88
III
ҚИСМ
КАТТА
ЁШДАГИ
БОЛАЛАР
КАСАЛЛИКЛАРИ
I боб. Нафас органлари касалликлари
3.1. Сурункали пневмония
Сурункали пневмония – сурункали носпецифик яллиғланиш бўлиб,
унинг асосида ўпканинг бир ёки бир неча сегментларида бронхлар
деформацияси ва пневмосклерози шаклидаги қайта тикланмайдиган
морфологик ўзгаришлар ётади ва ўпка тўқимасида ҳамда
бронхларда яллиғланишнинг қайталаниши билан ифодаланади.
Ташҳисот мезонлари
1. Анамнези:
Бир локализацияли такрор пневмония, бошдан кечирилган
оғир стафилококкли пневмония, узоқ давом этган сегментар
пневмония, айниқса илк болалик ёшида, бронх - ўпка тизими
ривожланишининг туғма нуқсонлари, бронхдаги ёт жисм,
муддатидан эрта туғилган болаларда ателектазлар, иммун
танқислик ҳолатлари, ЎСВ дан кейинги бронх-ўпка дисплазияси,
мукоцилиар етишмовчилик, кўкйўтал ва қизамиқнинг оғир
шаклини бошдан кечириш.
Шикояти: кўпинча эрталаб кучли йўтал, кечаси йўталганда балғам
ажралиш пайдо бўлади, балғамнинг бир кунлик миқдори 20–50 мл
дан 100–150 мл гача етади, бронхоэктазларда балғам шилимшиқ
ёки йирингли бўлиши мумкин.
2. Клиник мезонлар
Сурункали интоксикация симптомокомплекси, гипоксия – тез
чарчаш, ишлаш қобилиятининг пасайиши, диққатни жамлашнинг
бузилиши. Хотиранинг заифлашуви, ранг оқариши, кўзи остида
қора доғлар, дистрофия аломатлари, бармоқларда “ноғора
таёқчалари”, “соат ойнаси” мавжудлиги, кўкрак қафасининг
асимметрик деформацияси бўлиши мумкин.
• Бронх-ўпка синдроми: перкуссияда товушнинг локал ва
аралаш ҳолда қисқариши. Аускультацияда нафаснинг дағаллашуви,
ҳўл ва қуруқ ҳар хил оҳангли ва турли калибрдаги доимий
хириллашлар мавжудлиги.
3. Параклиник маълумотлар:
89
1) қоннинг умумий таҳлили (ҚУТ) – касаллик зўрайганда
нейтрофил лейкоцитоз, ЭЧТ – ортиши.
2) ўпка
рентгенограммасида
–
бронх-томир
расмининг
кучайиши, деформацияси, кистали тузилмалар бўлиши мумкин,
фиброзли ўзгарган сегментлар кичрайиши;
3) бронхоскопия: йирингли эндобронхит манзараси;
4) бронхография: бронхиал дарахт деформацияси, бронхлар
дистал қисмларининг кенгайиши, цилиндрик ва халтача
шаклидаги бронхоэктазлар мавжудлиги;
5) ташқи нафас функцияси: рестриктив ёки аралаш бузулишлар;
6) балғам таҳлили: - нейтрофиллар, макрофаглар, бактериялар
(кўпинча антибиотикларга чидамли грамманфий флора)
мавжудлиги.
Қиёсий ташҳисот:
Сил, бронх-ўпканинг ирсий патологияси, бронх-ўпка тизимининг
туғма
аномалияси,
тизимли
касалликларда
ўпканинг
шикастланиши, қайталанувчи бронхит кабилар билан ўтказилади.
Сурункали пневмониянинг клиник-рентгенологик тавсифи
Бронх-ўпка
шикастланишини
нг
ҳажми
ва
локализацияси
Бронхлар
шикастланишининг
тавсифи
Касаллик
даври
Оғирлиги
-
сегмент
-
бўлак
- бронхлар коваги
кенгаймаган
ҳолдаги
деформацияси
- бронхоэктазлар
- стеноз
- эндобронхитнинг
тури
ва
локализацияси
- зўрайиш
- ремиссия
- енгил
-ўртача
оғирроқ
- оғир
Даволаш
1. Зўрайиш даврида:
1) I даражали токсикозда – умумий тартиб, II даражали токсикозда
– ётиб даволаниш режими;
2) парҳез – таркиби оқсилга бой овқат, янги сабзавот – мевалар,
шарбатлар. Углеводлар ва тузни эҳтиёжнинг ярмигача камайтириш;
90
3) антибактериал терапия – аниқланган қўзғатувчи ва унинг
сезгирлигига қараб:
а) қўзғатувчи пневмококк, стрептококк, стафилококк бўлса:
-ампиокс 100–200 мг/кг бир кунда 3 марта м/о;
-цефазолин 50–100 мг/кг бир кунда 3 марта м/о;
б) қўзғатувчи гемофил таёқча ва бошқа грам-манфий бактериялар
бўлса:
- цефотаксим (ЦЕФАЗИМ) 50–100 мг/кг бир кунда 2 марта м/о, т/и;
- цефограм 20-100 мг/кг кунига 1-марта м/о, т/и
-цебанекс 40-80 мг/кг бир кунда 2 марта м/о, т/и
в) қўзғатувчи микоплазма, хламидия, легионелла бўлса:
- сумамед 10 мг/кг биринчи куни, сўнг 25 мг/кг 4 кун давомида ҳар
куни;
- рулид 2,5–5 мг/кг 2 марта per os
4) физиотерапия:
а) ўткир босқичида: УВЧ № 3–4; микротўлқинли терапия № 6–10;
0,2%ли платифиллин эритмаси билан электрофорез (катарал
ҳолатларда, обструктив синдромда); кучли йўталда 0,1%ли дионин
эритмаси билан электрофорез;
б) тўхташ босқичида: кальций хлориднинг 2–5%ли эритмаси, калий
йодиднинг 3%ли эритмаси, индуктотермия, озокерит, парафин,
кўкрак қафасига УФО № 6–9.
5. Аэрозольтерапия:
I босқич (7–10 кун).
Катарал эндобронхитда: ультратовушли ингаляция: натрий
хлорид, натрий гидрокарбонат, натрий борат эритмаси 0,25–2%;
3%ли калий йодид эритмасининг 1 томчиси 1 мл ингаляция
аралашмасига қўшилади; минерал сув 5–10 мл.
Йирингли эндобронхитда: трипсин, химотрипсин 0,01 г рН -8-8,5
ли буфер эритманинг 5 мл да, 10%ли ацетилцистеиннинг сувли
эритмаси; глицериннинг 10%ли 5 мл сувли эритмасида 0,01 г ДНК-
аза; 0,9%ли 5 мл натрий хлорид эритмасида 0,25 г РНК-аза.
II босқич (10 кун).
Фитонцидлар
ингаляцияси:
саримсоқпиёзнинг
янги
тайёрланган шарбатини 5–10 мл дан 1:50, 1:100 суюлтириб;
эвкалипт барглари дамламасининг 1–2 томчисини 5 мл сувда
суюлтириб қилинади.
91
Антисептиклар ингаляцияси: 1–3%ли водород пероксид
эритмасининг физиологик эритма билан 1:1 аралашмаси,
фурацилиннинг 0,02%ли эритмасидан 5–10 мл.
Антибиотиклар ингаляцияси: (ампициллин, канамицин,
оксациллин, кунлик дозанинг ½ - 1/3 ни – 0,25%ли новокаин
эритмасининг 5–10 мл да).
6) Бронхоскопик санация (йирингли эндобронхитда):
- фурацилиннинг 0,02%ли эритмаси;
- 5 мл натрий хлориднинг 0,9%ли эритмасида 100000 ТБ
полимиксин;
- ҳафтада 1–2 марта 10%ли ацетилцистеин эритмаси.
7) Муколитиклар ва экспекторантлар:
- бромгексин: 7 ёшдан кичикларга кунига 4 мг х 3 марта, 7 ёшдан
катталарга кунига 8 мг х 3 марта ;
- мукалтин 0,05х3 марта;
- терпингидрат 0,15х3 марта;
- пертуссин 1 ош қошиқда х 3 марта;
- калий йодиднинг 3% ли эритмасидан 50 мг/кг кунига х 3 марта.
8) Бронхообструктив синдромни бартараф қилиш:
- эуфиллин кунига 5–6 мг/кг дан, 10–12 мг/кг гача кунига per os, 5–7
кун.
9) ДЖТ, нафас гимнастикаси, вибрацион массаж билан постурал
дренаж кунига 2 марта.
10) Витаминотерапия:
- В
1
, В
12
– кунига 10–15 мг; В
6
– кунига 0,01–0,05 мг
С – кунига 300–500 мг; РР – кунига 10–15 мг
2. Ремиссия даврида
1. Фитотерапия:
- А.И.Чистякова йиғмаси – андиз илдизи, саватчагули гуллари – 30
г; баргизуб барги, тишчўп ўти, туятовон барги - ҳар биридан 1 ош
кошиқдан 200 мл сувга; 50 млдан 4–6 ҳафтадавомида кунига 5–6
марта;
- “кўкрак йиғмаси” № 1,2,3.
2. Специфик иммуностимуляция:
- рибомунил 4 кун 3 ҳафтадавомида, эрталаб 3 таблеткадан, сўнг
ойига 4 кун яна 5 ой давомида;
- бронхомунал 3 таблеткадан ҳафтада 4 кун, 3 ҳафтадавомида;
4) Санаторияда даволаш.
92
СУРУНКАЛИ ПНЕВМОНИЯДА ДИСПАНСЕР КУЗАТУВИ
Диспансер
кузатувига
лойиқлик
Сурункали пневмонияли болалар
Сурункали
пневмония
сабабли
операцияни
бошидан кечирганлар
Мутахассислар
кўриги
Касалликнинг
оғирлигига
қараб
УАШ
ва
пульмонолог кўрадилар;
енгил даражасида – 2–3 ойда 1 марта (ремиссия 12
ой бўлса, ҳар 6 ойда 1 марта);
ўртача оғирликда ва оғир ҳолатда ҳар ойда, узоқ
ремиссияда – ҳар кварталда. Пульмонолог,
хирургнинг қонсультацияси зарурият бўйича
йилига 2 мартадан кам эмас.
Кўрувда аҳамият
беринг
Умумий ҳолати, жисмоний ривожланиши, кўкрак
қафасининг шакли, йўтал, балғам, хириллашлар
характери.
Зўрайишнинг
такрорланиши
ва
давомийлиги, қариндошларида нафас органлари
касалликларининг мавжудлиги. Қариндошларида ва
беморда аллергик касаллик ва реакциялар борлиги.
Қўшимча
текширувлар
Касалхонада ҳолатига қараб, термометрия, сил
синамаси,
қон
таҳлили,
спирометрия,
пневмотахометрия, рентгенография, бронхоскопия,
бронхография қилинади.
Балғамни
флора
учун
ва
антибиотикларга
сезувчанлиги аниқлаш учун текшириш.
Самарадорлик
кўрсаткичлари
Аҳволининг яхшилиги, зўрайишнинг йўқлиги ёки
камайиши, функционал синамалар кўрсаткичи,
рентгенологик маълумотларнинг яхшиланиши.
Касалликнинг енгил кечишида ва жарроҳлик
даволашидан 3-5 йил ўтиб, шу даврда зўрайиш
бўлмаганида
ҳисобдан
чиқариш.
Ўртача
оғирликдаги ва оғир шаклдагилар ҳисобдан
чиқарилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |