Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти»



Download 1,12 Mb.
bet13/20
Sana12.05.2023
Hajmi1,12 Mb.
#938004
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20
Bog'liq
Тоштемирова 4. Десертация

2.2.1-жадвал
Ўзбекистон агросаноат кластерларининг вилоятлар кесимида ишлаб чиқариш қувватлари

Вилоятлар


Пахтачилик

Ғаллачилик

Мева-сабзавотчилик

Шоличилик

тонна

%

тонна

%

тонна

%

тонна

%


Андижон

279746

8.3

179507

2.6

239697

25.9

15555

16.0

Бухоро

345337

12.2

412721

6.0

26402

2.9

-

-

Жиззаҳ

264530

7.8

605953

8.8

82578

8.9

-

-

Қашқадарё

393522

11.7

1066678

15.5

12297

1.3

-

-

Навоий

110998

3.3

266579

3.9

18479

1.8

-

-

Наманган

213827

6.3

178633

2.5

53372

5.8

12205

12.6

Самарқанд

244037

7.2

720680

10.5

147602

16.0

-

-

Сурхондарё

253566

7.5

636424

3.2

28342

3.1

1828

1.9

Сирдарё

225700

6.7

621041

9.0

13032

1.4

147046

15.2

Тошкент вил.

247264

7.3

778512

11.3

119003

12.9

10000

10.3

Фарғона

272673

8.1

812257

11.8

159851

17.3

-

-

Хоразм

289857

8.6

266707

3.9

20389

2.9

23646

24.4

Қорақалпоғистон

231867

6.9

335634

4.9

3724

0,17

1040

19.6

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Қирғизистон, Қозоғистон, Россия ва Туркия давлатлари ҳиссасига тўғри келган. Маълумотларга кўра, 2022 йил якунида республика бўйича ишлаб чиқарилган 19,2 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотларининг 132 тури соф ёки қайта ишланган ҳолда 69 та чет мамлакатларига (1,4 млн. тоннадан зиёд 1,2 млрд.доллар қийматига яқин) экспорт қилинишини ҳисобга


2.2.3-диаграмма. Мева-сабзавотчилик кластерларининг вилоятлар кесимида ишлаб чиқариш қувватлари
олинса, масаланинг нақадар муҳимлиги намоён бўлади. Мева-сабзавотчилик маҳсулотлари экспорт ҳажмининг ошишига барра ва қайта ишланган сабзавотларнинг 2022 йилга нисбатан мос равишда 1,8 ва 1,6 баробарга ошгани ҳамда жами мева-сабзавот таркибида 46,5 % ни ташкил этиши билан сезиларли таъсир ўтказган.
Мамлакатимизда апрель-май ойларида кўкат, помидор, бодринг, гилос ва ўрик маҳсулотлари экспортининг 60 фоизидан ортиғи ушбу маҳсулотларга тўғри келади.
Таъкидлаш жоизки, 2022йил умумий экспортдаги мева ва сабзавотларнинг улуши 6,7% ни ташкил этди. Мева-сабзавот экспорти қийматда энг кўп Қирғизистон Республикаси ҳиссасига (жами мева-сабзавот экспортидан 26,7%), натура кўринишида эса Қозоғистонга экспорт ҳажми 556,5 минг тоннани ташкил этиб Қирғизистон Республикасига нисбатан 4,4 баробар кўпни ташкил этди.
Мева-сабзавот кластерларига кўчатзорлар, жумладан логистика марказлари (музлатгич, омбор, қайта ишлаш қувватлари, лаборатория, машина-техник станциялари учун инфратузилма бинолари)ни ташкил қилиш учун ер майдонлари ажратиш тўғрисидаги қарорлар тезкор қабул қилинди. Бугунги кунда жаҳон бозорида савдо ўрни учун қаттиқ рақобат кураши олиб борилмоқда. Бунда маҳсулотнинг нархи ва сифати, шунингдек, кўрсатиладиган хизматлар даражаси ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Дунё бозоридаги кескин рақобатга қарамай, Ўзбекистон дунёнинг 80 та давлатига 180 турдан ортиқ сархил мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилмоқда. Мева ва сабзавотларнинг таркибига қаралса, 463 минг тоннадан кўпроқ сабзавотлар 204.4 миллион АҚШ долларига ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2.1 мартага кўпроқ миқдор (тонна)даги 171.7 минг тонна мева ва резаворлар 270.8 миллион АҚШ долларига (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 38.9 тонна кўп) экспорт қилинган. Сўнгги йилларда жаҳон бозорида пахта толасининг нархи ҳамда унга бўлган талабнинг кескин пасайиб кетиши натижасида Ўзбекистонда пахта экиш майдонлари йилдан-йилга қисқартирилмоқда. Бу ўринда 2020 йилга қадар пахта хом ашёсини етиштириш ҳамда уни давлат томонидан харид қилиш ҳажмини 3 млн. 350 минг тоннадан 3 млн. тоннагача босқичма-босқич қисқартириб, 2020 йилда бошоқли дон етиштириш ҳажмини 16,4 фоизга (8,5 млн. тонна), картошка етиштиришни 35 фоизга, сабзавотни 30 фоизга, мева ва узумни 21,5 фоизга, гўшт етиштиришни 26,2 фоизга, сутни 47,3 фоизга, тухумни 74,5 фоизга кўпайтириш, балиқ етиштиришни 2,5 мартага ошириш кўзда тутилмоқда. Республикамизда етиштирилган мева ва сабзавот маҳсулотларининг асосий бозорлари экспорт географиясига эътибор қаратадиган бўлсак, асосан МДҲга аъзо давлатлар, шунингдек яқин стратегик ҳамкорларимиз Хитой, Вьетнам, Туркия сингари далатларнинг салмоғи ўсиб бораётганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Нафақат номи юқорида қайд этилган, балки бошқа жуда кўплаб мамлакатлар айнан Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавотлар ва уларни қайта ишлаш йўли билан яратилган саноат маҳсулотларига катта қизиқиш билан қарайдилар. Бунга сабаб, мамлакатимизда етишириладиган мева-сабзавотлар сифати юқори баҳоланишидадир. Шунинг билан бирга, Ўзбекистон бу турдаги маҳсулотларни жаҳон бозорига мавсумда нисбатан эртароқ етказиб бериши мумкин. Бу ҳам мамлакатга ҳалқаро савдода маълум устунлик беради. Сўнгги йилларда мамлакатимизда томорқалардан самарали фойдаланиш асосида мева-сабзавот, полиз, дуккакли маҳсулотлар етиштиришни кўпайтириш ва экспорт ҳажмини ошириш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш (қуритиш) бўйича янги қувватларни ишга тушириш ишларининг таҳлили айрим туманларда бу йўналишдаги фаолиятни янада ривожлантириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш чораларини кўриш зарурлигини кўрсатмоқда. Ҳудудларда соҳани янада ривожлантириш, қуритилган маҳсулотлар турларини кенгайтириш, экспортини йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 ноябрдаги “Республикада 2019-2020 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, 2019 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш корхоналарини ташкил қилишнинг манзилли дастури тасдиқланди. Унга кўра, мамлакат бўйича 28 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, уларнинг йиллик қуввати 73020 тоннани ташкил этади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан бирга мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг бажарилишига жавобгар этиб белгиланди. 2021-2029 йилларда ҳудудларда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича 330 дан ортиқ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Шунингдек, қўшимча қуриладиган 1 минг 780 музлаткичли омборхонанинг сиғими 1 миллион 340 минг тоннани ташкил этиши кутилмоқда. Келаси ўн йилда вилоятлардаги корхоналарнинг эскирган ускуналари модернизация ва реконструкция қилининиши мўлжалланган. Натижада экспортбоп, юқори қўшимча қийматли – музлатилган, қуритилган мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш кўпаяди. Бундан ташқари, тайёр маҳсулотлар тўғридан-тўғри истеъмолчиларга етказиб бериладиган кичик ҳажмдаги қадоқлаш буюмларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилади. Мамлакатимизда 2017 йил мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш даражаси 18,4 фоизни ташкил этган бўлса, 2023 йилда ушбу кўрсаткични 22,4 фоизга етказиш режалаштирилган. Соҳада амалга оширилаётган бу каби саъй-ҳаракатлар иқтисодиётни янада ривожлантириб, фаровонликни юксалтиришга хизмат қилади. Шу билан бир қаторда, мамлакатимизда мева-сабзавотларни сақлаш ва қайта ишлаш тизимида айрим муаммолар ҳам мавжуд. Булар қаторига мева-сабзавот маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари ва тайёрловчилари ўртасида мева-сабзавот экинлари бозорида харидоргир экинлар ва уларнинг навларини жойлаштириш масалаларида ўзаро ҳамкорликнинг бозор механизмларидан тўлиқ фойдаланмаслик, тузилган шартномаларни ўз вақтида, сифатли, тўлиқ ёки мутлақо бажармаслик каби товар ишлаб чиқарувчилари томонидан шартнома интизомига риоя қилиш даражасининг пастлиги, қишлоқ хўжалиги меҳнатини механизациялаштириш, замонавий интенсив, аввало, сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш, уларни сақлаш ва транспортировка қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг мустақил равишда ташқи бозорга чиқиши учун молия ресурсларини жамғариш учун қулай имкониятларнинг йўқлиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларининг бозорларда харидоргир бўлган юқори ҳосилдорликка эга ва сифатли навларнинг уруғи, кўчати билан қониқарли равишда таъминланмаганлиги, логистика ва транспорт инфратузилмаси ривожланмаганлиги, турли экинлар агротехнологияларининг долзарб масалалари ва уларни амалиётга жорий этиш бўйича чуқур илмий тадқиқотларнинг йўқлиги, илмий институтлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг паст даражаси каби муаммолар киради. Келтириб ўтилган муаммолар мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти ҳамда ялпи ички маҳсулотининг ўсишига таъсир ўтказмоқда. Ушбу муаммолар ечими эса Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятининг ўсишига ёрдам беради. Ушбу тармоқнинг ривожланиши натижаси янги иш ўринлари яратилади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик кластерларини маркетинг асосида ривожлантириш охир оқибатда қишлоқ хўжалиги тармоғининг рақобатбардошлиги кучайтиради, халқимизнинг турмуш даражасини юксалтиришнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.



Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish