Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


 Тўғонсиз сув олишнинг асосий турлари



Download 10,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/145
Sana22.02.2022
Hajmi10,18 Mb.
#83925
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   145
Bog'liq
gidrotexnika inshootlari

 
4.2.2. Тўғонсиз сув олишнинг асосий турлари 
Тўғонсиз сув олиш турлари қурилиш ва эксплуатация тажрибалари 
асосида ишлаб чиқилган схемалар бўйича қабул қилинади. Тўғонсиз сув 
олишнинг асосий турларига қўйидагилар киради: бир каллакли 


103 
бошқарилмайдиган; кўп каллакли бошқарилмайдиган; бир каллакли 
бошқариладиган ва кўп каллакли марказлашган бошқарувли.
Бир каллакли бошқарилмайдиган сув олиш. Дарёдан очиқ канал қазиб 
сув олиш тўғонсиз сув олишнинг энг оддий турларидан ҳисобланади, лекин сув 
олишнинг бундай оддий бўлиши, ундан фойдаланиш ишларини 
мураккаблаштириб юборади (4.2 - расм, а). 
Дарёдан сувни исталган миқдорда олиб бўлмаслиги, бош канал бош 
қисмининг чўкиндилар билан тез тўлиб қолиши, дарё ўзанининг 
деформацияланиш ва бош канал бошланиш қисмининг дарёнинг пастки 
томонига қараб силжиши бу тартибда сув олишнинг асосий камчиликларидан 
биридир.
Кўп каллакли бошқарилмайдиган сув олиш. Тошқин пайтида каналга 
жуда кўп сув кириши билан бирга сув билан қўшилиб кўп миқдорда 
чўкиндилар ҳам киради. Тошқин пассайган сари бош каналда чўкиндилар 
ҳаддан ташқари кўп чўкиб каналнинг бош қисмини тўлдириб қўяди натижада, 
дарёда сув сатҳи пассайган вақтларда каналга сув олиш мумкин бўлмай қолади. 
Шунинг учун бош канални сув билан тўхтовсиз таъминлаш мақсадида дарё 
бўйлаб ҳар хил сатҳларда ва бир-биридан ҳар хил узоқликда жойлашган бир 
нечта очиқ каналлар қазишга тўғри келади (4.2 - расм, d,g) Каллаклар орасидаги 
масофа дарё нишаблигига кўра 1…3 км оралиқда жойлаштирилади. Сув 
ҳаракати йўналиши юқорисида жойлашган сув олиш каллаклари дарёда сув 
сатҳи жуда паст бўлганда ҳам бош каналга сув ўтишни таъминлайди. 
Каллакнинг сув ўтказиш қобилияти бош канал максимал сув сарфидан кам 
бўлганлиги сабабли, бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан кўп каллакдан сув 
олишга тўғри келади. Сув олиш каналларидан тиндиргич сифатида ҳам 
фойдаланиш мумкин, унда бош каналга тиндирилган сув ўтади. 


104 
4.2 – расм. Тўғонсиз сув олиш турлари. 
а- бир каллакли бошқарилмайдиган; b- кўп каллакли бошқарилмайдиган; d)каналнинг бош 
қисмида жойлашган бир каллакли бошқарилмайдиган; e-канал бош қисмидан бир-оз 
узоқликда жойлашган бир каллакли бошқариладиган; h-канал бош қисмидан бир-оз узоқликда 
жойлашган кўп каллакли бошқариладиган; е – кўп каллакли марказлашган бошқарувли; i-
шпорали; 1-дарё; 2- бош канал; 3 – ирригация тиндиргичлари сифатида фойдаланиладиган 
каналлар; 4- шлюз-ростлагичлар; 5-ювувчи канал; 6-шпора; 7-чўкиндиларни ювувчи тирқиш. 
Кўп каллакли бошқарилмайдиган сув олишни қўллаш қўйидаги 
шароитларни яратади: 
1) ишлайдиган каналлар лойқа билан тўлганда заҳирадаги каллакни 
қўшиш йўли билан бош каналга керакли, миқдорда узлуксиз сув беришни 
таъминлайди; 
2) дарё оқими бўйича юқорида жойлашган каллаклардан фойдаланиш 
йўли билан ўзи оқар сув сатҳини кўтаради; 
3) каналларни лойқалардан тозалаш даврида сув узатишни тўхтатмаслик; 
4) дарё ўзанлари жойи ўзгарганда захирадаги каллакни қўшиш билан бош 
каналга сувни узатиш; 
5) бир неча каллаклар ишлатиб дарёдан ҳар қандай сув сарфини олиш 
мумкин. 
Кўп каллакли сув олиш олтитагача жойдан амалга оширилиши мумкин. 
Улардан кетувчи каналлар бош каналнинг бир ва бир нечта жойига 
бирлштирилади. Кўп каллакли сув олиш иншоотларидан нормал фойдаланишда 


105 
бош каналга сув бир ёки иккита канал орқали туширилади, бошқалари эса шу 
пайтда лойқадан тозаланади ёки заҳирада туради. Каллакни ишдан тўхтатиш 
учун грунтли тўсиқлардан фойдаланилади, улар лойқа сўрувчи механизмлар 
ёки ер қазувчи машиналар ёрдамида ҳосил қилади. Каллакларни ишга 
туширишда эса тўсиқ олинади ёки йўналтирилган портлатиш ёрдамида бузиб 
ташланади. Бу каналларни уларда сувнинг кичик тезлигига ва оқимнинг 
лойқалиги камайишига эришиб тиндиргич сифатида фойдаланиши мақсадга 
мувофиқ. Бундай тиндиргичлар гидромеханизация воситалари ёки ер қазувчи 
машиналар билан тозаланиб турилади.
4.3 - расм. Сув олиш каллакларини дарё оқими йўналиши бўйича силжиши:
1-дарё, 2-канал, 
3-лойқа тўпланиш зонаси; 4-ювилиш зонаси
 
Дарёнинг мустаҳкам бўлмаган ювиладиган қирғоқларида жойлашган 
бошқарилмайдиган сув олиш каллакларининг ювилиши ва канал ўзанларини 
лойқа босиши ва оқим тезлиги структурасининг ўзгариши натижасида 
деформацияланиши ҳосил бўлиб, каллакларни силжишига сабаб бўлади. 
Каналдаги сув оқими тезлиги дарёникидан кичик, шунинг учун каналнинг 
бошланиш участкасида жуда тез лойқа тўпланади. Сув олиш каналининг юқори 
қиррасидан сўнг каналда туб чўкиндиларни олиб келувчи гирдоблар ҳосил 
бўлади ва бу ерда муаллақ чўкиндиларни чўкиши натижасида саёз жойлар 
ҳосил бўлади (4.3 - расм).
Сув олувчи каналнинг пастки қирраси жадал ювилади. Бунинг 
натижасида каналнинг бошланғич тўғри чизиқли участкаси сув олиш 
нуқтасидан кейин эгриланади, бу эгриланиш каналнинг оқими ҳаракати бўйича 


106 
пастга жилжийди. Сув олиш нуқталарининг дарё оқими бўйича пастга силжиш 
жараёни тез содир бўлади. Тажрибалар шуни кўрсатдики ирригация 
канлларининг сув олиш нуқталари мавсумда 100 м ва ундан ортиқ силжийди. 
Тўғонсиз сув олишда каллакларнинг силжишига йўл қўймаслик учун, унга 
туташган дарё қирғоғи ва туби мустаҳкамланади.

Download 10,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish