Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/88
Sana22.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#112141
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   88
Bog'liq
китоб(кирилча)

ТАШҲИСИ ВА ҚИЁСИЙ ТАШҲИСОТИ 
4–18 ойлик болаларда рахитнинг клиник лаборатор белгилари 
билан биргаликда асаб-мушак қўзғалувчанлигининг ошиши 
симптомларининг бўлиши спазмофилияга ташҳис қўйишни 
осонлаштиради. Барча беморларда алкалоз билан бир қаторда қон 
зардобида ионлашган кальцийнинг камайиши (0,85 ммоль/л дан 
паст;норма 1,1–1,4 ммоль/л умумий кальций ҳам камайиши 
мумкин) кузатилади. Кам ҳолларда қон зардобидаги (1,75 ммоль/л 
дан паст, норма 2,5–2,7 ммоль/л). 
Спазмофилияни тетания ва талваса ҳуружи билан кечадиган 
бошқа касалликлардан фарқ қилиш керак. Кўкрак ёшидаги 
болаларда 
кам 
учрайдиган 
гипопаратиреоидизмда 
яққол 
ифодаланган гипокальцемия ва гиперфосфатемия кузатилади. 
Буйрак остеодистрофиясида қон зардобидаги кальцийнинг 
камайиши сурункали буйрак етишмовчилигига хос бўлган ацидоз, 
гиперфосфатемия, азотемия каби белгилар билан бирга кечади. 
Тетания гипомагнемия оқибатида ҳам келиб чиқиши мумкин. 
Спазмофилиянинг эклампсия шаклини турли ёшдаги 
болаларда учраши мумкин бўлган эпилепсиядан фарқлаш керак; 


53 
анамнез маълумотлари, клиник манзара ва ЭЭГ ташҳис қўйишни 
осонлаштиради. 
Профилактикаси 
Баҳор ойларида яширин спазмофилия аломатлари пайдо бўлиши 
билан кальций препаратларини буюриш керак. 
Даволаш 
Ларингоспазм кузатилганда мияда доминант қўзғалиш ўчоғини 
пайдо қилиш керак. Бунинг учун бурун шиллиқ пардаси 
қитиқланади (бурунга пуфланади, нашатир спирти ҳидлатилади), 
терига шапатилаб урилади ёки совуқ сув сепилади, болани 
силкитиб, вестибуляр таҳлилаторни қўзғатиш мумкин. Талваса 
кузатилганда мушак орасига седуксен 0,5%ли эритмаси 0,1 мл/кг 
ёки магний сульфат 25% ли 0,5 мл\кг, ГОМК 20% ли 0,5 мл/кг ва 
албатта шу вақтнинг ўзида кальций глюконат 10% ли 1-2мл/кг 
венага юбориш керак. Кислород ингаляция қилиш мумкин. Талваса 
бартараф этилгандан сўнг бемор бола шифохонага ётқизилади. 
Сигир сути миқдорини озиқ рационида кескин камайтириш 
керак, чунки унда фосфатлар миқдори кўп. Сабзавотлар миқдорини 
ошириш керак. 
Кўкрак ёшидаги болаларнинг кальцийга бўлган суткалик 
эҳтиёжи 50–55мг/кг га тенг. 10%ли кальций глюконатнинг 1 мл да 9 
мг, 10%ли кальций хлорнинг 1 мл да эса 36мг кальций бор. 
Кальций препаратларидан ичиш учун 5%ли кальций глюконат 
эритмаси сигир сутига қўшиб берилади. Кальций хлорнинг 
қонцентрацияси юқори эритмалари меъда шиллиқ пардасини 
шикастлаб, яра ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Кальций 
препаратларини венага жуда тез юборилганда брадикардияга ва 
ҳатто юракнинг тўхташига сабаб бўлиши мумкин. Спазмофилия 
билан оғриган беморларда талваса ҳуружлари тўхтагандан кейин, 
орадан 3–4 ҳафта ўтиб, Д витаминини 2000–4000ХБ дан кунига 2 
маҳал буюриши мумкин. Кальций препаратлари билан даволаш ва 
сигир сутини чеклашни яширин спазмофилиянинг барча белгилари 
батамом йўқолгунга қадар давом эттириш керак. Бола учун ёқимсиз 
бўлган муолажаларни (томоқни кўриш, инъекциялар) жуда эҳтиёт 
бўлиб бажариш керак, чунки бу муолажалар оғир ларингоспазм 
ҳуружини келтириб чиқариши мумкин. 


54 

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish