Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/88
Sana22.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#112141
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   88
Bog'liq
китоб(кирилча)

3.2. СУРУНКАЛИ БРОНХИТ 
Сурункали бронхит (СБ) бронхиал дарахтнинг шикастланиши, 
унинг шиллиқ пардаси секретор аппаратининг қайта тУЗИ лиши, 
яллиғланиш жараёнининг ривожланиши ва бронхлар деворининг 
анча ичкари қатламларида склеротик ўзгаришлар рўй бериши билан 
ифодаланади. Аломатларига балғамли йўтал, ўпкадаги доимо ҳар 
хил калибрдаги хириллашлар (6 ой давомида), киради. Икки йил 


93 
давомида йилига камида 2 марта зўрайиш билан кечади. Болалик 
ёшида СБ, одатда, ўпканинг бошқа сурункали касалликлари 
(сурункали пневмония, муковисцидоз, бронх-ўпка дисплазияси, 
бронхлар ва ўпка ривожланишининг туғма нуқсонлари) аломати, 
яъни иккиламчи касаллик ҳисобланади. Бу касаллик кўпинча катта 
ёшдаги болалар ва ўсмирларда учрайди. 
Ташҳисот мезонлари 
1. Анамнези 
Сўнгги икки йил давомида йилига кам деганда 2 марта 
бронхитнинг узоқ (2–3 ойлаб) муддатли зўрайиши; 9–10 ой 
давомида доимий балғамли йўталга шикоят; пассив ва фаол 
чекишга 
кўрсатма, 
беморнинг 
шажарасида 
бронх-ўпка 
касалликларининг кўп учраши, экологик ноқулай ҳудудда яшаши. 
2. Клиник мезонлар: 
Респиратор синдром – ремиссия ва зўрайиш босқичларида 
маҳсулдор йўтал, шилимшиқ, шилимшиқ-йирингли балғам 
ажралиши, узоқ давом этган клиник саломатлик даврида ҳам йўтал 
сақланади, ҳавонинг физик-кимёвий ўзгариши, руҳий-эмоционал, 
жисмоний зўриқиш, инфекция кабилар билан осонгина кучайиб 
кетади. 
Бронхиал синдром - ўпкада қаттик нафас фонида турғун ҳар хил 
калибрдаги диффуз нам хириллашлар. 
Сурункали интоксикация симптомлари турли хил даражада 
ифодаланади, касаллик зўрайганда баъзан гавда ҳарорати фебрил 
даражагача, ремиссия даврида эса субфебрил кўтарилиши 
кузатилади. 
3. Параклиник мезонлар: 
а) нафас органлари рентгенограммаси - бронх-томир расмининг 
кучайши, турғун локал ёки диффуз характердаги деформацияси 
билан; 
б) бронхоскопия – ремиссия даврида катарал, катарал-йирингли 
эндобронхит манзараси, зўрайиш жараёнида эса катарал-йирингли 
ёки йирингли манзара аниқланади; 
в) бронхография – бронх йўлларининг ўзгариши, уларнинг дистал 
бўлимларида турли даражада кенгайиши. 
г) қоннинг умумий таҳлили (ҚУТ) – яллиғланиш белгилари билан 
бир оз лейкцитоз ёки ремиссия даврида ўзгаришсиз, нейтрофилли 
лейкоцитоз. 


94 
д) балғамнинг таҳлили – сегмент ядроли нейтрофиллар ва 
эозинофиллар миқдорининг кўпайиши, макрофаглар сонининг 
камайиши; секретор иммуноглобулин А миқдорининг камайиши; 
е) қоннинг биокимёвий таҳлили – диспротеинемия, гипогамма-
глобулинемия, “+” СРБ
ё) ташқи нафас функцияси – ўпка вентиляциясининг обструктив 
ўзгаришлари устунлиги билан аралаш бузилишлар. 
Қиёсий ташҳисот: 
Бронхиал астма, ўпка сили, сурункали бронхитнинг бирламчи ва 
иккиламчи шакллари ўртасида ўтказилади. 

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish