Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети «технология асослари» кафедраси


-расм. Юкларни стропавкалаш схемалари



Download 6,56 Mb.
bet26/85
Sana24.02.2022
Hajmi6,56 Mb.
#185346
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   85
Bog'liq
ксмт2010

9-расм. Юкларни стропавкалаш схемалари.
а - вазни 5 т. бўлган аппаратни универсал строп билан; б - вазни 10 т. гача бўлган аппаратни икки кран билан кўтаришда; в - вазни 2 т. гача узунлиги 6 м. гача бўлган трубаларни смал қулфли универсал строп билан; д - вазни 3 т. гача бўлган устунлари икки тармоқли строп билан; е- устунларни смалнинг яримавтомат қуфли стропи билан.
1 - растроповка арқончаси; 2 - кран илгаки; 3- строп арқони; 4 -смал қулфи.
Траверслар йирик габаритли жиҳозларни кўтаришда ишлатилади. (10- расмлар).

10-расм. Йирик ўлчамли жиҳозлар ва конструкцияларни кўтариш траверслари.
а - юк кўтариш қобилияти 10-150 т ; б - юк кўтариш қобилияти 10-40 т; в - юк кўтариш қобилияти 10 т; г- юк кўтариш қобилияти 100 т.

Жиҳозларни ушлаш мосламалари 11 - расмда тасвирланган.





11- расм. Жихозни ушлаш мосламалари.
а - автоматик строп қулфли, б - ярим автомат строп қулфли.
1 - скоба, 2 - пружина уяси, 4 - штифт.
Арқон тури, тузилиши, тўқилиш ёъналиши ҳақидаги маълумотлар ёзилган ёрлиқ билан таъминланган бўлиши керак.
Ёрлиққа синовдан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома илова қилинади. Сертификатли ва синов ҳужжати бўлмаган арқонлардан фойдаланиш таъқиқланади.
Арқ онни кесишдан олдин кесиш учлари 1 - 2 мм. диаметрли юмшоҚ сим билан богланади. Арқонлар абразив ҳалқа ёки диск арралар ёрдамида кесилади.
Арқонни танлашда унинг узилиш кучланганлиги ҳисобга олинади. Бу катталик арқон тармогининг энг катта кучланишини, энг кичик рухсат этилган заҳира коэффициентига кўпайтмасидир.
6-жадвал

Барабан ва арқон

Арқон конструкцияси

Диаметр-
лари нисбатига

6х19 = 114 ва
1 та органик ўзак

6х37 = 222 ва
1та органик ўзак

6х61 = 363 ва
1 та органик ўзак

кўра ўрнатил-
ган дастлабки

Арқон ўрамининг 1 та қадами узунлигидаги узилган
Симлар сони

Мустаҳ-камлик заҳира

Тўқима

Коэффи-циенти

кесишувчан

Бир ёқлама

кесишувчан

бир ёқлама

кесишувчан

бир ёқлама

6 гача
6 7
7 дан юқо ри

12
14
16

6
7
8

22
26
30

11
13
15

36
38
40

18
19
20

Дастаки кўтариш механизмлари учун арқоннинг заҳира коэффициенти 4 га, машина кўтаргичлар учун 5 - 6 га тенг. Ишлатиш пайтида арқонлар ҳар уч ойда, омборда сақлашда ҳар йилда бир марта мойланади.


Пўлат арқонлар мустаҳкамлик заҳира коэффициенти, барабан ва арқон диаметрлари нисбати Д/д ва арқон симлари диаметри, занглаш натижасида камайишига кўра, тўқима қадамидаги узилган симлар узилиши сонига боглиқ ҳолда яроқсиз деб топилиши мумкин.
Яроқсизликка чиқариш нормалари 6 ва 7 - жадвалларда келтирилган.

7 - жадвал


Арқонни сиртий занглашига кўра яроқсизликка чиқариш нормалари

Сим диаметрининг камайиши, %

6 – жадвалда кўрсатилган нормадан тўқима қадамига тўгри келувчи рухсат этилган узилгансимлар сони %

Сим диаметрининг камайиши %

6 - жадвалда кўрсатилган нормадан тўқима қадамига тўгри келувчи рухсат этилган узилган симлар сони %

10
15
20

85
75
70

25
30
40

60
50
Арқон яроқсиз деб топилади.

Жиҳозлар учун пойдевор.
Жиҳозлар учун пойдевор деб сунъий, яъни табиий бўлмаган (кўпинча бетондан ишланган) ва жиҳоз огирлиги таъсирида пайдо бўладиган босимни ерга узатиб юбориш учун қурилган иншоотга айтилади. Фундамент машинага фазода тургун ҳолат бериш учун хизмат қилади.
Ер юзи қатламидан подошвагача бўлган масофа Н1 фундаментнинг ер ости қисми, ер юзидан ишчи текисликкача бўлган масофа эса фундаментнинг ер усти қисми деб аталади.
Фундаментнинг ер усти қисми иситиладиган хоналар учун 500..700 мм. ни ташкил этади. Деталлари тез айналадиган жиҳозлар учун 2000...2500 мм.ни ташкил этади. Фундаментнинг ер усти қисмининг баландлиги технологик шароитга, эстетик кўринишга боглиқ. Фундаментлар ер юзида ёки қаватлар орасидаги бетон полда қурилиши мумкин. Охиргиси майдонча деб аталади ва майдонча учун Н1 = 0.
Фундаментни статик ҳисоблаш. Фундаментни лойиҳалаш жараёнида унинг ўлчамлари ва "машина - фундамент" системасидан ерга берилаётган босим ҳисоблаб топилади. Фундаментни статик ҳисоблашда подошванинг асосга бераётган ҳақиқий босими Р топилади ва унинг қиймати нормадаги босим Рн билан таққосланади.
Ҳисоблашда 2 та шарт текширилади.
И. Фундамент чўкмаслиги керак. Бунинг учун асосга (ерга) берилаётган хақиқий босим Р ҳамма вақт нормадаги босим Рн дан кичик бўлиши керак:

бу ерда: Гм - машина огирлиги (кН);
Гф - фундамент огирлиги (кН);
- кичрайтириш коэффиценти.
Деталлари айланаётган машиналар учун = 0,5.
Деталлари илгариланма-қайтма ҳаракат қилаётган машиналар учун = 0,5 - 0,77, деталлари зарбали ҳаракатлаётган машиналар учун
= 0,6 - 0,8.
Ф - Подошва юзаси, м2.
Рн - ерга бериладиган нормадаги босим, кПа
1-категория (қумли) ер учун Рн =200-250 кПа
2-категория (лойли) ер учун Рн =250-300 кПа
Ҳисоблашда дастлаб Ф ҳисобланади.
Ф = (а + 2 ) (в +2 ), м2.
а, в - болтлар орасидаги масофа, м.
- ҳар бир томонга берилган қўшимча, = 0,1 - 0,2 м.
Кейин фундаментнинг умумий баландлиги топилади:
Н = Н1 + Н2 , м.
фундамент ҳажми : В=Ф Ҳ, м3.
фундамент огирлиги : Гф = Вж, кН.
бу ерда ж= 12-25 кН/м3 - бетоннинг солиштирма огирлиги.
Машинанинг огирлиги Гм унинг паспортига қараб аниқланади.
ИИ шарт. Фундаментни лойиҳалашда машина огирлик маркази билан, фундаментнинг огирлик марказининг ўзаро жойлашишини ҳам ҳи-собга олиш керак. Улар бир вертикал тўгри чизиқда жойлашишлари керак.
Эксцентристет миқдори (е), яъни машинанинг огирлик марказидан ўтаётган вертикал чизиқнинг фундамент асосининг огирлик марказидан огиши, огиш фундаментнинг қайси томонига бўлса, ўша томон ўлчамининг 5% дан ошмаслиги керак. Эксцентристет миқдори 5% дан катта бўлса, фундаментда машина массаси бир хилда тақсимланмайди ва огирлик кўп тушаётган томони чўкиши мумкин.



Download 6,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish