ёки эгрилик дастлаб тўгриланади. Тўгрилаш совуқ ёки иссиқ ҳолатда токарлик станогида, домкрат ва бошқа ускуналар ёрдамида бажарилади.
Таъмирланган вал қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
- вал уриши 1000 мм. га 0,02....0,06 мм. дан ошмаслиги;
- вал бўйнида эгри-бугрилик бўлмаслиги. Бўйин юзасининг қаттиқлиги НРC 45 ....56.
Do'stlaringiz bilan baham: |