7.1.3. Тўпланадиган чўкиндилар билан курашиш ва ўзан алоҳида
участкалари тубини чуқурлаштириш
Ўзан туби кўтарилиши ва ўзаннни эгри-бугри ҳолатга ўтишга олиб
келадиган лойқа чўкишига қарши кураш юқори зонадан келадиган лойқа
миқдорини ростлаш йўли билан ва лойқа чўкадиган участкаларда уларни кейин
оқизилиб кетилиши (ҳаракатланиши) учун шарт-шароит яратиш, яъни оқимни
йўналтириш, чуқурлик ва нишабликни ошириш орқали амалга ошириш
мумкин. Ўзан чуқурлигини ошириш унинг кенглигини чегаралаш билан
эришилади. Агар, масалан, ўзан кенглиги
B
ва ўртача чуқурлиги
h
ни (7.5 -
расм) дамба
A
барпо этиб кенглигини
1
B
гача камайтирилса, унда дарёнинг
торайган кесимида оқим тезлиги ошади, туби ювилади ва чуқурлиги
1
h
гача
ошади.
7.5 - расм. Ўзанни дамба билан торайтириб чуқурлигини ошириш схемаси.
284
7.6 - расм. Ўзанни торайтириш схемалари
: а-бўйлама дамбалар билан; b-кўндаланг дамбалар
билан;
d-бўйлама ва кўндаланг дамбалар билан.
Ўзанни торайтириш бўйлама (7.6 - расм,а), кўндаланг (7.6 - расм,b), ва
аралаш (7.6 - расм,d) дамбалар билан бажарилади. Кўндаланг дамбалар бир-
биридан маълум масофада ўрнатилганда арзон нахрга тушади ва ўзанни
торайтириш аста-секин амалга оширилади, дастлаб барча кўндаланг дамбалар
барпо этилмайди, масалан, бутун лойиҳавий узунлигининг бир қисмига
ўрнатилади. Бу жуда муҳим, чунки керакли ўзан торайиши кенглигини
ҳисоблар билан аниқлаб бўлмайди, шунинг учун керакли чуқурликка
эришилгандан сўнг ўша босқичда иш тўхтатилади. Кўндаланг иншоотлар
усулининг яна бир афзаллиги шундан иборатки, ўзандан ювилган чўкиндилар
кўндаланг дамбалар оралиғига олиб чиқилади ва у ерда чўкади. Тошқин
пайтида бу зоналарда уюмлар кўп пайдо бўлиb, янги қирғоқ ҳосил бўлади.
Бўйлама дамбалар юқоридаги афзалликларга эга эмас ва кенгликни
торайтиришда йўл қўйилган хатоларни тузатиб бўлмайди, аммо буйлама
285
домбаларнинг ботиқ участкаларида оқим сокин (тинч) харакатланади ва
қирғоқлар учун ва кема қатнови учун хафсиздир.
Бўйлама ва кўндаланг дамбаларнинг биргаликдаги схемалари эластик-
лиги (эгилувчанлиги) ва арзонлиги ва тезликлар катта бўлган ботиқ қирғоққа
жойлашган буйлама дамбалар буйлаб сокин оқимнинг таъминланиши сабабли
энг рационал ҳисобланади (7.6 - расм,d).
Агар дарё шахобчаларга бўлинса улардан бирини дамба билан ёпиб
дарёдаги ҳамма сарфни иккинчисига йўналтирилса, шахобчанинг иккинчисида
сув сатҳини кўтариш мумкин ва ўз навбатида ундаги сув чуқурлиги ошади (7.7
- расм).
7.7 - расм. Шаҳобчаларни ёпиш схемалари.
8 Оқим нишаблигини эгри-бугри ўзанни тўғирлаш йўли билан ошириш
мумкин. Агар тўғирлашгача
A
ва
M
створлари орасидаги сув айирмалари
фарқи
H
бўлса (7.8 - расм,b) бўлса ва узунлиги
АВСДЕFGКМ
(7.8 -расм.а)
L га тенг ва нишаблиги
L
i
/
=
бўлади, тўғирловчи каналлар
BД
ўтказилгандан сўнг, унинг узунлиги қисқаради, яъни
L
EGM
L
=
'
, шундай
қилиб янги ўртача нишаблик
L
H
/
'>
L
H
/
, ёки
i
i
'
бўлади.
9 Эски ўзан участкалари, тўғирланганлари билан алмаштирилгандан сўнг,
аста-секин ўз фаолиятини йўқотади ва кўл қайирларига айланади.
286
7.8 - расм. Ўзанларни тўғрилаш схемалари.
а - каналлар трассаси; b - бўйлама кесим; d - ўзанларни эскириши.
Do'stlaringiz bilan baham: |