Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё – технология институти



Download 399,2 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/25
Sana22.02.2022
Hajmi399,2 Kb.
#95946
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
ilmij tadqiqot metodologiyasi

5. РЕНТГЕНОГРАФИЯ УСУЛИ
1895 йили улуғ немис физиги, Нобель мукофотининг биринчи
лауреати, профессор В.К.Рентген томонидан кўз илғамайдиган янги нур
“Х” борлига қайд этилди. Бу нурлар кейинчалик олим шарафига рентген
нурлари деб аталди.
1912 йили Лауэ ва унинг ҳамкасабалари томонидан рентген нури
дифракцияси кашф қилинди. Натижада фазаларни тўғридан – тўғри
идентификация қилишга имкон берадиган энг ишончли рентгенфазавий
тахлил усули яратишга муваффақ бўлинди.
Рентген 
нурларини 
регистрация
қилувчи 
ионизацион 
ва
сцинтилляцион счётчикларнинг пайдо бўлиши ва такомиллаштирилиши,
фотография усулининг
яратилиши ва унда фокусловчи камера-
монхроматорларнинг
тараққий эттирилиши орқали фазавий тахлил
чегаралари кенгайтирилди.
Рентген нурлари 0,01-0,00001 мк ёки 10
0
– 10
1
А тўлқин узунлигига
эга бўлиб,улар ёруғлик нурлари каби электромагнит табиатга эга Улар
ижобий ядро ва салбий электронлардан ташкил топган атомга доимий
осциллировкаланувчи кучи каби таъсир этади.
Рентген нурлари биринчи марта Рентген томонидан иккита электрод
кавшарланган шиша найдан иборат ҳавони 10
-5
мм симоб устуни босимида


53
сўриб олиниши ва ундан элетр токи ўтказилиши орқали ҳосил қилинган.
Ўрнатилган электродлардан ўзига хос, кўзга кўринмайдиган нурлар
чиқиши қайд этилган.
Рентген нурлари квант нурлари қаторига киради, таъсири гамма
нурлари кабидир. Бу нурларнинг ҳиди йўқ. Улар рангсиз бўлиб, буюмлар
ичига кириш, сингиш, тарқалиш, ёритиш, фотокимёвий ион ҳосил қилиш,
биологик таъсир кўрсатиш каби хосса- хусусиятларга эга.
Рентген нурининг турли модда ва жисмлар ичига кириш хусусияти
нур тўлқинларининг узунлигига боғлиқ. Агар нур таркибида “қаттиқ”
яъни тўлқин узунлиги кичик нурлар кўп бўлса, ичига кириш “юмшоқ”
(тўлқин узунлиги ) нурларга нисбатан кўпроқ
бўлади. Рентген
нурларининг интенсивлиги турли модда ва жисмлардан ўтаётганда
ўзгаради. Бу уларнинг қалинлиги, қаттиқлиги, солиштирма оғирлиги ва
кимёвий тузилишига боғлиқ. Газ ва ҳаво рентген нурларини сингдирмай
ҳаммасини ўтказиб юборади. Лекин барий сульфат ёки қўрғошин кўп нур
ўтказмайди. Шунинг учун улар рентген нурларидан сақланиш учун тўсиқ
сифатида ишлатилади.
Рентген нурлари модда ёки жисм томонидан ютилганда, улар
иккинчи даражали рентген нурларини чиқарадиган манбага айланиб
қолади.
Кейинги йиллар давомида рентгинографияни фан ва техникада
қўллаш бўйича улкан тадқиқотлар олиб борилди. Рентгенографияга оид
аппаратларни
қўллаш тиббиёт, металлургия, кимё, машинасозлик,
самолётсозлик, ракетасозлик каби соҳаларда кўпайди.

Download 399,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish