Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимѐ-технология институти



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/74
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#136481
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   74
Bog'liq
5UX6goUZoMOLiebmx3HzQmLlJjoVxJboXyRyRFHn

Чиғатой улуси. Мовароуннаҳрни бевосита идора этиш ишлари илгари 
Чингизхон ҳузурида хизмат қилган хоразмлик савдогар Маҳмуд Ялавочга 
берилади. 1238 йилда Чиғатой Махмуд Ялавочни амалидан четлаштириб, 
Мовароуннаҳрдан чиқариб юборади. Бунга Махмуд Ялавочнинг исѐнкор 
вилоятларда қўзғолонни бостиришдаги сусткашлиги хамда аҳолига раҳм ва 
шафқат қилиб, уларга солинадиган солиқларни камайтириши сабаб бўлган эди. 
Махмуд Ялавоч Ўқтой ҳузурига Қорақурумга етиб боргач, у Дасин (Пекин) 
шаҳрига волий (губернатор) қилиб тайинланади. Мункэ қоон даврида Хоразмдан 
то Хитой чегарасигача бўлган мамлакатларга Махмуд Ялавочнинг ўғли 
Масъудбек ноиб ҳамда ижарадор қилиб тайинланади. Масъудбек ҳам 
Мовароуннаҳрда отаси бошлаган сиѐсатни давом эттириб, улус даромадини 
хоқон хазинасига аввалдан тўлаб, аҳолидан «барот» асосида уни кўпайтириб 
йиғиб оларди. 
13-аср ўрталарида Мовароуннаҳрдаги ўтроқ ҳаѐт, бошқарув тартиблари, 
илғор шаҳар маданияти таъсирида Чиғатой улуси мўғул зодагонларининг бир 
қисмида ўтроқ ҳаѐт кечиришга ўтиш, маҳаллий аҳолининг бой маданиятидан 
фойдаланишга мойиллик кучаяди. Кўчманчи ҳарбий зодагонларнинг катта қисми, 
хонзодалар ва айрим хоқонлар ўтроқ ҳаѐтга мутлақо қарши бўлиб, мамлакатни 
бутунича яйловга айлантириб, шаҳарларни йўқотиш тарафдори эдилар. Уларни 
кўпроқ ўлкаларни қўлга киритиб бойликларини талаш, аҳолисини асирга олиб 
ҳайдаб кетиш қизиқтирар эди. Ўтроқ ҳаѐт кечираѐтган маҳаллий зодагонлар, 
руҳоний ва савдогарларнинг асосий қисми марказий ҳокимиятни мустаҳкамлашга 
интиларди. Чунки деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдодан олинадиган турли 
солиқлар давлат хазинасининг даромад манбаи эди. Бунинг учун хонавайрон 
бўлган хўжаликни тиклаб, экинзорларни поймол этишни тўхтатиш, солиқ ва 
ҳашарларни тартибга солиш зарур эди. 
Мўғулистоннинг улуғ хоқони Мункэ ва Чиғатой улусининг ноиби Масъудбек 
шундай сиѐсат тарафдорлари эди. Мункэ аввал берилган пайза ва ѐрлиқларни 
бекор қилади, ѐмлар ишини, солиқ ва ҳашарларни тартибга солади. Мункэнинг 
қонунлаштирилган чора-тадбирлари чекланмаган солиқ ва йиғимларни тартибга 
солиб, ўзбошимчалик билан йиғиб олинадиган ҳисобсиз тўловлардан аҳолини 
озод этади. Натижада шаҳар ҳунармандчилиги, деҳқончилик, ички ва ташқи савдо 
жонлана бошлайди. 13-асрнинг 80-йилларида Мовароуннаҳр ноиби Масъудбек 
пул ислоҳоти ўтказади. У Мовароуннаҳрнинг 16 шаҳар ва вилоятида, жумладан, 
Самарқанд, Бухоро, Тароз, Ўтрор, Хўжанд ва бошқа шаҳарларда бир хил вазн ва 
юқори қийматли соф кумуш тангалар зарб эттириб муомалага чиқаргач, 
мамлакатда товар ва пул муносабатлари тиклана бошлайди. 


51 
14-асрнинг 1-ярмида Чиғатой улусида мўғулларнинг ўтроқликка ўтиш 
жараѐни тезлашиб, уларнинг ижтимоий ҳаѐтида жиддий ўзгаришлар содир бўла 
бошлади. Мовароуннаҳрдек маданий ўлка билан мустаҳкам алоқа ўрнатишга ва 
ўтроқ ҳаѐт кечиришга интилган Чиғатой хонларидан бири Кепакхон эди. У 
ҳокимиятни бевосита ўз қўлига олади (1318-26). Қашқадарѐ воҳасида қадимги 
Насаф шаҳридан 2 фарсах нарида у ўзига қароргоҳ - сарой (қарши) қурдиради. 
Кепак маъмурий ва пул ислоҳотлари ўтказади. Мамлакатни туманларга 
бўлиб, уларни ноиблар орқали идора этиш тартибини жорий этади. Кумушдан 
динор (вазни 2 мисқол) ва дирҳам (учдан бир мисқол) тангалар зарб қилинади. 
Натижада ички савдо-сотиқ тартибга солинади, ташқи савдо муносабатлари хам 
яхшиланади. Чингизхон давридан хароба ҳолда ѐтган Балх шаҳри қайта 
тикланади, мўғуллар аста-секин ўтроқлашиб деҳқончилик билан шуғуллана 
бошлайдилар. Уларда туркийлашиш жараѐни кучайиб, айни вақтда ислом динини 
қабул қила бошлайдилар. Мўғул ҳукмдорлари ва мулкдорлари ўртасида 
мўғулларнинг ўтроқлашувига 2 хил муносабат юзага келди. Еттисувлик мўғуллар 
кўчманчилик анъаналарига содиқ қолиб, деҳқончилик воҳаларидаги шаҳарларни 
бутунлай бузиб ташлаш тарафдори эди. 
Натижада 14-асрнинг 40-йилларида Чиғатой улуси иккига бўлиниб кетади. 
Унинг шарқий қисмида — Шарқий Туркистон ва Еттисувда қолган туркий ва 
мўғул қабилалари ўзларини мўғуллар, мамлакатни эса Мўғулистон деб атай 
бошладилар. Ғарбий қисмида эса Мовароуннаҳр амирлиги ташкил топади. 
Мовароуннаҳрга кўчиб кетган қабилалар эса чиғатойлар номи билан машҳур 
бўлди. 
Мовароуннаҳр аҳолисининг иқтисодий ҳаѐти жонлана бошлади. Мўғуллар 
истилоси даврида хароб бўлган шаҳарлар, хусусан ҳунармандчилик, савдо-сотиқ 
ва деҳқончилик аста-секин тиклана борди. Йирик шаҳарлардан Урганч ва Бухоро 
қайта қурилди, қадимги Самарқанд вайроналари ѐнида эса янгидан шаҳар қад 
кўтарди. Шаҳар бозорлари гавжумлашади. Аммо шаҳарсозлик тараққиѐти ҳали 
Чингизхон истилоси арафасидаги даражагача етмаган эди. 
13-асрнинг 2-ярми ва 14-аср бошларида шаҳар ва қишлоқларда хўжалик 
ҳаѐтининг жонланиши билан, мўғуллар истилоси даврида инқирозга юз тутган 
фан, адабиѐт, маърифат ва маданиятнинг айрим тармоқлари ҳам тиклана бошла-
ди. Бу даврда, биринчи навбатда, шаҳарсозлик билан боғлиқ бўлган бинокорлик 
ва меъморчилик йўлга қўйилади. 
Мовароуннаҳр ва Хоразмда бу даврга келиб, шаҳар вайроналари орасида 
маҳобатли иморату иншоотлар (масжид, Мадраса, хонақоҳ, мақбара, минора ва 
саройлар) қад кўтаради. Ўша асрларда бино қилинган кўпгина моддий маданият 
обидаларидан айримлари бизнинг давримизгача сақланиб қолган. Бухоро 
шаҳридаги Сайфиддин Боҳарзий мақбараси ва Баѐнқулихон мақбараси, 
Самарқанддаги машҳур Шоҳизинда меъморий ансамблининг асосий қисми 
бўлган Қусам ибн Аббос мақбарасининг зиѐратхонаси, Кўҳна Урганчдаги 
Нажмиддин Кубро мақбараси ва Тўрабекхоним мақбараси шулар жумласидандир. 
Шунингдек, бу даврда мақбаралар билан бирга масжид, Мадраса ва саройлар ҳам 
қурилади. 13-аср ўрталарида Бухорода «Масъудия» ва «Хония» мадрасалари бино 
қилинган. 13-асрнинг 2-ярми ва 14-аср бошларида фан ва адабиѐт, асосан, 
мўғуллар ҳукмронлиги ўрнатилмаган мамлакатлар - Кичик Осиѐ(Рум), Жанубий 


52 
Эрон ва Ҳиндистонда тараққий қилади. Фақат 14-аср охири ва 15-аср бошларига 
келгандагина адабий муҳит марказлари Мовароуннахр ва Хуросонга кўчади. 
13-асрнинг 2-ярмидан айниқса тарихнавислик тараққий қилади. Бу даврда 
Жузжонийнинг йирик асари «Табақоти Носирий», Жувайнийнинг «Тарихи 
Жаҳонгушой» 
(«Жаҳон 
фотиҳи 
(Чингизхон) 
тарихи»), 
Рашидуддин 
Фазлуллоҳнинг «Жоме ат-таворих»(«Тарихлар тўплами») каби қимматли тарихий 
асарлари ѐзилади. Бу асарлар ўша давр тарихи, айниқса мўғуллар истибдодини 
ўрганишда муҳим манба ҳисобланади. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish