Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимѐ-технология институти



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/74
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#136481
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   74
Bog'liq
5UX6goUZoMOLiebmx3HzQmLlJjoVxJboXyRyRFHn

Хоразм Маъмун академияси. Маъмунийлар академияси — Хоразмда Х аср 
охири —ХI аср бошларида фаолият кўрсатган илмий муҳит бўлиб, Маъмунийлар 
давлати (992—1017 йй.) тарихи билан бевосита боғлиқ. Али ибн Маъмун (997—1010) 
тоғаси Абу Наср ибн Ироқ таклифи билан саройда илм аҳли учун яхши шароит яратиб 
берган. Шу тариқа 1004 йилдан бошлаб Гурганжда «Дорул ҳикма ва маориф» (баъзи 
бир манбаларда «Мажлиси уламо») номини олган илмий муассаса тўла шаклланган. 
Бу илмий муассасада худди Афинадаги «Платон», Бағдоддаги «Байт ул-ҳикмат» 
академияси фаолиятига ўхшаб илмнинг барча соҳаларида тадқиқот ва изланишлар 
олиб борилган, жуда кўп манбалар тўпланган, таржимонлик ишлари бажарилган; 
ҳинд, юнон, араб олимларининг ишлари ўрганилган; Ал-Хоразмий, Ал-
Фарғонийларнинг ўлмас асарлари, илмий ишларидан фойдаланилган ва тадқиқ 
қилинган. ХVIII—ХХ аср тарихчи олимлари томонидан илмий муассаса ҳар 
томонлама ўрганилган ва ўз фаолияти нуқтаи назаридан бу даргоҳ ўз даврининг 
академияси бўлганлиги исботланган ва унга «Маъмун академияси» номи берилган. 
Хоразм Маъмун академияси олимлари Юнонистон, Яқин ва Ўрта Шарқ, Ҳиндистон 
илм-фан ютуқларини ижодий, танқидий ўрганиб, уни янада юксак босқичга 
кўтарганлар. Академия аъзоларининг аксарияти олим сифатида Марказий Осиѐда 
шаклланганлар. Уларнинг илмий фаолияти, асарлари туфайли Қадимги Хоразм 
бадиий санъати, адабиѐти, астрономияси, математикаси, суғориш маданияти ютуқлари 
жаҳон тамаддуни хазинасига кирган ва бутун инсоният манфаатларига хизмат қила 
бошлаган. 
Хоразмшоҳ Маъмун ибн Маъмун (Маъмун II) саройидаги олимлар шуҳрати ўз 
даврида узоқ ўлкаларга тарқалган. Бу эса Маҳмуд Ғазнавийнинг ғашига теккан. У 
уюштирган суиқасд натижасида 1017 йилнинг баҳорида Маъмун II ўлдирилган ва ўша 
йилнинг июнида куѐви учун қасос олиш баҳонаси билан Маҳмуд Ғазнавий Хоразмга 
бостириб кирган. Катта қирғин ва талон-торожликлар натижасида Хоразм Маъмун 
академияси фаолияти тугатилган ва бу ердаги олимларнинг кўпчилиги Ғазнага 
мажбуран олиб кетилган. 
Ўзбекистан Республикаси Президентининг «Хоразм Маъмун академиясини 
қайтадан ташкил этиш тўғрисида»ги фармони (1997 йил 11 нояб.) Ўзбекистоннинг 
илмий салоҳиятини юксалтириш, унинг жаҳон илмий ҳамжамиятидаги ўрнини 
мустаҳкамлаш, минтақаларда фанни янада ривожлантириш ҳамда истеъдодли ва 
фидойи олимларни қўллаб-қувватлаш, юқори интеллектуал муҳит яратишдаги миллий 
анъаналарни ривожлантиришда қуйилган муҳим қадам бўлди. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish