Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти»


Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик кластерлари маркетинг фаолиятининг ҳозирги ҳолати



Download 1,12 Mb.
bet12/20
Sana12.05.2023
Hajmi1,12 Mb.
#938004
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20
Bog'liq
Тоштемирова 4. Десертация

2.2. Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик кластерлари маркетинг фаолиятининг ҳозирги ҳолати
Ўзбекистонда аграр ишлаб чиқаришга замонавий техника ва технологияларни жорий этиш, соҳанинг инновативлигини ошириш ҳамда агросаноат мажмуи доирасида фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш асосида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва тармоқда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Бу, энг аввало, қишлоқ хўжалигининг Ўзбекистон иқтисодиётида тутган ўрни билан изоҳланади. Қишлоқ хўжалигининг миллий иқтисодиётда тутган ўрни, энг аввало, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат ишлаб чиқаришининг кўплаб тармоқларини хомашё билан таъминлашида ўз аксини топади.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, Ўзбекистонда 2022 йилда қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва бақлиқчилик хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажми 208,4 трлн. сўм (19 млрд. доллар)ни ташкил этиб, сўнгги беш йил давомида 1,7 мартага кўпайди. Унинг ЯИМга нисбатан улуши 25,1 фоизга тенг бўлди. Соҳада 3446,7 минг киши банд бўлиб, бу мамлакат иқтисодиётида банд аҳолининг 24,9 фоизини ташкил этади.
Бугунги кунда ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг замонавий шакли – агросаноат кластерларини ривожлантириш қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш, аграр тармоқнинг миллий ва минтақавий рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш, қишлоқ аҳолиси бандлигини таъминлаш ва даромадларини кўпайтириш ҳамда узоқ муддатли барқарор иқтисодий ўсишга эришишнинг муҳим омили эканлигини халқаро тажриба яққол намоён этмоқда. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистондаги кластер сиёсатининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш, агросаноат кластерларини шакллантириш ва ривожлантиришнинг муҳим омилларини таҳлил қилиш, ушбу соҳадаги муаммолар ва истиқболларни тадқиқ этиш долзарб масалалардан саналади.
Мева-сабзавотчилик маҳсулотларини нобуд қилмай қайта ишлаш, мавсумийлигини узайтириш ҳам фойдаланилмаган имкониятлардан биридир. Янгилигича сақланган ҳўл мевалар ассортименти мўллиги бозорларда шу турдаги маҳсулотларни таннархининг ҳар йили қишки-баҳорги мавсумда сунъий равишда кўтарилиб кетишини олдини олади ҳамда аҳоли ижтимоий ҳимоясига ижобий таъсир этиб, турдош маҳсулотлар қишки мавсумдаги импортига ҳожат қолмайди.
Рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва унинг ассортимент тузилмасини такомиллаштиришнинг энг юқори омилларидан бири озуқавий қўшимчаларни минтақамизда мавжуд табиий хом ашё захираларини қайта ишлаш асосида кенг ассортиментини тайёрлашни амалга оширишдир. Мисол учун, ширин яхна ичимликлар озуқавий қўшимчаларнинг асосий қисми четдан валюта ҳисобига келтирилаётган сунъий хом ашёлар (настойка, экстратлар) ёрдамида тайёрланмоқда. Ваҳоланки, республикамизда мавжуд хом ашё потенциалини, ҳўл меваларни қайта ишлаш асосида олиниши мумкин бўлган рақобатбардош, табиий соф озуқавий қўшимчалар хом ашё базаси яхна ичимликлар ассортимент туркумининг ўнлаб янги қирраларини очиб бериши мумкин. Шу билан бирга, вилоятларда импорт хом ашёга валюта маблағи бўлмаган юзлаб турли қувватдаги яхна ичимликлар ишлаб чиқариш корхоналари иш фаолиятини тиклаш имконияти яратилиши мумкин.
Таҳлиллар натижасининг кўрсаткичига кўра, мева-сабзавотчилик маҳсулотлари ҳажмларининг йилдан-йилга ошиб бориши сақлаш ва қайта ишлаш тармоғидаги бир қатор муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, соҳани ислоҳ қилишда замонавий инновацион, ресурс тежайдиган рақамли технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда туб бурилишни амалга оширишни талаб этмоқда. Хусусан:
- республикада умумий ишлаб чиқариш ҳажмларига нисбатан меванинг 18,9 фоизи, сабзавот ва полиз маҳсулотларининг 5,6 фоизи, узумнинг 9,5 фоизи саноат корхоналарида қайта ишланмоқда;
- етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини ҳудудларда сақлаш учун совутгичлар билан таъминланганлик даражаси 3,7 фоизни (совутиш омборхоналари йил давомида бор-йўғи 20-22 фоизга маҳсулот билан таъминланган) ташкил этмоқда;
мавжуд совутгичларнинг аксарияти маънан эскирган, технологик жиҳатдан янгиланмаган, замонавий технология ва рақамли инновацион ишланмалар лозим даражада татбиқ этилмаган;
соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш масаласига инновацион ёндашувни тақозо этмоқда. Илғор тажрибали замонавий ускуналар билан ишлаш қобилиятига эга, қайта ишлаш, сақлаш йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлашга етарлича эътибор берилмаяпти;
- сақлаш ва қайта ишлаш корхоналарининг замонавий-технологик талаблари ва ҳажмларидаги маҳсулотлар билан етарли даражада таъминлаш масалаларига тизимли ёндошилмаяпти;
- транспорт ва логистика соҳаси замон талабидан ортда қолмоқда;
- сўнгги йилларда мева-сабзавотчиликни юритиш интенсив технология асосида олиб борилмоқда. Натижада қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ресурслар, жумладан, ЁММ, кимёвий воситалар (мева-сабзавот етиштириш учун 255 минг тонна фосфорли, 290 минг тонна азотли ўғит етишмайди) ва уруғлик нархларининг ортиб кетиши, қишлоқ аҳолиси даромадларининг пастлиги, шунингдек, минерал ўғитлар, кимёвий воситаларнинг қўлланилиши, оғир техникадан фойдаланиш, ер ресурслари сифатининг ёмонлашуви, экологик мувозанатнинг бузилишига олиб келмоқда.
Сўнгги йилларда замонавий турдаги кластерларни шакллантириш бўйича мамлакатимзда кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60-сон Фармонида, 2022 йил 21 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида аграр соҳада илм-фан ва амалиёт интеграциясини чуқурлаштириш, қишлоқ хўжалигида кластерлар фаолиятини такомиллаштириш аграр секторда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланган.
Таъкидлаш лозимки, кластерлар доирасида замонавий ресурс тежайдиган технологияларнинг жорий этилиши қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари томонидан ер, сув ва моддий-техник ресурслардан самарали фойдаланиш, етиштирилган хом ашёни қайта ишлаган ҳолда тайёр маҳсулот кўринишида истеъмолчига етказиб бериш имконини бермоқда. Айни вақтда бундай ўзгаришлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Қуйидаги 2.2.1-расмда мамлакатимиздаги агросаноат кластерларининг фаолияти натижасида юзага келган иқтисодий самара кўрсаткичлари келтирилган. Илм-фан ва инновацион ютуқлар ва илғор технологиялар кластерлари натижасида 2016-2022 йилларда кластерлар доирасида пахта ҳосилдорлигини гектарига 26,4 центнердан 32,7 центнергача, ғалла ҳосилдорлигини гектарига 57,8 центнердан 64,1 центнергача ошириш имконияти яратилди. Шунингдек, ишлаб чиқарувчиларнинг моддий манфаатдорлиги 2018 йилга нисбатан 1,5 баробар, бир ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи 2,4 баробар ошди.

2.2.1-расм. Ўзбекистонда агросаноат кластерларининг самарадорлик кўрсаткичлари.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар йили ушбу агрокластерларнинг инвестицион салоҳиятини ошириш бўйича қўллаб-қувватлаш ишларини амалга оширмоқда. 2018-2021 йилларда кластерларда қиймат занжирини яратиш учун 1,4 миллиард АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб қилинди. 2019-2021 йилларда 10,8 минг гектар майдонда интенсив боғлар, 19,7 минг гектар майдонда токзорлар барпо этилди. 250 минг гектар майдонда жами 1,5 триллион сўмлик сувни тежайдиган технологиялар ва ресурс тежайдиган замонавий техникалар жорий этилди. Кластерлар асосида 2018-2021 йилларда ҳудудларда 176 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги кластерларининг вилоятлар кесимида ажратилган ва бириктирилган қишлоқ хўжалиги ерларига кўра улушини таҳлил қилсак, ҳар бир минтақанинг табиий иқтисодий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда улар ўртасида сезиларли тафовут борлигининг гувоҳи бўламиз. Хусусан, энг катта улуш Қашқадарё (13.5%, 279288 га), Самарқанд (9,2%, 190676 га), Фарғона (9.1%, 188486 га), Тошкент (8.8%, 181506 га) ҳамда Жиззах вилоятига (8.7%, 179527 га) тўғри келса, Навоий (3,4 %, 69223 га), Наманган (5,3 %, 109193 га) ва Андижон (5,6 %, 115997 га) вилоятларининг улуши паст эканлиги кузатилади (2.2.2-диаграмма).



2.2.2-диаграмма. Кластерларнинг вилоятлар кесимида улуши (2022 йил)


Ўзбекистон агросаноат кластерларининг вилоятлар кесимида ишлаб чиқариш қувватларини таҳлил қиладиган бўлсак, қуйидаги жадвалдан кўришимиз мумкинки, пахтачилик ва ғаллачиликда энг юқори салоҳият Қашқадарё вилояти (11,7%, 15.5%), мева-сабзавотчиликда Андижон вилояти (25.9%), шоличиликда эса Хоразм вилояти (24.4%) ҳиссасига тўғри келмоқда (2.2.1-жадвал). Мева-сабзавотчилик кластерларининг вилоятлар кесимида ишлаб чиқариш қувватларини таҳлил қиладиган бўлсак, Андижон вилояти энг юқори кўрсаткични ташкил этган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси энг қуйи кўрсаткични ифода этмоқда. Фарғона вилояти жами улушда 17,3 фоизни эгаллаган бўлса, Самарқанд вилояти жами улушда 16 фоизни эгаллаб, 2- ўринда турибди. Ушбу маълумотларни қуйида келтирилган диаграммада янада яққолроқ кўришимиз мумкин (2.2.3-диаграмма.)

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish