Сўнгги палеолит қадимги тош асрининг якуний босқичидир. Оҳангарон
ҳудудидан сўнгги палеолитга оид Кўлбулоқ макони, Тошкентнинг ғарбидан Бўзсув I
6
макони ҳамда Самарқанд шаҳридан шу даврга оид макон очилган. Бу маконлардан
турли хил қуроллар, гулхан қолдиқлари,
кўмир парчалари ҳамда ҳайвон ва
ўсимликларнинг қолдиқлари топилган.
Сўнгги палеолитдан бошлаб одамлар ғорлардан чиқиб, сунъий турар жойлар -
чайлалар, ертўлалар, кулбалар қура бошлаганлар. Натижада улар воҳалар бўйлаб
тарқалиб, текисликлар, дарѐ ва кўллар бўйларига келиб жойлаша бошлаганлар.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, палеолит даврида замонавий одамнинг
шаклланиш жараѐни ниҳоясига етди. Сунъий тарзда олов чиқариш кашф этилди.
Инсоният ибтидоий тўда босқичидан уруғчилик тузумига ўтди. Меҳнат
қуроллари такомиллашиб, турлари кўпая борди. Ибтидоий инсонлар орасида
дастлабки диний қарашлар пайдо бўлди.
Ўрта Осиѐда мезолит даври мил. ав. 12-7 минг йилликларни ўз ичига олади.
Бу даврга келиб музлик даври тугайди. Натижада иқлим мўътадиллашиб, ҳайвонот
ва ўсимликлар дунѐси ўзгаради. ўқ ва ѐйнинг кашф этилиши бу даврнинг катта
ютуқларидан биридир. Ибтидоий санъат ҳам шу даврда кенг ривож топади. Ўрта
Осиѐдан мезолит даврига оид кўплаб ѐдгорликлар топилган. Шулардан бири
Бойсундаги Мачай ғор-маконидир. Бу ердан тош ва суякдан ясалган турли меҳнат
қуроллари, одамнинг бош чаноғи ва тишлари ҳамда бўри, тулки, барс, сувсар, қуѐн,
жайра,
олмахон
каби
ҳайвонларнинг
суяклари
топилган.
Топилмалар
мачайликларнинг оловдан кенг фойдаланиб, гўштни оловда пишириб
еганларликларидан далолат беради.
Фарғона водийсидан мезолит даврига оид Обишир ғор-маконида топилган
ашѐлар
обиширликларнинг
балиқчилик,
овчилик
ва
термачилик
билан
шуғулланганлигини кўрсатади. Ҳозирга қадар Марказий Фарғонадан 80 га яқин
мезолит даври ѐдгорликлари очиб ўрганилган. Бу маконлардан топилган тош қурол
ва буюмлар ўзининг нисбатан нозиклиги ҳамда ихчамлиги билан палеолит даври
қуролларидан фарқ қилади.
Неолит тош асрининг сўнгги босқичи ҳисобланади. Бу даврда иқлим ҳозиргига
анча яқин бўлиб, кишилар ер юзи бўйлаб кенг тарқала бошланганлар. Табиий
шароитнинг бир хил эмаслиги неолит даври қабилаларида меҳнат қуроллари, уй-
рўзғор буюмлари, турар жойлар ва хўжаликнинг турлича бўлишига олиб келди.
Жумладан, Ўрта Осиѐнинг жанубида яшовчи қабилалар ҳаѐтида ишлаб чиқарувчи
хўжаликлар – деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчилик тараққий топган бўлса,
шимолий ўлкаларда яшовчи қабилалар табиий шароитнинг ноқулайлиги туфайли
ўзлаштирувчи ибтидоий хўжалик асосида тирикчилик қилиб, узоқ вақт
ривожланишдан ортда қолганлар.
Неолит даври қабилалари кўпроқ дарѐ соҳиллари ва кўл бўйларида яшаб,
балиқчилик, овчилик, деҳқончилик, чорвачилик ҳамда қисман ҳунармандчилик
билан шуғулланганлар. Бу даврга келиб мезолитнинг сўнгги босқичида кашф
этилган тош болталар анча кенг тарқалган, парракчалар, найза ва камон ўқлари,
пичоқлар, пармалар, қирғичлар, ўроқ ва бошқа қуроллар такомиллашган.
Кулолчилик ҳам неолит даври кашфиѐтларидан ҳисобланади. Шунингдек,
тўқимачилик ва қайиқсозлик ҳам шу даврда пайдо бўлди.
Ўрта Осиѐнинг жанубида, хусусан, Копетдоғ этакларида суғорма деҳқончилик
ва илк чорвачилик қарор топиб, даштлар, дарѐ ва кўллар атрофида овчилик ва
балиқчилик ривож топади. Ўрта Осиѐда яшаган неолит даври қабилалари
7
хўжалик шаклларига кўра Жойтун, Калтаминор ва Ҳисор маданиятларига
бўлинади.
Энеолит - лотинча «энеос»-«мис», «литос»-«тош» сўзларидан таркиб топган.
Мазкур даврга бундай ном берилишининг сабаби инсонлар бу даврда ҳам тош,
ҳам мис қуролларидан фойдаланганликлари билан изоҳланади.
Мис дастлаб ердан соф ҳолда топилган. Мисдан ясалган қуролларнинг энг
қадимгилари металлга совуқ ҳолда уриб ишлов бериш йўли билан ясалган. Бошда
одамлар мисни тошнинг бир тури деб билганлар. Мил. авв. IV минг йилликка келиб
мисни эритиш йўли билан уни истаган шаклга киритиш мумкинлигини кашф
қилганлар. Шу тариқа энеолит даврига келиб ибтидоий одамлар илк бор металл
билан танишганлар.
Металлнинг кашф қилиниши ишлаб чиқарувчи кучларнинг янада юксалишига
олиб келди. Мисдан ясалган қуроллар тош қуролларга нисбатан анча
такомиллашган бўлса-да, мис пишиқ ва чидамли меҳнат қуроллари ясаш учун
яроқсиз бўлган. Мисдан асосан ҳарбий қуроллар ва уй-рўзғор буюмлари ясалган.
Шу боисдан мис қуроллар тошдан ясалган меҳнат қуролларини турмушдан
бутунлай сиқиб чиқара олмаган.
Мезолитнинг охири ва неолит даврида вужудга келган деҳқончилик энеолит
даврида асосий ва муҳим хўжалик турига айланди. Деҳқончилик ва уй чорвачилиги
эҳтиѐждан ортиқча маҳсулотнинг тўпланишига ҳамда мол айирбошлашнинг тартибга
солинишига олиб келди.
Бронзанинг (мис ва қалай аралашмаси) кашф этилиши жамият тараққиѐтида
илгари ташланган қадам бўлди. Чунки бронза мисга қараганда анча пишиқ, қаттиқ
ҳамда чидамли металл ҳисобланади. Олимлар Ўртасида бронзанинг ватани Кичик
Осиѐ ва Мессопотамия бўлган деган фикрлар мавжуд. Ўрта Осиѐда бронза даври
мил. авв. III минг йилликдан I минг йилликнинг бошларига қадар бўлган даврни ўз
ичига олади.
Қадимги деҳқончиликнинг кенг ѐйилиши ва мил. авв. II минг йилликнинг
иккинчи ярмида чорвачиликнинг деҳқончиликдан ажралиб чиқиши бронза
даврининг хўжалик соҳасида эришган энг катта ютуқларидан бири бўлди. Бронза
меҳнат
қуролларининг
хўжаликда
кенг
қўлланилиши
ишлаб
чиқариш
муносабатларини жадаллаштириб, ижтимоий ва иқтисодий жараѐнларга ҳам катта
туртки берди.
Бронза даврига мансуб маданият излари Ўзбекистонда дастлаб Хоразм,
кейинчалик Зарафшон ва Қашқадарѐ ҳамда Фарғона водийларидан топилган. Мазкур
манзилгоҳларни ўрганиш бу даврда икки хил маданият ҳукм сурганлигидан далолат
беради. Биринчиси - зироатчилик билан шуғулланувчи қабилалар маданияти. Бундай
қабилалар деҳқончилик учун қулай ерларда ўрнашиб олиб, юксак деҳқончилик
маданиятига эришганлар. Иккинчиси - ишлаб чиқарувчи кучлари биринчилари
даражасидан паст бўлмаган ҳолда дашт ва тоғ олди яйловларида чорвачилик билан
шуғулланувчи чорвадор қабилалар маданияти.
Бронза даврида Ўрта Осиѐ аҳолисининг ижтимоий тузумида ҳам сезиларли
ўзгаришлар содир бўлган. Бу даврда она уруғининг мавқеи йўқолиб, ота уруғи
ҳукмронлиги ўрнатилади. Металл эритиш ва хўжаликнинг ривожланиши туфайли
жамиятда эркаклар меҳнатига эҳтиѐж кучайиб, уларнинг мавқеи орта бошлайди.
Шу тариқа бронза даври жамият тараққиѐтида, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик
8
ва ҳунармандчиликнинг ривожланишида эркаклар етакчиликни қўлга оладилар.
Аѐллар эркаклар етиштирган маҳсулотларни истеъмол қилишда иштирок этсалар
ҳам, унга эгалик қилишдан маҳрум бўладилар. Ишлаб чиқаришда ҳукмронлик
секин-аста эркаклар қўлига ўтади ва она уруғи тузуми (матриархат) ўрнини ота
уруғи (патриархат) эгаллайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |