Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти



Download 10,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/145
Sana22.02.2022
Hajmi10,18 Mb.
#83925
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   145
Bog'liq
gidrotexnika inshootlari

 
 
4.2. Тўғонсиз сув олиш иншоотлари 
 
 
Умумий маълумотлар. Тўғонсиз сув олиш иншооти деб шундай сув 
олиш гидроузелига айтиладики, бунда дарёдан сувни технологик олиш жараёни 
табиий сатҳларда амалга оширилади.
Тўғонсиз сув олиш иншоотларини лойиҳалашдан асосий мақсад уларда 
конструктев ва эксплутация усуллари ёрдамида туб чукиндилар, муз, муз 
парчалари, сузгичларни тармоққа ўтмаслигига йўл қўймайдиган ва кескин 
камайтирадиган гидравлик ва эксплутация шароетларини яратишдан иборат. 
Умуман олганда тўғонсиз сув олиш гидроузеллари паст босимли 
иншоотлар, қурилмалар ва мосламалар мажмуасини ташкил этиб, улар сув 
олишга қуйиладиган талабларни ҳисобга олган ҳолда сув олиш жараёнини 
бажарилишини таъминлайди.
Бош каналга ўтадиган сув оқимини бошқариш шакли бўйича тўғонсиз сув 
олиш иншоотлари бошқарилмайдиган ва бошқариладиган турларга бўлинади. 
Бошқарилмайдиган сув олишда бош каналдаги сув сатҳи дарёдаги сув сатҳи 
ўзгаришига боғлиқ равишда ўзгаради. Дарёнинг минимал сув сатҳларида ҳам 
каналга ҳисобий сарф ўтиши лозим. 
Бошқариладиган сув олишда шлюз-ростлагичлар қўлланилади, улар 
ёрдамида дарёдаги сув сатҳи ўзгаришидан қатъий назар бош каналга сув сув 
истеъмоли графиги асосида ўзатилади. 
Табиий шароитларда дарёларнинг сув сатҳлари ва сарфлари вақт 
давомида ўзгариб туради. Қулай топографик ва гидрогеологик шароитларда ўзи 
оқар тўғонсиз сув олишда дарёдаги сув сатҳи бош каналдаги сув сатҳидан 


101 
юқори бўлишини таъминлаш лозим (4.1-расм,а). Шу билан бир қаторда 
тўғонсиз сув олишда канал ва дарёнинг бир-бирига боғлиқ бўлган сув 
сатҳларида сув истеъмоли графиги дарёнинг гидрографигига жойлашиши керак 
(4.1-расм, b). Тўғонсиз сув олишнинг қўлланишнинг қулай шароитларидан бири 
каналга олинадиган сув сарфи дарё сув сарфининг бир қисмини ташкил қилиши 
зарур. Кўпгина дарёлар талабларга жавоб бермайди. Суғоришга музликлар 
эришидан тўйинадиган дарёлардан тўғонсиз сув олиш мумкин. Чунки улардан 
максимал сув ўтиш даври энг юқори сув истеъмоли даврига тўғри келади. 
Тўғонсиз сув олиш дарёдаги сув олинадиган жойлардаги участкалар 
ювилишга чидамли, сирпаниб тушиб кетмайдиган, қирғоқ сув остида кўмилиб 
кетмайдиган, дарё ўзани турғун, иншоот олдидаги дарё ўзанида сув 
гирдобланиб оқмайдиган, бош каналдан ортиқча сувларни тушириб 
юборадиган ташловчи иншоотлар бўлган жойларда қўлланилади.. 
4.1 – расм. Тўғонсиз сув олиш қўлланиши шартлари: 
а – дарёнинг гидрографи ва сув истеъмоли графиги; б – дарё ва каналнинг сув сатҳи ўзгариш 
графиклари. 
Тўғонсиз сув олиш иншоотларининг конструкциялари оддий, уларни 
дарёнинг тўғри ва эгри чизиқли участкаларида қуриш мумкин. Уларнинг 
қурилиши арзон, уларни ишлатиш анча мураккаб ва қиммат бўлади.
Шу сабабли уларни ҳамма дарёларда ҳам қўллаб бўлмайди. Тўғонсиз сув 
олишда каналга сув билан бирга туб ва муаллақ чўкиндилар ўтади. Туб 
чўкундиларга қарши курашишда ҳар хил усуллар қўлланилади: 1) сув олишни 
табиий кўндаланг циркуляция ҳосил бўладиган ботиқ участкада жойлаштириш; 


102 
2) сув олиш коэффициентини 0,2 гача чегаралаш; 3) М.В.Патановнинг сунъий 
кўндаланг циркуляция ҳосил қилувчи оқимни йўналтирувчи тизимларини 
қўллаш; 4) сув олиш остонаси сатҳини кўтариш; 5) дарё ўзанини ростлаш; 6) 
сувни чўкиндиларга унча бой бўлмаган юқори қатламидан олиш; 6) сув олиш 
фронтини сув оқими ўқига перпендикуляр ёки перпендикулярга яқин 
жойлаштириш. 
Бошқарилмайдиган сув олиш бир қатор камчиликларга эга: 1) каналга 
ўтадиган сарфнинг истеъмолчига бериладиган сарф билан мос келмаслиги, 
яъни минимал сув истеъмолига каналга максимал сарфлар ўтиши мумкин; 2) 
истеъмолга нисбатан ортиқча сувларни каналлар тизимидан ўтказиш ва уни 
каналнинг этак қисмидан ташлаб юбориш; 3) каналнинг ўлчамларини истеъмол 
сарфига эмас, балки сув олиш иншоотидан келадиган максимал сув сарфига 
ҳисоб қилишга тўғри келади; 4) канал бош қисмининг тез лойқа билан тўлиши 
унинг сув ўтказиш қобилятини камайтиради ва ўз навбатида истеъмолга 
бериладиган сарфларни таъминлай олмайди; 5) канал бош қисмининг лойқага 
тўлиш сабабли, чўккан чўкиндиларни тўхтовсиз тез олиб ташлаш талаб 
қилинади. 6) дарё шаклининг мувофиқ ўзгариши сабабли сув олиш каллаги 
жойлашган ўрни ўзгаради, шу сабабли қўшимча каналлар қуриш зарур бўлади. 
Охирги пайтларда бошқарилмайдиган сув олиш кўп қўлланилмаяпти мавжуд 
бўлганлари эса мукаммаллашган қилиб қайта қурилмоқда. 
Бошқариладиган сув олиш бош қисмида ёки ундан маълум узоқликда 
жойлашган шлюз-ростлагичларга эга, улар ёрдамида дарёдаги сув сатҳининг 
ўзгаришига боғлиқ бўлмаган ҳолда сув истеъмоли графиги асосида исталган 
вақтда сувни каналга ўтиши таъминланади.

Download 10,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish