Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


-оқимни  йўналтирувчи шитлар; 2-сув олувчи иншоот; 3-таянч; 4-трослар; 5-чиғирлар



Download 10,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/145
Sana22.02.2022
Hajmi10,18 Mb.
#83925
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   145
Bog'liq
gidrotexnika inshootlari

 1-оқимни 
йўналтирувчи шитлар; 2-сув олувчи иншоот; 3-таянч; 4-трослар; 5-чиғирлар.
 


276 
Иккинчи талабни бажаришда ёки ўзанни ростлаш (тўғирлаш) да қирғоқ-
ларнинг чиқиб турган қисмлари қирқилади, ёки мос келувчи оқимни 
йўналтирувчи тизимлар ўрнатилади. Ўзанни сув олишнинг юқори ва пастки 
участкаларида ростлаш катта самара беради. 
Учинчи талабни бажариш учта йўл билан амалга оширилади: 1) сув 
ушловчи узун дамбани барпо этиш билан (шпоралар) сув олиш створи
сатҳи белгиси шпора створи охирида дарёдаги сув сатҳи белгисига тенг бўлади; 
2) узун бўлмаган шпорани ўрнатиш билан; 3) тубда жойлашган запрудлар ёки 
сув олиш иншоотидан оқим йўналиш буйича пастда жойлашган ўзанда барпо 
этиладиган остоналар билан. 
Муаййан шарт - шароитларга кўра ростлаш ишларининг бошқа турлари 
ҳам амалга ошириш мумкин. 
Тўғонли сув олишда ўзанларни ростлаш. Дарёдан туғонли сув олишда 
сувнинг димланиши ва каналга йирик чўкиндисиз тоза сув олиш натижасида 
оқимнинг табиий сув ва чўкинди режимлари жуда ўзгариб кетади. Шунинг 
учун юқори ва пастки бьефларда узоқ муддат давомида алоҳида ўзан 
жараёнлари юз беради. Бу жараёнлар ўзаннинг қайта шаклланиши дейилади 
(7.2 - расм).
 
7.2 - расм. Иншоот зонасида ўзаннинг қайта шаклланиш схемаси: 
1-дарёнинг табиий ўзани; 2-чўккан чўкиндилар; 3-табиий сув сатҳи; 4,5-мос равишда 
чўкинди чўкмасдан илгари ва кейинги сув сатҳлари; 6-тўғон; 7,8- мост равишда пастки 
бьеф ювилгандан кейинги ўзан туби ва сатҳлари; 9,10-мос равишда пастки бьефда ювилиш 
тамом бўлиb, яна чўкиндилар чўка бошлагандан кейинги даврда ўзан туби ва сув сатҳлари. 
Юқори бьефда (димланиш зонасида) чўкиндилар чўкади ва ўзан туби 
кўтарилади. Ўзан тубининг кўтарилиши натижасида бир қанча номақбул 
ҳодисалар юз беради: 1) сув кам вақтларда оқим ўзан ичида ўзгариб оқади ва 


277 
янги тармоқлар пайдо бўлади; 2) дарёнинг димланиш зонасида сув сатҳи 
кўтарилади; 3) димланиш эгри чизиғи узунлиги ортади; 4) сув қуйиладиган 
остоналар олдида чўкиндиларнинг ўтириб қолиши натижасида улар кенг 
остонали водосливлар сифатида ишлайди ҳамда уларнинг сув ўтказиш 
қобилияти камайиб кетади ва ҳаказолар. Шунинг учун ҳисобий сув сатҳи ва 
ростловчи иншоотларнинг ўлчамлари ўзан тубининг кўтарилиши ва шунга 
мувофиқ янги сув сарфи коэффициентиннинг ўзгаришини назарга олиб 
белгиланади. 
Пастки бьефда ўзаннинг шаклланиши бир-биридан фарқ қиладиган 
иккита даврда содир бўлади. Чўкиндиларнинг асосий қисми юқори бьефда 
чўкиб қоладиган иншоотлар тугуни ишга туширилган биринчи вақтида, пастки 
бьефга ўтиб кетадиган чўкиндисиз тоза сувлар ўзан тубини юва бошлайди. 
Агар юқори бьефда чўкиндиларнинг чўкиши учун жой етарли бўлса, бу жараён 
анча вақт давом этади. Ўзан анча ювилиb, пастки бьефда узоқ масофагача етиб 
бориш натижасида, пастки бьефда сув сатҳи пассаяди, сув босими ҳисобий сув 
босимидан ортиб кетади, туғоннинг пастки бьефдаги ўзан билан бирлаштириш 
тартиблари бузилади ва ҳоказолар. 
Юқори бьеф чўкиндилар билан тўлгандан кейин пастки бьефга чўкин-
дилар одатдагидек туша бошлайди ва оқимнинг чўкиндиларни транспорт 
қилиш қобилияти камайиши натижасида пастки бьефда чўкиндилар чўка 
бошлайди. Бу жараён ўзанни эски ҳолатига келтирибгина қолмай, балки 
чўкиндиларнинг чўкиши натижасида ўзан туби анча кўтарилиши ва туғон 
остонаси чўкиндилар остида қолиб кетиш мумкин. Бундан ташқари, ўзан туби 
кўтарилиши билан сув сатҳи кўтарилади, бу эса чўкиндиларни ювиш 
галереяларининг иш шароитини оғирлаштиради, тўғоннинг сув ўтказиш 
қобилиятини камайтиради. Ўзанннинг шаклланиши жараёнларига мувофиқ, 
уни ростлаш туғон ёрдамида дарёдан сув олинганида юқори ва пастки 
бьефларда ўзанни ростлаш масалаларини эътиборга олиш керак. 
Юқори бьефда ўзанни ростлашдан асосий мақсад оқимни сув олиш 
иншоотига келиш вақтидаги структураси оқимнинг устки қатламидаги тоза сув 


278 
каналга ва чўкиндиларга бой пастки қатлами ташламага келишни 
таъминлашдан иборат (7.3 - расм). 
Дарёдан сув икки томонга олинганида кўпинча ростловчи ўзан тўғри 
чизиқли қилиб лойиҳаланади, шундагина ўзанда чўкиндилар унинг кенглиги 
буйича бир текис жойлашади ва шу билан бирга сув оладиган иккала бош 
иншоотлар учун тахминан бир-хил шароит яратилаган бўлади (7.3 - расм,b,d). 
Дарёдан ҳар иккала томонга бирин кетин сув олинадиган бўлса, бу иккала 
иншоот олдида эгри чизиқли ўзан ҳосил қилинади ва сувни ботиқ қирғоқдан 
олиш тавсия қилинади (7.4 - расм,e).
Ўзан шаклланишининг биринчи босқичида оқимнинг ювиш фаолиятига 
қарши иҳота чегараларини кўтариш, ўзанни мустаҳкамлаш унинг тубига 
остоналар ва ҳоказо иншоотлар қуриш зарур.
Ўзан шаклланишининг иккинчи босқичида эса оқимнинг чўкиндиларни 
транспортлаш қобилиятини ошириш чегаралари кўрилади. Бунинг учун ўзан 
нишаблиги ошириш мақсадида унинг эгри участкалари туғриланади, ўзаннинг 
ғадур-будурлиги камайтирилади, унинг кўндаланг кесимига гидравлик нуқтаи-
назардан қулай шакл берилади.
 
7.3 - расм. Туғонли сув олишда дарё ўзанларини ростлаш схемалари: 
а-сув олиш иншоотлари тугуни яқинида ўзанни ростлаш схемаси; b,d-икки томонга сув 
олишда иншоотлар олдидаги тўғри участкали ўзан; e-кетма-кет сув олинганда эгри чизиқли 
участкалар; 1-йўналтирувчи дамба; 2-туғон; 3-сув олиш иншооти; 4-чап томондаги канал
5-ўнг томондаги канал; 6-тиндиргич; 7-сув йўлини тўсадиган кўтарма; 8-танасидан сув 
ўтказувчи кўтармалар. 


279 
С.Т.Алтунин ва И.А.Бузунов туғонли сув олишда ростловчи иншоот-
ларни лойиҳалашда қуйидаги асосий қоидаларга риоя қилишни тавсия 
этадилар: 
1) юқори ва пастки бьефларда ҳамда кетувчи каналда ростловчи ўзан эгри 
чизиқли лойиҳаланади. Бу эгри чизиқлар бир-бирлари билан 
B
R
7
1
=
ва 
B
R
5
,
3
2
=
радиуслар билан бирлаштирилади (7.3 - расм, а), бунда 
1
R
- ўзан 
юқори ва пастки бьефлари эгрилик радиуси; 
2
R
- кетувчи канал ўзанининг 
эгрилик радиуси; 
B
- ростланган ўзан кенглиги. Ўзан шакли шундай бўлганида 
оқимнинг туб қисмидаги чўкиндиларни транспортлаш қобилияти ошади ва 
оқимда бош иншоотга келиш олдида кўндаланг циркуляция ҳосил бўлади. 
2) планда турғун бўлган ўзан кенглиги учун ростланган ўзан кенглиги 
С.Т.Алтинун ёки В.Г.Глушков формулалари бўйичатаминланганлиги 3...10% 
бўлган тошқин сарфлари учун аниқланади. 
3) ростланадиган ўзаннинг узунлиги дарёдаги сув олиш иншооти турига 
қараб белгиланади: а) бир томонга сув олинадиган бўлса, юқори бьефда 
(
)
6
...
5
B
дан катта, пастки бьефда эса 
(
)
5
...
4
1
 дан катта; b) икки томонга сув олинадиган 
бўлса, юқори бьефда 
(
)
10
...
8
B
дан катта ва пастки бьефда эса 
(
)
5
...
4
1
B
дан катта 
қилиб олинади, бунда 
B
ва 
1
B
- мос равишда юқори ва пастки бьефда турғун 
ўзан кенглиги. 
4) юқори ва пастки бьефлар турғун ўзан кенглиги контурини чегаралаш 
учун ростловчи иншоотлар сифатида маҳаллий материаллардан барпо 
этиладиган буйлама оқимни йўналтирувчи дамбалардан фойдаланилади. 

Download 10,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish