Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети «технология асослари» кафедраси


- Маъруза. Умумзавод жиҳозларини монтаж қилиш



Download 6,56 Mb.
bet29/85
Sana24.02.2022
Hajmi6,56 Mb.
#185346
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   85
Bog'liq
ксмт2010

3 - Маъруза. Умумзавод жиҳозларини монтаж қилиш
Режа:
1. Электродвигателларни монтаж қилиш.
2. Насос ва насос агрегатларини монтаж қилиш.
3. Компрессорларни монтаж қилиш.
4. Вентилляторларни монтаж қилиш.
5. Редуктор ва тезлик вариаторларини монтаж қилиш.

Бажарадиган ишига қараб электродвигател бетон пойдеворда, жиҳоз станинасининг ўзида ёки кронштейнда монтаж қилинади.


Барча электродвигателлар машинада ўрнатилган ҳолда завод-тайёрловчидан келади. Силжитиш қулайлиги учун двигател статорининг юқори қисмида махсус юк винти ўрнатилган. Бу винт орқасида юк ташувчи механизмларнинг илгаки ўрнатилади.
Горизонтал бажарилган электродвигател салазкада монтаж қилиш да унинг горизонталлиги обтарози билан текширилади. Обтарози слазкада иккита ўзаро перпендикуляр ҳолатда қўйилади. Салазкалар қатъиян бир хил горизонтал текисликда жойлашган бўлиши керак, бу учун уларнинг ҳолати пўлат подкладкалар билан ростланади.
Агар электродвигател ва жиҳоз ўзаро тасмали узатма билан богланган бўлса, улар валлари ўқларининг паралеллиги ва горизонталлиги текширилади, ҳамда етакчи ва етакланувчи шкивларнинг бир текисликда жойлашиши текширилади. Бунинг учун чизгични ҳар иккала шкивнинг ён текислигига қўйилади. Агар электродвигател машина билан МУВП муфта орқали бириктирилган бўлса, вал ўқларининг ўзаро ўқдошлиги ярим муфталар бўйича текширилади.
Насос ва насос агрегатларини монтаж қилиш
Насослар суюқликларни бир жойдан иккинчи жойга ҳайдаш учун мўлжалланган гидравлик қурилмадир. Ишлаш принципига қараб насослар 3 га бўлинади: марказдан қочма, шестерняли ва поршенли.
Марказдан қочма насосларда суюқлик марказдан қочма куч таъсирида ҳайдалади. Шестерняли насосларда суюқлик шестерня ичларидан сиқиб чиқариш ҳисобига ҳайдалади. Поршенли насосларда суюқлик илгариланма-қайтма ҳаракатланаётган поршен ёрдамида ҳайдалади.
Насослар етарли даражада қаттиқ асосга ўрнатилади, чунки ишлаётган пайтида вибрация ҳосил бўлмаслиги керак

Насос монтажи қуйидаги операцияларни ўз ичига олади:


1) насосни фундамент ёки майдончага қўйиш;
2) насоснинг горизонталлик ҳолатини текшириш;
3) насоснинг фундамент плитасига цементли қоришма қуйиш;
4) насосни ревизиялаш;
5) насосни синаб кўриш ва ишга тушириш.
Насоснинг ҳолати обтарозини ҳайдовчи трубкачанинг фланци юзасига 2 та ўзаро перпендикуляр ёъналишда қўйиш йўли билан текширилади. Насоснинг горизонталлигини анкерли болтлар ёнига ясси металл пластиначалар қўйиш йўли билан тўгрилаш мумкин. Насоснинг горизонталлик ҳолатидан огиши 1 м. масофада 0,1 мм.дан ошмаслиги керак. Горизонталлик текширилгандан кейин плита ва болт қудуқчаларига бетонли коришма қуйилади.
Насосни ревизиялашда қуйидаги ишлар амалга оширилади: насос ичи ювилади ва артилади, салник урилади ва оралиқлар текширилади. Насосни ишлатишдан олдин муфта орқали қўл билан ишчи гилдираги айлантирилади. У бўш ва енгил айланиши керак.
Насосни ишга туширганда роторнинг айланиши текширилади. У юритмадан туриб қараганда соат стрелкасига қарама-қарши ёъналишда айланиши керак.
Электродвигателнинг айланишлар частотаси ошиши билан ҳайдовчи трубадаги задвижкани очадилар ва салниклар ҳолатини текширадилар.
Нормал шароитда салник орқали минутига 15-20 томчи суюқлик сизиб чиқишига рухсат этилади.
Шестерняли ва поршенли насосларнинг монтаж тартиби юқоридагига ўхшаш, фақат синаш тартиби билан фарқ қилади.
Шестерняли насосни синашда тортиб олувчи (сўриб олувчи) ва ҳайдовчи трубкаларнинг жойлашишига қараб валнинг айланишини текширадилар. Шестерня тишлари илашишга кираётган томонда ҳайдовчи трубка, шестерня тишлари илашишидан чиқаётган томонида эса сурувчи трубка жойлаштирилади. Насос юклама остида сув билан синалади.
Поршенли насосни ишга туширишдан олдин, унинг мой ваннасига 4-40 А маркали мой солинади ва салникларнинг қандай урилганлиги текширилади. Кейин қўл билан тирсакли вал айлантирилиб насос ишчи органларининг текис, бар меъёрда ҳаракатланиши ва деворларга урилмаслиги текширилади.
Насосни ишга туширганда электродвигател валининг айланиши кузатилади. Вал шкив томонидан қараганда соат стрелкасининг айланиш ёъналишида айланиши керак.
Компрессорларни монтаж қилиш

Ҳаво компрессорлари аэрозол транспорти учун керак бўлган сиқилган ҳаво олиш учун ишлатилади. Компрессорли қурилма рама-ресиверга ўрнатилган компрессордан ва электродвигателдан иборат. Компрессорли қурилманинг монтажини рама-ресиверни ўрнатишдан бошлайдилар. Кейин унинг устига компрессор ва электродвигател ўрнатилади.


Компрессор маховиги ва электродвигател ярим муфтасининг ўқдошлигини текширувчи чизгич ёрдамида бир хил жойлашган 4 нуқтадаги оралиққа қараб текширадилар (13 - расм).



13-расм. Электродвигател ва машина бевосита муфта билан уланганда ўрнатиш сифатини мосламалар ёрдамида текшириш. а - хомутли мослама билан, б - ярим халқали мослама билан.
1 - машина ярим муфтаси, 2 - марказлаштирилиш мосламаси, 3 - квадрат каллак, 4 микрометрик резбали болт, 5- кронштейн, 6 - электродвигател ярим муфтаси, 7 -хомут, 8 - ёъналтирувчи штанга, 9 - ползун, 10,11 - винт, 12 - стойка, 13 - ярим халқа.

Рухсат этилган параллелликдан силжиш а=0,2 мм;


Валлар қ ийшиқ лиги в=0,1 мм.
Компрессорни ишлатишдан олдин унинг асосий қисмлари ревизия қилинади. Ревизия пайтида тарсакли вал, шатун, поршен, сўрувчи ва ҳайдовчи трубкалар ювилади ва салник билан бирга текширилади. Поршен ва цилиндр орасидаги зазор қиймати улар ўлчамининг 10 % дан ошмаслиги керак. Компрессор картерини керосин билан ювиб, қиш пайтида К-12, ёз пайтида К-13 маркали тоза компрессор мойи солинади.
Компрессор дастлаб 1-1,5 соат мобайнида салт ҳолда ишлатилади ва кейин аста-секин босим оширилади ва яна 1 соат ишлатилади. Компрессор ишлаганида қўшимча бегона шовқин бўлмаслиги керак, подшипниклар исиб кетмаслиги керак. Мойлаш системасида босим 0,1- 0,15 МПа бўлиши керак.

Вентиляторларни монтаж қилиш


Вентиляторлар ҳаво совутгичларда ва кондинционерларда совутилган ҳавони цехга ҳайдаш учун, қуритиш ускуналарида қуруқ ҳавони ҳайдаш ва бошқа мақсадларда ишлатилади.


Кимё саноати корхоналарида марказдан қочма ва ўқ-вентиляторлар ишлатилади. Марказдан қочма вентиляторлар кичик босимли (1000 МПа гача), ўрта босимли (1000-3000 МПа) ва юқори босимли (3000-12000 МПа) бўлади.
Ўқ вентиляторлар 40-340 МПа босимга мўлжалланган. Уларнинг тузилиши қуйидагича:
Тўрт парракли вентилятор гилдираги тўппадан-тўгри электродвигател валига ўрнатилган. Электродвигате эса цилиндрик гилоф ичида ўрнатилган. Гилоф учбурчакли пўлат асосга қотириб қўйилган.
Вентиляторлар монтажи қуйидаги тартибда олиб борилади:
1. Вентиляторнинг ўқ чизиқлари белгиланади;
2. Ишчи гилдиракнинг балансировкаси текширилади;
3. Гилофнинг тўгри жойлашганлиги текширилади;
4. Вентилятор жойига қўйилади;
5. Корпус қотирилади ва вентилятор синалади.
Вентилятор ишчи гилдирагининг балансировкаси уни қўл билан айлантириш йўли билан текширилади. Айлантирилганда гилдирак исталган ҳолатда тўхташи керак. Вентиляторни йигилган ҳолида олдиндан белгиланган чизиқлар бўйлаб жойига қўйилади.
Вентилятор вали горизонтал ҳолатда туриши керак. Бунинг учун керак бўлганда станина тагига пўлат қистирма (прокладка) қўйиш мумкин. Текширишдан кейин вентилятор фундаментга ёки майдончага (керак бўлганда виброҳимоя орқали) қотирилади.
Вентиляторни ишлатишдан олдин ишчи гилдирак ва гилоф орасида бегона предметларнинг бўлмаслиги, гилдиракнинг бўш айланиши текширилади. Филдирак гилофга тегмаслигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, вентиляторни ишга тушириш мумкин. Электродвигател кўпинча вентилятор билан бирга ўрнатилади, кейин ҳаво трубалари уланади.
Монтаж қилинган вентилятор қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
1) вентилятор бир маромда, турткисиз ва қаттиқ шовқинсиз ишлаши керак;
2) ҳаво сўрадиган тешигига темир сетка ўрнатиш керак;
3) гилофнинг ички юзаси текис, қовариқсиз бўлиши керак.

Марказдан қочма вентиляторларни йигишда рухсат этилган


четланишлар
8 - жадвал

Вентилятор

Гилдиракка рухсат этилган уриш қиймати, мм.

Вал ва тешик диаметрлари орасидаги фарқ, мм.

Рақами

Радиал

бўйлама




2-6
8-12
14 ва ундан ортиқ

1
2
3,5

2
3
5

4
8
12

Редуктор ва тезлик вариаторларини монтаж қилиш


Редуктор ва тезлик вариаторлари машина ва механизмлар узатмаси айланиш частотасини ўзгартириш вазифасини бажаради.


Цилиндрсимон горизонтал ва червякли редукторлар кенг тарқалган.
Цилиндрсимон редукторлар бир, икки ва уч босқичли бўлиши мумкин. Цилиндрсимон редуктор чўян корпус ва тизим узатмадан иборат. Шестерня ва гилдирак эгри тизим, вал тебраниш подшипникларида ўрнатилган.
Тезликлар вариатори иккита параллел валдан иборат бўлиб, уларда колодкали тасмалар қамраб оладиган конусли дисклари мавжуд. Ричаг ёрдамида тасма сурилиб, узатишлар сони ўзгартирилади.
Лойиҳа ҳолатига келтирилган редуктор ёки вариатор дастлаб элект- родвигател билан бирлаштирилади. Устахонада металл асос тайёрланади. Редуктор асосга ўрнатилишидан олдин ревизия қилиниб, унинг корпуси керосин билан ювилади, артилади, мой қуйилади.
Редуктор ва электродвигателни ўрнатишда улар валларининг ўҚ дошлиги текширилади.
9 - жадвал

Муфталар

Муфталар диаметри,

Рухсат этилган четланишлар, мм.




мм.

Эгриликка (100 мм. узунликка )

параллел силжишга

Қаттиқ

100 – 300
300 – 600

0,08
0,12

0,1
0,2

Бармоқли

100 – 300
300 – 500

0,02
0,02

0,05
0,1

Илашувчи

100 – 300
300 – 500

0,01
0,01

0,03
0,02

Редуктор ва электродвигателнинг горизонталлигини таъминлаш мақсадида улар корпусининг остига металл тиқинлар қўйилади. Ярим муфталар бўйича марказлаштирилганда рухсат этилган эгрилик ва параллел силжишлар 9 - жадвалда келтирилган.
Якуний текширгач, болтлар тортилади ва синовдан ўтказилади. Йигилган ва синалган агрегат монтаж майдончасига келтирилиб, такелаж воситалари ёрдамида пойдеворга ўрнатилади.



Download 6,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish