Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимѐ-технология институти


 Жалолиддин Мангуберди юрт ҳимоячиси



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/74
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#136481
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   74
Bog'liq
5UX6goUZoMOLiebmx3HzQmLlJjoVxJboXyRyRFHn

2. Жалолиддин Мангуберди юрт ҳимоячиси 
Мўғул босқинчиларига қарши мардонавор кураш олиб борган Хоразм эли 
қаҳрамони; Хоразмшоҳлар давлатининг сўнгги ҳукмдори (1220—1231йй). Уни 
мўғулларга қарши олиб борган асосий жанглари: 
Нисо жанги (1221 й.) - Жалолиддин Мангубердининг мўғулларга қарши 
дастлабки зафарли жангларидан бири. Чингизхон, Муҳаммад Хоразм шоҳнинг 
фарзандлари Урганчдан чекинишганидан дарак топгач, Хуросоннинг шимолий 
чегараларига мўғулларнинг кузатувчи қўшинларини жойлаштиришга фармон 
берган. Нисо шаҳрининг теварак-атрофида 700 отлиқдан иборат мўғул аскари 
турган эди. Жалолиддин Қорақумдан ўтиб 300 отлиқ аскари билан тўсатдан 
мўғулларга шиддат билан ҳужум қилган. Мўғуллар саросимага тушиб қурол-яроғ 
ва озиқ-овқатларини ташлаб қочганлар, улардан озгинаси қутулиб қолган. 
Насавий бу жангни мўғуллар билан бўлган урушдаги мусулмонларнинг 
дастлабки ғалабаси деб атайди. Нисо жангидаги ғалаба туфайли Жалолиддин ва 
унинг сафдошлари ҳориган отларини алмаштириб, эсон-омон Нишопурга етиб 
олишга муваффақ бўлишган.
Парвон жанги (1221) - Жалолиддин Мангубердининг мўғул босқинчиларига 
қарши олиб борган жангларидан бири. Жалолиддин ўзининг турли қабилалардан 
ташкил топган қўшини (60—70 минг киши) билан мўғулларга қарши чиқиб, 
Парвон яқинида жанг майдонини эгаллаган. У бу ерда туриб даставвал 
Тохаристондаги Валиѐн (ѐки Валиштон) қалъасини қамал қилаѐтган мўғул 
қўшинини тор-мор этган. Чингизхон Жалолиддинга қарши Шики-Хутуху нўѐн 
бошчилигида қўшин (30 минг, бошқа манбага кўра, 45 минг киши) жўнатган. 
Парвондан бир фарсах (6—7 км) масофадаги ерда бўлган жангда 
мусулмонларнинг ўнг қанотига Жалолиддиннинг қайнотаси, қанғлилар қўшини 
сардори Амин ал-мулк, сўл қанотига Сайфуддин Ағроқ туркман халажлардан 
ташкил топган қўшинга бошчилик қилган. Жанг икки кун давом этган, мўғуллар 
қаттиқ жангдан ҳолдан тойганларида Жалолиддин карнай чалдириб қўшинига 
отларга минишга фармон берган ва умумий ҳужумга ўтган, шу билан жанг 
тақдири ҳал бўлган. Шики-Хутуху фақат озгина жангчилари билан Чингизхон 
ҳузурига қайтиб келган. Парвон жанги мўғулларнинг бу урушдаги энг катта 
мағлубияти бўлган.
Синд дарѐси бўйидаги жанг — Жалолиддин Мангуберди ва Чингизхон 
қўшинлари ўртасидаги жанг (1221 йил 24—26 ноябрь). Парвон жангида мағлуб 
бўлган мўғуллар Чингизхон бошчилигида улкан лашкар тўплаб Жалолиддинга 
қарши отланган. Сон жиҳатдан мўғуллар бир неча баробар зиѐд бўлган, шу 
туфайли хоразмликлар Синд (Ҳинд) дарѐси томон чекинишган. Жалолиддин 
Парвонда аввал уни тарк этган Сайфуддин Иғроқ, Аъзам малик ва Музаффар 


53 
малик каби амирлар билан бирлашиб, Чингизхонга қарши жанг қилишга қарор 
қилади. Аммо, ўйланган режанинг амалга ошишига ѐв имкон бермайди. Илдам 
етиб келган Чингизхон Жалолиддиннинг Ўрхон бошлиқ уғруқига ҳужум қилиб, 
уни яксон этади. Душманнинг лашкари билан Синд дарѐси орасида қолган 
Жалолиддиннинг жангга киришдан узга чораси қолмайди. Синд дарѐси бўйидаги 
жанг 1221 йилнинг 24 ноябрь эрта саҳарда бошланади ва 3 кун давом этади. 
Дастлабки кун Жалолиддин хос аскарлари билан ѐвнинг Чингизхон жойлашган 
марказига шиддатли ҳужум уюштиради ва уни 2 бўлакка ажратиб юборади. 
Аммо, 10 минг кишилик мўғуллар пистирмаси унинг йўлини тўсади. Бу пистирма 
Жалолиддиннинг қайнотаси Амин ул-Мулк қўмондонлигидаги ўнг қанотни тор-
мор этади, қолган-қутганларини эса Жалолиддин зўр шижоат билан жанг олиб 
бораѐтган марказгача қувиб боради. Хоразмликларнинг сўл қаноти мўғулларга 
бардош беролмай енгилади. Оғир аҳволда қолган Жалолиддин 700 га яқин отлиқ 
аскарлари билан мардларча қаршилик кўрсатади. Чингизхон уни тириклайин 
қўлга олишни буюради. Душман султонни қуршовга олади, улар ўз ниятларига 
етай деб турганда Жалолиддиннинг тоғаваччаси ва хос амирларидан бўлган Ахос 
малик уни ҳалқа ичидан олиб чиқишга эришади. Жанг вақтида султоннинг гўдак 
ўғли ѐв қўлига асир тушади. Чингизхон уни қатл этишга ҳукм қилади. 
Жанггохдан чиққан Жалолиддин қариндош-уруғлари билан видолашади ва 
уларни Синдга ғарқ қилишга ижозат беради, сўнгра қайта ҳужумга ташланади, 
ноилож аҳволда қолгач, оти билан дарѐга сакрайди. Дарѐнинг нариги қирғоғига 
соғ-саломат ўтиб олган султоннинг бу қаҳрамонлигини кўрган Чингизхон 
Жалолиддинни таъқиб этишни ман қилади ва ўз аъѐнлари ҳамда фарзандларига 
қарата шундай дейди: «Отага шундай ўғил зарурки, у икки гирдоб — олов ва сув 
гирдобидан озодлик майдонига чиқа олди!». Жалолиддин Синддан сузиб ўтишга 
муваффақ бўлган 4 мингга яқин аскарлари билан бирлашади ва Ҳиндистоннинг 
шимолий ҳудудлари томон йўл олади. У кўп йиллар давомида мўғулларга қарши 
қаҳрамонона кураш олиб бориб, она Ватаннинг фидоий фарзанди, моҳир саркарда 
эканлигини намойиш этган. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish