86
Даволаш
1. ТЮН ли беморларни кардиоревматолог шифокори ҳисобга
олиши ва ҳар 3ойда ёки 2-3 ёшгача бўлган болалар ( касалликнинг 1
босқичида) тез-тез, кейинчалик бир йилда 2 марта мунтазам
равишда инструментал ва лаборатор текшириш усуллари таҳлили
билан текшириб туриши керак.
2. Бундай беморлар махсус режим билан овқатланиши, тоза
ҳавода кўпроқ айлантирилиши керак.
Бола организмини
чиниқтириш, организм реактивлигини ошириш, ҳар хил инфекцион
касалликларнинг юқишини олдини олиш тадбирлари ўтказилиши
керак.
3. Фожиали ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тез тиббий
ёрдам қўрсатилиши керак – ўткир чап қоринча етишмовчилигида –
20%ли спирт билан намланган кислород 15–20 дақиқа давомида
берилади.
Ўпка гипертензиясида венага 2,4%ли эуфиллин юборилади ва
кардиотроплар (панангин, ККБ, рибоксин, калий оротат), юрак
гликозидлари тавсия этилади.
4. Бактериал эндокард (юрак ички қаватининг бактериал
яллиғланиши,
бош
мия
абсцесси,
сурункали
зотилжам
касалликларининг олдини олиш мақсадида
сурункали йирингли
ўчоқларни даволаш).
5. ТЮН ни даволашнинг бирдан-бир усули жарроҳлик
аралашувидир. ТЮНнинг ҳар хил тури учун жарроҳлик усуллари
ишлаб чиқилган. ТЮНни жарроҳлик йўли билан даволашнинг энг
қулай вақти касалликнинг 2-фазаси, яъни 12–13 ёш ҳисобланади.
Касалликнинг терминал фазасида жарроҳлик йўли билан даволаш
беморнинг тўлиқ
тузалишига олиб келмайди, чунки юрак
мушаклари, жигар, ўпка, буйракларда дегенератив ва дистрофик
ўзгаришлар кузатилади.
Диспансер кузатуви
Педиатр, кардиоревматолог касалликнинг фазасига боғлиқ
ҳолда кўриб боради:
1- фазасида 1 ойда 1 марта.
2- фазасида 1 йилда 2 марта.
87
3-фазасида – 1 йилда 2-3 марта. Қулоқ-бурун-томоқ, тиш шифокори
1 йилда 2 марта, бошқа мутахассислар кўрсатмага биноан кўриб
борадилар.
Кузатиш
давомийлиги умрнинг охиригача; жарроҳлик йўли
билан даволаганда 1–2 йил давомида диспансер назоратида
бўладилар.
Беморларни текширишда қуйидагиларга эътибор бериш керак:
гавда вазнининг ёшга нисбатан орқада қолиши, тез толиқиш,
ҳансираш, терининг кўкариши, жигар катталашганлиги, ҳансираш-
кўкариш ҳуружи, юрак тонларининг кучайганлиги, юрак
шовқинлари динамикаси, бронх-ўпка
касалликларининг кечиш
жараёни, қон босими, гавда ҳарорати.
Қуйидаги
қўшимча
текшириш
усуллари
ўтказилади.
Касалликнинг
1-фазасида – ФЭКГ, умумий қон ва сийдик таҳлили 2–3 ойда 1
марта, юрак рентгенограмаси 1–1,5 йилда 1 марта;
2-фазасида – ФЭКГ, умумий қон ва сийдик таҳлили 1 йилда 2
марта, юрак рентгенограммаси 2–3 йилда 1 марта;
3-фазасида – умумий қон ва сийдик таҳлили, ФЭКГ – 1 йилда
3–4 марта ва кўрсатмага биноан.
Реабилитацияси
Сурункали инфекция ўчоқларини, қўшимча касалликларни
яхшилаб даволаш. Юрак мушакларида моддалар алмашинувини
яхшиловчи дори препаратлари 1 йилда 1–2 марта буюрилади.
Кўрсатмага биноан: парҳез, юрак гликозидлари, сийдик ҳайдовчи,
томирни кенгайтирувчи ва симптоматик дори воситалари билан қон
айланишининг босқичига биноан даволаш керак. Кўрсатма бўйича
аритмияга қарши дори воситалари тавсия этиш, тоза ҳавода 1 кунда
3–4соат айланиш, касалликнинг 2-фазасида маҳаллий
санатория-
ларда даволаниш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: