Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент автомобил ва йўллар институти


Ўқув информацияси бир вақтнинг ўзида 4 хил – расмли, сонли



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/52
Sana22.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#83187
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   52
Bog'liq
kasb-hunar kollezhlarida avtomobil va dvigatellarga texnik hizmat korsatish tamirlash fanidan dars berishda modulli oqitish texnologiyasini qollash

Ўқув информацияси бир вақтнинг ўзида 4 хил – расмли, сонли, 
символли ва оғзаки кўришишда узатилганида энг мустаҳкам 
ўзлаштиришга эришилади [12].
Модулли ўқитиш технологиясини яратишда бунга риоя қилиш 
мухим ахамиятига эга. Ҳар қайси модул бўйича расмлар блокларида 
символли аломатларни (саволлар қўйилиши тарзида) жойлаштириш, 
саволларни расм тарзида тасвир этиш, формулалар, жадваллар, графиклар 
ва услубий кўрсатмаларни тақдим этиш, мақсадга мувофиқ бўлади . 
Модулли таълим методикасини тузатишда, бу ҳолат асос бўлиб 
ҳизмат қилади. Ҳар қайси модул бўйича расмлар блокларида символли 
аломатларни (саволлар қўйилиши тарзида) жойлаштириш, саволларни 
расм тарзида тасвир этиш, формулалар, жадваллар, графиклар ва услубий 
кўрсатмаларни тақдим этиш, мақсадга мувофиқ бўлади.
Умумун олганда расмлар блоки, схемалар блоки ва бошқа суратли 
(кўргазмали) материаллар талабалар учун тарқатма материал вазифасини 
ҳам бажарадилар. Шу билан бир қаторда ҳар бир фан, жумладан, модул 
учун атамаларнинг изоҳли луғатини тузиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Модулни ўқитишнинг самарадорлигини оширишга эришиш учун 
ўқитишнинг қуйидаги усулларни қўллаш лозим: миялар ҳужуми, 
муаммоли мулоқотлар, эвристик суҳбатлар, ўқув ўйинлар ва ҳ.к. 
Ўқитишнинг 
модул 
тизими 
мазмунидан 
унинг 
қуйидаги 
афзалликлари намоён бўлади: 
- фанлар, фанлар ичидаги модуллар орасидаги ўқитиш узлуксизлиги 
таъминланади; 


49 
- ҳар бир модул ичида ва улар орасида ўқув жараёнини барча 
турларининг методик жиҳатдан асосланган мувофиқлиги ўргатилади;
- фаннинг модулли тузилиш таркибининг мослашувчанлиги;
- талабалар ўзлаштириши мунтазам ва самарали назорат (ҳар қайси 
модулдан сўнг) қилиниши; 
- талабаларнинг зудлик билан қобилиятига кўра табақаланиши 
(дастлабки модуллардан сўнг, ўқитувчи айрим талабаларга фанни 
индивидуал ўзлаштиришни тавсия этиши мумкин); 
- информацияни “сиқиб” (лўнда қилиш) бериш натижасида, ўқишни 
жадаллаштириш, аудитория соатларидан самарали фойдаланиш ва ўқув 
вақти таркибини, маърузавий, амалий (тажрибавий) машғулотлар, 
индивидуал 
ва 
мустақил 
ишлар 
учун 
ажратилган 
соатларни 
оптималлаштириш. Билимларни тўла, фойдаланиш учун қулай тарзда 
тақдим этилишига ҳаракат қилиш лозим.
Бунинг натижасида, талаба етарли билимларга ҳам, кўникмага ҳам, 
уқувга ҳам эга бўлади.
Шундай қилиб, модулли ўқитишдан фойдаланиб олий малакали 
мутахассисни тайёрлаш қуйидагилар асосида таъминланади:

ўқитишнинг узлуксизлиги (бунда фанларни ўзлаштириш 
самарадорлиги ошади); 
- ўқитишни жадаллаштириш (бунинг натижасида информациянинг 
кўп қисми, индивидуал ва мустақил ишлаш пайтида, компьютер 
тармоқлари орқали ўзлаштирилади); 
- ўқишни индивидуаллаштириш (талаба ўз қобилиятига кўра билим 
олиш имкониятига эга бўлади).
Ўқитувчининг касбий фаолиятида ривожланишни таъминловчи асосий 
зиддият инсон қобилиятлари ҳамда педагогик фаолият талаблари 
ўртасидаги тафаввут билан белгиланади. Педагогик жараёнда юзага 
келувчи зиддиятларни хар бир ўқитувчи
 ўз
имкониятлари ва қобилиятлари 


50 
даражасида хал қилади. Бу фаолият ўқитувчининг индивидуал услубини 
белгилаб беради. 
Ўқитувчида ўз-ўзини бошқариш, катъийлик, журъатлилик, қўрқмаслик, 
атрофдаги инсонларга ҳурмат ва эътибор, камчиликларини ҳис килган 
ҳолда ўз имкониятларига ишонч, фаолиятини баҳолашда хаққонийлик, 
кучли ирода, куч-қувватини йуналтира олиш, фаолият ва мақсадни амалга 
ошириш йўлида ўз имкониятларини жамлай олиш, белгиланган мақсадни 
амалга оширишда фаолиятини туғри бошқариб бориш, ақлий фаоллик ва 
ўзгарувчан шароитларга мослаша олиш, шахсни харакатга келтирувчи куч 
ва ижтимоий олам билан ўз имкониятларини қиёслай олиш сифатларига 
эга бўлсагина юксак касбий маҳорат даражасига эришлиши мумкинлиги 
аниқланган. 
КХК лари ўқувчиларини ҳар томонлама баркамол, лаёқатли, 
рақобатбардош қилиб тарбиялаш ва ўқитиш учун бу турдаги ўқув 
муассасаларидаги таълим жараёни узлуксиз такомиллаштириш борилиши 
талаб этилади. Бунинг учун таълим жараёнида ДТС ва ўқув ахборотларини 
ўзлаштириш ва тизимлаштиришга имкон берувчи технологияларни қуллаш 
зарурати пайдо бўлади. Ўқув жвараёнини технологияларни қўллаш 
зарурати пайдо бўлади. Ўқув жараёнини технологиялаштиришнинг асосий 
маъноси дидактик мақсадларга эришишни кафолатлай оладиган энг 
рационал ўқитиш усуларини аниқлашдан иборат. Ўқитиш технологияси бу 
дидактик жараённинг илмий асосланган лойиҳаси кўринишидаги 
ўқитишнинг анъанавий усулларига қараганда юқуро самарадорликка эга 
бўлган педагогик фаолият ҳисобланади. Билимларни тизимлаштириш ва 
уларни энг яхши ўзлаштириш масаласини ҳал этишда ўқитишнинг 
модулли тизимидан фойдаланиш имкониятларнинг кенглиги ва 
истиқболлилиги билан ажралиб туради. 
 “Автомобил ва двигателларга техник ҳизмат кўрсатиш, таъмирлаш” 
фанидан назарий билимларни беришда ўқув дастурини модулларга бўлиб 


51 
ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлади қуйида 2.2-жадвалда модулли 
структураси келтирилган [29]. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish