Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/88
Sana22.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#112141
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   88
Bog'liq
китоб(кирилча)

2.7. ЦЕЛИАКИЯ 
Таркибида глютен оқсили бўлган овқат маҳсулотларини 
кўтара олмаслик натижасида ингичка ичак шиллиқ қаватида 
морфологик функционал ўзгаришлар билан мальабсорбция 
моддалар алмашинувинининг бузилиши ва дистрофик синдромлар 
билан кечадиган туғма ва ортирилган касаллик. 
Т
АШҲИСОТ МЕЗОНЛАРИ
 
1. Анамнези 
Касалликнинг биринчи белгилари кунлик овқат рационига 
таркибида глютен бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари киритилгандан 
4–8 ҳафта кейин юзага келади. Бу маҳсулотларни бериш 
тақиқлангандан сўнг беморда касалликнинг ремиссия ҳолати 
кузатилади. Юқорида кўрсатилган овқат маҳсулотлари қайтиб 
истеъмол қилинса, касаллик яна авж олиши мумкин.
 
2. Клиник мезонлар 
 
Мальабсорбция синдроми: кўп миқдорда кўпиксимон, оч-
сариқ, ёғлиқ, ялтироқ, сассиқ ахлат бўлиши. Ахлатда қон, йиринг 
бўлмайди. Ахлат тувакдан қийин тозаланади. Бундай беморлар 
қорни катталашган бўлади (псевдоасцит). 
 
Моддалар 
алмашинувининг 
бузилиши 
ва 
дистрофия 
синдроми: жисмоний ривожланишда анча орқада қолиш 
(гипотрофиянинг 2–3- даражаси), оёқлар ингичка (ўргимчакка 
ўхшаш), полигиповитаминоз белгилари (тери оқарган, қуруқ, тизза 
ва бўғимлар атрофида гиперпигментация) кузатилади, оғиз 
бўшлиғи, тилнинг яллиғланиши, соч рангсиз ва қуруқ, мушаклар 


57 
гипотонияси, 
минерал 
тузлар 
алмашинувининг 
бузилиши 
симптомлари, карпопедал спазм, айрим беморларда суякнинг 
синиши кузатилади. 
3. Лаборатор ва инструментал текширув натижалари
1. Умумий қон таҳлили: гипохром камқонлик ҳар хил 
даражада, ретикулоцитлар сони камайган. 
2. Қоннинг биокимёвий текшируви – оқсиллар, Са, К, 
холестерин камайган. 
3. Умумий ахлат таҳлили: ёғ кислоталар, нейтрал ёғ, 
кальцийли совун кўп миқдорда, ахлат pH 6,0 дан камайган.
Даволаш 
Парҳезли даво: бемор овқат рационидан таркибида глютен бўлган 
овқат маҳсулотлари олиб ташланади. Гуруч ва маккажухоридан 2 
баравар кўп миқдордаги сут ёки сувда пиширилган бўтқаларни 
докадан ўтқазиб берилади. Ичаклар функциясини яхшилаш 
мақсадида нордон сут маҳсулотлари тавсия этилади. 
Диспансер кузатуви 
Бемор стационардан чиқарилгандан сўнг диспансер кузатувига 
олинади ва кенгайтирилган парҳез стол тавсия этилади. Шуни 
эсдан чиқармаслик керакки, касаллик белгилари кузатилмаган 
тақдирда ҳам парҳез буюрилади ва умрнинг охиригача кўрсатилган 
парҳез бўйича овқатланиш керак. 

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish