Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги умиров С. Э., Қодиров З. З



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/72
Sana21.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#31273
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   72
Bog'liq
Klinik epidemiologiya (S.Umirov, Z.Qodirov) (1)

Плацебо 
Янги препаратнинг самарадорлигини баҳолаш чоғида унинг 
таъсирчанлиги, яъни муолажа қўлланилмаганидагига қараганда нохуш 
оқибат ривожланиш эҳтимоллигини қай даражада камайтира олиш 
қобилияти ҳақидаги ҳақли савол туғилади. Назорат гуруҳида муолажанинг 
қўлланилмаслигини бемор психологик нуқтаи-назардан тўғри қабул қила 
олмаслиги мумкин, бу эса улар томонидан синовнинг белгиланган тартиби 
бажарилмаслигига олиб келади. Аксарият ҳолларда, муолажа ўтказилмаётган 
беморлар, мустақил тарзда ўз-ўзини даволашга ўтишади. Айнан шунинг учун 
назорат гуруҳидаги беморларга ҳам, асосий гуруҳ аъзоларига 
қўлланилаётганидек препарат (муолажа) буюрилади. Одатда плацебо – фаол 
препарат билан ранги, шаклига кўра бир хил, лекин фаол компонент ўрнига 
индифферент модда (таблетка шаклида бўлса) – каолин, крахмал, инъекция 
шаклида бўлса натрий хлориднинг изотоник эритмасини тутувчи дори 
воситасидир. Плацебони қўллашнинг ҳамиша ҳам иложи бўлавермайди, 
баъзан эса, этик нуқтаи-назардан номақбулдир, масалан, беморни самарали 
даво муолажалари қўлланилишидан маҳрум этиш асло мумкин эмас. Бундай 
вазиятда асосий гуруҳдаги иштирокчиларга стандарт муолажа ва синалаётган 
препаратни, асосий гуруҳдаги иштирокчиларга эса стандарт муолажа ва 
плацебо буюрилади. 
Янги препаратнинг таъсирчанлигини плацебо билан қиёслаганда 
кўрсатиш осон кечади, мавжуд препаратлар билан қиёсланганда эса, янги 
препаратнинг кўпроқ, кучлироқ ёки тенг таъсирга эга эканлигини исботлашга 
тўғри келади. 
Тадқиқотчилар фикрига кўра, плацебони қўллаш ижобий самара – 
“плацебо самарасини” беради. Плацебони қўллашнинг бундай ижобий 
таъсири, унинг беморга кўрсатаётган психологик таъсири билан изоҳланади. 
Плацебо фақат беморнинг субъектив ҳолатини акс эттирувчи (уйқу, оғриқ) 
оқибатларга озгина таъсир кўрсата олади. Плацебони қўллаш клиник 


аҳамиятли оқибатларга (умр узайиши, ремиссия давомийлиги, функционал 
дефектлар ва ҳоказоларга) таъсир этмайди.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish