Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти»


-расм. Кластер фаолиятидан келадиган самарадорлик турлари



Download 1,12 Mb.
bet7/20
Sana12.05.2023
Hajmi1,12 Mb.
#938004
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20
Bog'liq
Тоштемирова 4. Десертация

1.2.1-расм. Кластер фаолиятидан келадиган самарадорлик турлари


Манба: Maxmasobirova N.U. Milliy iqtisodiyotni klaster modellari asosida rivojlantirishning jahon tajribasi (agrosanoat majmui misolida). Iqtisodiyot fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD) dissertatsiyasi
Avtoreferati. Toshkent – 2023

ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг агросаноат кластери билан бир қанча ўхшаш ва фарқли томонлари мавжуддир. Агросаноат кластерларининг иқтисодий агломерациянинг бошқа турларидан фарқини аниқлаштириш ва қатъий ажратиш унинг фаолиятини тўғри баҳолаш ва таҳлил қилиш имконини яратади. Иқтисодий кластерлар фаолиятидан транзакцион харажатларнинг қисқариши, капитал қийматининг пасайиши самараси, инновациялар диффузияси, инфратузилма синергияси, маркетинг синергияси самараси каби 5 турдаги самарага эришилади (1.2.1-расм). Агрокластерлар иқтисодий самарадорлигини таҳлил қилиш олиб борилаётган кластер сиёсатини тўғри баҳолаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, тажрибаларни ўрганиш, кластернинг самарали фаолиятини ташкил этишда муҳимдир. Бу каби таҳлиллар кластерларни шакллантириш ёки уларни қўллаб-қувватлашда, минтақадаги мавжуд иқтисодий салоҳиятни аниқлашда, қайси соҳада ихтисослашув иқтисодий жиҳатдан мақбул эканлигини аниқлашда қўлланилади. Умуман олганда, Ўзбекистонда агросаноат кластерларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, қишлоқ хўжалиги кластерларининг ҳозирги фаолияти бўйича хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бу каби кластерлар иқтисодиётимизда сўнгги 3-4 йилда фаол ташкил этилиб, бу жараёнда айниқса маркетингнинг роли катта бўлмоқда.





    1. . Мева-сабзавот кластерларида маркетинг хизматларидан фойдаланишнинг жаҳон тажрибаси

Xopижий тaжpибaлapни ўpгaнгaн ҳoлдa, мaмлaкaтимиз иқтисoдиётини pивoжлaнтиpиш мaқсaдгa мувoфиқ бўлapди. Ўсиб бopaётгaн xaлқapo paқoбaт шapoитлapидa клaстepлaштиpишни AҚШ, Фpaнция, Aнглия, Дaния, Чили, Poссия вa бoшқa дaвлaтлapдa кузaтишимиз мумкин. AҚШдa йиpик aгpoклaстepлap Вaшингтoн, Oк–лaxoмa, Луизиaнa штaтлapидa, винo ишлaб чиқapиш Кaлифopния штaтидa жoйлaшгaн. Aнглиядa aгpoсaнoaт клaстepи дeҳқoнчилик, бoғдopчилик вa сaбзaвoтчилик сoҳaлapини қaмpaб oлгaн. Xудуддa кoмпьютepлap opқaли бoшқapилaдигaн зaмoнaвий иссиқxoнaлap вa юқopи тexнoлoгиялap билaн жиҳoзлaнгaн лaбopaтopиялapдa тaдқиқoтлap вa тaълим пpoгpaммaлapини aмaлгa oшpишмoқдa. Aвстpиядa эсa иннoвaция пpoгpaммaлapини бoшқapишдaги тўсиқлapни кaмaйтиpиш, paқoбaтбapдoш кopxoнaлapни шaкллaнтиpиш ҳaмдa aгpoсaнoaт вa илмий тaдқиқoт кopxoнaлapини ўзapo ҳaмкopлик aлoқaлapини paғбaтлaнтиpишгa кaттa aҳaмият қapaтишмoқдa.


Ўзининг табиий захиралари ва ер шароитлари туфайли Америка Қўшма Штатлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг йирик ишлаб чиқарувчи ва экспортёрларидан бири ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва тегишли соҳалар 2020 йилда АҚШ ЯИМнинг 5 фоизини ташкил этиб, қиймати 1,055 трлн. АҚШ долларига тенг маҳсулот ишлаб чиқарди []. АҚШ агробизнеси кучли ишчи кучи, бозор ҳажми ва ривожланган инфратузилмаси туфайли глобал бозорда асосий рақобатчилардан бири саналади. 2020 йилда мамлакат қишлоқ хўжалиги экспорти 146 млрд.АҚШ долларини ташкил этди []. АҚШда кластер тизимлари яхши ривожланган ва агросаноат кластерлари ҳам кенг тарқалган. АҚШда агросаноат тармоғи кластерларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хизматлари, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, балиқчилик, ўрмончилик, чарм ва чарм маҳсулотлари, чорвачилик, тамаки ишлаб чиқариш, маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларни қайта ишлаш ва тарқатиш кластерлари тармоқлари киради. Ўз ўрнида мазкур кластерлар бир нечта қуйи кластерларга бўлиниб, бошқа кластер тармоқлари билан ҳамкорлик қилади. АҚШ агросаноат кластерларида 6,7 млн.дан ортиқ киши банд бўлиб, бу мамлакатдаги иқтисодий фаол аҳолининг деярли 4,3 фоизини164 ташкил этади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хизматлари, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, чарм ва чарм маҳсулотлари, маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларни қайта ишлаш ва тарқатиш кластерларида банд аҳоли сони бўйича Калифорния штати етакчилик қилса, бу кластерларга ихтисослашув, шунингдек, Айдаҳо, Вермонт, Жанубий Дакота штатларида юқори кўрсаткичларга эгадир. Балиқчилик табиий равишда Аляскада, ўрмончилик Орегонда, чорвачилик кластерлари Техас ва Арганзасда, тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш Шимолий Каролинада, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш машиналари ва таркибий қисмлари субкластери эса Аёва штатида яхши ривожланган. Кластер тармоқлари мавжуд бўлган Невада, Мичиган, Шимолий Каролина (тамакичиликдан ташқари), Гаваида агросаноат кластерлари фаолияти суст ривожланган. Умумий қилиб айтиш мумкинки, Калифорния, Айдаҳо, Орегон штатлари агросаноат тармоғида етакчи бўлса, Невада штати бу йўналишда нисбатан пастроқ кўрсатгичга эга.
Агросаноат тармоғи кўпгина Европа мамлакатлари иқтисодиётида муҳим роль ўйнаб, бугунги кунда минатақада кўплаб йирик агросаноат кластерлари фаолият олиб боради. Европада агросаноат 1850 йиллардан ривожлана бошлаган167 ва бугунги кунда агросаноат тармоғи анъанавий равишда қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва аквакултура ҳамда ўрмончиликка бўлинади168. Европа Иттифоқида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш асосан кичик фермер хўжаликлари томонидан амалга оширилиб, 2020 йилда қишлоқ хўжалигининг ЕИ ЯИМдаги ҳажми 1,3 фоизни ташкил этди (179,1 млрд. евро)169 ва агросаноат тармоғи томонидан ишлаб чиқарилган қўшимча қиймат ҳажми 177 млрд еврога тенг бўлди170. Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғи эса 7245 та саноат корхоналарини ўз ичига олиб, унда 173 мингдан ортиқ киши банд ва Европа мамлакатлари ҳиссасига жаҳон агромашинасозлик экспортининг 64 фоизи, импортининг 54 фоизи тўғри келади171. Бугунги кунда Европа мамлакатларида органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, қишлоқ хўжалигига рақамли технологияларни жалб этиш, бу соҳада ИТТКИни кўпайтириш, аграр соҳани ривожлантиришда атроф-муҳитни асраш концепцияга ва умуман барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда.
Франция Европа мамлакатлари ичида агросанаот кластерлари, хусусан озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш кластерлари яхши ривожланган мамлакатлардан бири саналади181. Кластерлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилган Глобал Инноватион Индех 2017да Париж дунёнинг энг ривожланган 10 кластер шаҳарлари ичидан ўрин эгаллаган182. Франция кластери тизими бугунги кунда 56 та рақобатлашув полюслари, 2000 лабараториялар, 10 минг инновацион корхоналарни бирлаштириб, 2004 йилдан буён кластерларнинг инновацион лойиҳаларига 7,5 млрд.АҚШ долларидан зиёд инвестиция киритилган (давлатнинг киритган ҳар 1 евросига 2,5 евро хусусий инвестициялар тўғри келади183. Шунингдек, 2019 йилда мамлакат ҳукумати томонидан 2019-2022 йилларда ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун 48 рақобатбардош кластерлар танлаб олинган184 бўлиб, уларнинг 5 тасида аъзолар сони 100 тагача бўлса, 9 тасида 500 тадан кўпдир185.
Мамлакатда кластерлар, яъни рақобатбардошлик полюсларининг ривожланишида бошқа мамлакатлардан фарқли ўлароқ давлатнинг роли кучли бўлиб, мамлакатда «дирижист» кластер бошқаруви амал қилади. Францияда агросаноат кластерларининг шаклланишини қўллаб-қувватлаш давлат томонидан махсус дастурлар орқали молиялаштириш билан амалга оширилади.
Хитой ривожланаётган мамлакатлар ичида кластерлаштириш ёндошувини жадал тарғиб этаётган мамлакатлардан биридир. Мамлакатда бугунги кунда озиқ-овқат саноати, сабзавотчилик, гулчилик ҳамда чорвачилик кластерлари иқтисодий самарадорликни ошириш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда муҳим роль ўйнамоқда. Хитойда кластерлар асосан қишлоқ хўжалиги, юқори технологик тармоқлар ва ишлаб чиқариш соҳаларида ташкил этилгандир. Мамлакат кластерларининг географик жойлашувига назар ташласак, уларнинг асосий қисми мамлакатнинг шарқий қисмида жойлашганини кўрамиз. Кластерларнинг катта қисми Жиангсу, Шангҳаи, Зҳежианг, Фужиан ва Гуангдонг провинцияларида жойлашган бўлса194, замонавий қишлоқ хўжалиги кластерлари Шандун, Пекин, Чаншеда ривожлангандир195. Хитойда кластерлаштириш ва саноатнинг маҳаллий концентрациялашуви ўтган асрнинг 80 йилларида махсус иқтисодий ҳудудларнинг шакллантирилиши билан бошланди. «Очиқ эшиклар» сиёсати натижасида мамлакатнинг баъзи ҳудудлари хорижий инвесторлар ва халқаро савдо учун очилди196. 1989 йилда эса мамлакатда «бир шаҳар, бир маҳсулот» режаси амалга оширила бошланди ва мамлакат ҳудудларида ишлаб чиқаришнинг ва аҳолининг камида 30 фоизи айнан бир турдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришга ихтисослашуви белгиланди. Натижада бугунги кунда келиб Хитой кластерлари деганда нафақат маълум ҳудудда тўпланган саноат корхоналари, фирмалар, университетлар, тадқиқот институтлари бирлашмаси, балки бутун бошли шаҳарлар ҳам тушунилади197.
Бугунги кунда Хитой қишлоқ хўжалиги тармоғи замонавий қишлоқ хўжалигини ривожлантириш босқичидадир. Қишлоқ хўжалигини саноатлаштириш Хитойда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш бўйича узоқ муддатли мақсадни амалга ошириш учун энг муҳим ривожланиш стратегияларидан бири сифатида қабул қилинган. Баъзи олимларнинг фикрига кўра, қишлоқ хўжалигидаги кластер қишлоқ хўжалигини саноатлаштиришнинг ривожланиш шакли, қишлоқ хўжалигидаги кластерни ривожлантириш эса аграр секторни ривожлантиришнинг ички талаби, аграр секторнинг ўсишида муҳим ёндашувдир203. Иқтисодчи олимлар Хитойда қишлоқ хўжалиги кластерларининг шаклланишига олиб келадиган реал асослар ва омилларни таҳлил қилганда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг кенгайиши, қишлоқ хўжалигини саноатлаштиришдаги ютуқлар ва фермерларнинг тадбиркорлик фаоллиги, қишлоқ жойларидаги тадбиркорлик, агро-озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб, бозор рақобати, қишлоқ хўжалиги ресурсларнинг нотекис тақсимланиши каби омилларини келтириб ўтадилар. ХХРда агросаноат кластерларини шаклланишини қўллаб-қувватлаш ва уларни фаол ривожлантириш яхши йўлга қўйилган. Бугунги кунда мамлакатда самарадор фаолият олиб борувчи агросаноат кластерларига Шандонг провинциясининг Шоугуангдаги сабзавот кластери, Фужиан провинциясининг Анхи шаҳрида чой кластери, Юннан провинциясининг Ченггонг шаҳрида гуллар кластери, Гуангхи провинциясининг Жихиан шаҳрида шакар кластери, Шандонг провинциясининг Жинхианг шаҳридаги саримсоқ кластери, мамлакатда хмел ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринда турувчи Шинжон-Уйғур автоном вилоятидаги хмел кластериникиритиш мумкиндир. Ушбу агро-озиқ-овқат кластерлари барчаси қишлоқ хўжалигининг бир турига ихтсослашган саналади250. Мамлакатдаги рақобатбардош қишлоқ хўжалиги кластерларидан бири Шоугуанг, Хитойдаги энг машҳур сабзавот ишлаб чиқариш ҳудуди саналади. Бугунги кунда мазкур кластер доирасида 40 минг гадан ортиқ иссиқхоналарда йилига 8 млн.тоннадан ортиқ сабзавот етиштирилади. Шоугуанг «Хитой сабзавотининг ватани» сифатида танилган ва Шандонг провинцияси ҳукумати томонидан қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш учун пилот шаҳар сифатида белгиланган дастлабки агро кластерлардан бири ҳисобланади. Унинг шаклланишида маҳаллий ҳукуматнинг роли катта бўлиб, ҳукумат кўмаги билансабзавот етиштириш кўламини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш инфратузилмасини такомиллаштириш, янги технологиялар ва янги турларни жорий этиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, стандартлаштирилган ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, етиштирилаётган сабзавотлар сифатини яхшилаш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигида «кремний водийси» ни яратиш ҳамда тарқатиш каналлари самарадорлигини оширишга эришилгандир253.
Шоугуанг сабзавотчиликка ихтисослаштирилишидан аввал, яъни ўтган асрнинг 80 йилларига қадар Хитойдаги энг камбағал провинциялардан бири бўлган бўлса, ҳозирда агрокластернинг вужудга келиши натижасида нафақат Хитой балки дунёнинг йирик сабзавотчилик кластерларидан бири ҳисобланади. Шоугуанг кластерининг шаклланиш жараёни 4 босқични ўз ичига олади (2.3.8-расм). Шоугуанг кластерининг ривожланиш эволюциясига қараб айтиш мумкинки, унинг роқобатбардош бўлишида бошқа мамлакатлардаги каби маҳаллий аҳолининг ихтисослашган маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш бўйича узоқ йиллар давомида тўплаган тажрибаси муҳим роль ўйнамоқда. Шунингдек, кластер шошилинч равишда эмас балки босқичма-босқич ривожлантирилиб, кейин халқаро бозорга чиққандир. Умуман олиб айтиш мумкинки, агросаноат кластерлари Хитойда кўп сонли аҳолини, айниқда қишлоқ жойларидаги ишчи кучини иш билан таъминлаш, миллий иқтисодиётни диверсификация қилиш ва жаҳон бозорларига Хитой қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини ошириш инструменти сифатида қаралади ва марказий ҳукумат ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари рақобатбардош агросаноат кластерларини шаклланиши ва ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish