Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент автомобил ва йўллар институти


Биринчи боб юзасидан қисқача хулоса



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/52
Sana22.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#83187
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   52
Bog'liq
kasb-hunar kollezhlarida avtomobil va dvigatellarga texnik hizmat korsatish tamirlash fanidan dars berishda modulli oqitish texnologiyasini qollash

Биринчи боб юзасидан қисқача хулоса 
Ушбу бобда модулли ўқитишнинг назарий асослари, тамойиллари ва 
унинг мақсадлари баён этилди. Модулли ўқитиш таълим мазмунини 
такомиллаштиришда муҳим омили эканлиги аниқланди. “Автомобил ва 
двигателларга техник ҳизмат кўрсатиш, таъмирлаш” фанинг модулли 
ўқитишда, модулли ёндашув ўқув мақсадлари, таълим мазмуни, ўқув-
билув фаолиятини таълим тамойиллари асосида олиб борилиши
материалини тўла ўзлаштиришга олиб келиши кўрсатилди. Модулли 
технология асосида фан мазмунини такомиллаштиришда ўқув материали 
асосида мавзуларни лойиҳалашнинг технологик тизими ишлаб чиқилди. 
Таълими жараёнига модулли технология асосида ёндошиш 
ўқувчиларнинг ўқув материалини тўлиқ ўзлаштиришлари имконини 
беради, унинг келажакда мустақил ва масофали таълимда истиқболли 
эканлигини кўрсатади. 
 


38 
I I. БОБ “АВТОМОБИЛ ВА ДВИГАТЕЛЛАРГА ТЕХНИК ҲИЗМАТ 
КЎРСАТИШ ВА ТАЪМИРЛАШ” ФАНИНИ ЎҚИТИШДА
МОДУЛЛИ ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ҚЎЛЛАШ 
 
2.1. Модулли ўқитиш технологиясини техник фанларга қўллашни 
ўзига ҳос ҳусусиятлари 
Модулли таълимнинг ҳусусияти шундан иборатки, бунда ўқувчи 
модул билан ишлашда ўқув-билув фаолиятининг аниқ мақсадларига 
мустақил равишда (ёки ўқитувчининг баъзи бир ёрдамида) эришилади. 
Модул ҳаракат режаси мақсадини, ахборотлар банкини, қўйилган 
дидактик мақсадларга эришиш бўйича методик раҳбарликни ўз таркибига 
олади [37].
Модулли 
таълимнинг 
мазмунини 
тугалланган 
мустақил 
комплексларида ифодаланади. Ҳар бир комплекс ўқув материали шундай 
қурилиши керакки, у ҳар бир ўқувчи томонидан уни олдига қўйилган 
дидактик мақсадларга эришишга имкон яратиш.
Бунда ўқувчи учун ўқув мақсади шундай ифодаланиши керакки, у 
уни шахсий аҳамият ва кутилган натижа сифатида тушуниш ва англаш 
имконига эга бўлсин. Дидактик мақсад ўз ичига ўрганилаётган материал 
ҳажмига ва уни ўзлаштириш даражасига кўрсатмани олади. Бундан 
ташқари ҳар бир ўқувчи ўқитувчидан самарали фаолият кўрсатиш ўқув 
материални қаердан топиш бўйича ёзма равишда маслаҳатлар олиши 
керак. Модулли ўқитишнинг бошқа таълим технологияларидан фарқли 
равишда ўзига ҳос ҳусусиятлари қуйидагича кўрсатиш мумкин [18]. 
1. Модулли таълим ўқитувчини ўқувчилар билан бўладиган мулоқот 
шаклларини ўзгаришини кўзда тутади. У ўқувчилар билан модуллар 
орқали ҳам бевосита – ҳар бир ўқувчи билан индивидуал тарзда муомала 
қилади. Модулли таълимгина ўқиш-ўқитишни субъект-субъект асосга


39 
яъни ўқувчини фаол бўлишга, ўқув жараёнида субъект ҳолатига ўтказишга 
имкон яратади. Ўқитувчи ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндашув асосида 
маслаҳат – координациялашувчи функцияни бажаради. Бу эса педагог ва 
таълим олувчига ўқиш-ўқитишни оптимал йўлларини биргаликда 
танлашга имкон беради. Натижада таълим жараёнида жараёнида ўқитувчи 
ва ўқувчи ўртасидаги муносабатлар тенг ҳуқуқлик бўлиб бораверади.
2. Ўқувчининг ўқув-билув фаолиятини юқори даражада ўзини-ўзи 
ташкил этилиши. У ўқув мақсадларни мустақил қўйишга, фаолият 
усулларини танлаш кўникмасига, ўз ҳаракати ва муносабатларини 
бошқалар билан мослаштириш ва мувофиқлаштиришга асосланган. 
Модулли ўқитиш шароитида бу шу билан таъминланадики, ўқувчилар ўз 
вақтларининг катта қисмида мустақил ишлайди, ўқув-билув фаолияти 
уларнинг англанган предмет ива идроки бўлиб қолади.
3. Босма материалга асосланган модулларни мавжудлиги ўқитувчига 
болалар билан ишлашни индивидуаллаштиришга, яъни ўқувчига 
дозаланган шахсий ёрдам орқали ҳамда уларнинг ҳар бирига маслаҳат 
беришга имкон яратади.
Модулли технологиянинг яна бир хусусиятларидан бири, анъанавий 
таълим беришда муқобил тарзда вужудга келган, у педагогика назарияси 
ва амалиётидаги тўпланган барча тажрибалар ва таълим жараёнида 
жадаллаштирувчи ҳамда ривожлантирувчи методларни ўзида ўзида 
мужассамлаштиради.
Анъанавий таълим жараёнинг асосий камчилиги эса, ўқитувчининг 
ўқувчи устидан мутлақ ҳокимлик мақомига эга бўлишидан иборатдир. 
Таълим бериш ва ҳамда шахснинг ривожланиш қонунияти эса дарсни 
ташкил қилиши, ўқувчига маслаҳат бериши ҳамда уни назорат қилиб 
туриши лозим. Модулли технология мана шу вазифани бажаради, яъни 
ўқув жараёнида субъект- субъект муносабатларга кенг йўл очади [24, 
25].Модулли 
технологияни техник фанларга қўллаётганда ўқув 


40 
материалини блокларга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ўқув 
материалининг бир қисми бўлиб, бирор белгиси (ўхшашлиги, жойлашиши, 
ҳажми, вазифаси ва ҳоказо) билан ажралади. Блокнинг ўзлаштириш 
меъёри турлича бўлиши мумкин, ўқув материалининг битта абзацидан то 
бўлимигача ёки бирор предметдан бошлаб, бир нечта йўналишгача қамраб 
олган бўлади. 
Блокли таълимда – ўқув материали мазмуни қайта қуриш асосида 
блокларга ажратилади [26]. Ундан ўқувчиларга турли хил интеллектуал 
вазифаларни онгли бажаришга имконият яратишда ҳамда ўзлаштирилган 
билим ва кўникмалардан ўқув масалаларини ечишда фойдаланиш мумкин. 
Бундай ўқитиш дастурида ўқув материали кетма – кет қуйидагича 
блокларга ажратилади: 
Ахборот блоки (ўзлаштириш лозим бўлган ахборот); 
Тест – ахборот блоки (ўзлаштирилган ахборотларни текшириш); 
Ахборотларни коррекцилаш блоки (нотўғри жавобларда қўшимча 
тушунтириш, ёрдам бериш, машқ ишлаш); 
Қўллаш блоки (масала ечиш, ўзлаштирилган билим асосида 
топриқларни бажариш); 
Текшириш ва тузатиш блоки. 
Модулли ўқитиш, касбий таълимнинг қуйидаги замонавий 
масалаларини хар томонлама ечиш имкониятини яратади. 
Модул – фаолиятлик асосида ўқитиш мазмунини оптималлаш ва 
тизимлаш, 
дастурларни 
ўзгарувчанлиги, 
мослашувчанлигини 
таъминлайди; 
- ўқитишни индивидуаллаштириш; 
- амалий фаолиятга ўргатиш ва кузатиладиган характерларни 
баҳолаш даражасида ўқитиш самарадорлигини назорат қилиш; 
- касбга қизиқтириш асосида, фаоллаштириш, мустақиллик ва 
ўқитиш имкониятларини тўла рўёбга чиқариш.


41 
Модулли ўқитиш самарадорлиги қуйидаги омилларга боғлиқ : 

таълим муассасасининг моддий-техник базаси; 

малакали профессор-ўқитувчилар таркиби даражаси; 

ўқувчилар тайёргарлиги даражасига; 

кутиладиган натижалар баҳосига; 

дидактик материалларнинг ишлаб чиқилишига; 

модуллар натижаси ва таҳлилига. 
Модулли ўқитишда амалий ва назарий машғулотлари билан 
бирга олиб борилади, ҳар бир модул янги материал билан тўлдирилиб 
борилиши керак. 
Бир қатор тадқиқот ишларида модулли ўқитиш қўлланилганда
қуйидаги афзалликлар ва имкониятлар бўлиши келтирилади: 
 фанлар ичидаги модуллар орасидаги ўқитиш узлуксизлигини ва 
узвийлиги таъминланади; 
 ҳа бир модул яхлит тугалланган ўқув жараёнига мослашган; 
 ўқувчилар ўзлаштириши мунтазам ва самарали назорат қилинади; 
 ҳар бир модул тўла ўзлаштирилгандан сўнг иккинчи модулга 
ўтилади. Бунинг натижасида, ўкувчи етарли билимларга, 
кўникмаларга эга бўлади. 
Модулли методика ўқитишда фаолиятлик, тизимли квантлаш, 
қизиқтириш, 
модуллилик, 
муаммолилик, 
когнитив 
визуаллилик, 
хатоликларга таяниш тамойилларига мувофиқ ишлаб чиқиши лозим . 
Модулли ўқитиш технологиясининг бошқа технологиялардан фарқи 
шундаки, бунда ҳар қайси босқичда ўқувчилар ўқув материали бўйича 
етарли билим, кўникма ва малакаларни эгаллаганларидан кейингина 
сўнгги босқичга ўтадилар [19, 20]. 
Модулли ўқув материаллари билан мустақил ишлаш қуйидагича 
амалга ошириш мумкин: 
 ўқувчилар ўқув материали тузилиши билан танишиш


42 
 берилган саволларга модулли ўқув материалидан ва бошқа 
манбалардан жавоб излаш; 
 мавзуни мустақил ўрганиб реферат ёзиш; 
 амалий топшриқларни технологик хариталардан фойдаланиб 
бажариб, натижалари бўйича ҳисобот ёзиш; 
 тест саволларига жавоб бериш; 
 ўрганилган маълумотни таҳлил этиш; 
 модулли ўқув материалида берилган вазифалар ва машқларни 
мустақил бажариши.
Модулли ўқув материалларидан фойдаланиб ўқитиш жараёнига 
тайёргарлик кўриш муҳим аҳамиятга эга. Чунки ҳар бир модул ўзига хос 
тайёргарликни талаб этади. 
Ўқитувчи ҳар бир ўқувчининг дастлабки билими ва ўзлаштириш 
имкониятларини ўрганиш керак. Чунки ўқувчилар ўқув материалини 
ўзлаштиришда дастлабки билмлар ва кўникмаларига таянадилар.
Уларнинг ўрганиш ва мустақил ишлаш қобилиятлари, психологик 
имкониятлари модулли ўқитишга таьсир кўрсатади [28]. 
Шундай қилиб, модулли таълим – ўқитишнинг ташкилий жараёни 
бўлиб, бунда ўқувчилар модуллар (блоклар) асосида тузилган ўқув дастури 
билан ишлашади. Модулли таълим технологияси индивидуал ўқитишга 
йўналтирилган бўлиб, мустақил ўқишни амалга ошириш, ўқув жараёни 
мазмунини ва иш жадаллигини назорат қилишга имконият яратади. Модул 
таълим тўлиқ, қисқартирилган ёки чуқурлаштирилган мазмунда 
лойиҳалаштирилади. Лойиҳалаштирилган дастур бир вақтнинг ўзида 
вазифалар, расмли, символик ёки оғзаки кўринишда берилади. Ўқув 
материалининг алоҳида қисмлари ўқув модули ёки элементлари деб 
аталади. 
Модулли таълимнинг мазмуни таялим жараёнини модуллар асосида 
лойиҳалаштирилиши ва таълим олувчиларнинг индивидуал маромидан 


43 
иборат. Бу маром ўқув предмети ва унинг бўлимлари мазмунини тартибга 
солиш, таълимнинг муайян босқичидан бошлаб йўналтирилган фаолиятни 
мантиқий боғланган қисмларга ажратишдан иборат. Сўнгра ажралган шу 
модулнинг ўзига тегишли мақсад, фаолият мазмуни ва таъсири доираси 
белгиланади. Модул технологиясининг мақсади унинг дастурини 
босқичма-босқич амалга оширилиши орқали рўёбга чиқади. Ушбу 
жараёнда содир бўлаётган ҳар бир фаолият битта ўқув элементи сифатида 
қаралади. 
Автомобил двигателларга техник ҳизмат кўрсатиш ва таъмирлаш 
фанини модулли ўқитишнинг яна бир хусусияти ва афзаллиги унда вақт 
бюджетининг анча тежалишидир яъни кам вақт ичида ўқувчиларга кўпроқ 
билим бериш. Модулли ўқитишда ўқувчилар ўқув модуллари асосида 
фаолият усуллари билан мустақил тушунадилар, бу эса уларга ўқиш 
суръатларига мувофиқ якка ёндашиш имконини беради. Ўқув модулини 
илгарироқ ўзлаштириб, назоратларини топширган ўқувчи тежалган вақт 
давомида қийинроқ даражадаги ўқув топшириқларини бажариш билан 
шуғулланиши мумкин. Шу тарзда техникавий ўқув модуллари таркибига 
муаммоли топшириқларни кўпроқ киритиш йўли билан муаммоли-
модулли, ўқувчиларни ўқув модуллари билан гуруҳларга бўлиниб ишлаши 
асосида модулли-ҳамкорлик каби туташ технологияларни ҳосил қилиш 
мумкин. Агар бирор-бир ўқитувчи дарсларида қайсидир ўқитиш 
технологиясини қўллаётган бўлса, модулли ўқитишдан фойдаланиш унинг 
ишига халақит бермайди, аксинча, ўқувчи фаолиятини янада 
фаоллаштиришга ҳизмат қилади [34].
Биз автомобил ва двигателларга техник ҳизмат кўрсатиш ва 
таъмирлаш фани ўқитувчтиларига фандан модулли дастур ва ўқув 
модулларни лойиҳалаш ва яратишда қуйидаги алгоритмни [15] тавсия 
этамиз (2.1-расм).


44 
йўқ 
йўқ 
йўқ 
йўқ 
йўқ 
ҳа 
Автомобил ва двигателларга техник ҳизмат кўрсатиш, таъмирлашдан модулли 
дастурнинг комплекс дидактик мақсадини белгилаш 
Ўқув фани бўйича фундаментал ва амалий аҳамиятга эга бўлган билимларни 
модулларга ажратиб чиқиш ва ўқув модулларини номлаш 
Автомобил ва двигателларга техник ҳизмат кўрсатиш, таъмирлаш ўқув 
модулларининг мақсадини ишлаб чиқиш 
Фаннинг ўқув предметининг модуллар доирасида ўрганиладиган ҳажмини 
белгилаш, ўқув элементларининг модулларда жойлашиш тартибини аниқлаш 
Фаннинг модулли дастурда ДТС талаблари ўз аксини 
топганми? 
Ҳа 
 
Фан ўқув предмети ичидаги алоқаларни ҳисобга олиб ўқув материалини баён 
этишнинг структураси ва кетма-кетлигини қайта кўриб чиқиш. Модулли 
дастурни граф ёки блок-схема кўринишида тасвирлаш. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish