Тўқимада ипларнинг жойлашиши.Тўқимада ипнинг жойлашиши,танда (ҳТ) ва арқоқ (ҳа) тўлиқ баландлиги, ҳамда уларнинг ярим тўлқин (лТ ,ла) узунликлари билан ифодаланади. Иккита ёнма-ён жойлашган танда ипларнинг оралиғидан ўтган арқоқ ипнинг қопланиши горизонтал масофаси танда ва арқоқ ипларнинг ярим тўлиқ эгилишининг узунлиги деб белгиланади.
Ипнинг тўқималарда жойлашиши қуйидаги омилларга боғлиқ: тўқиманинг ўрилишига; танда ва арқоқ бўйича зичлигига; танда ва арқоқ ипларнинг чизиқли зичлигига; хом ашёнинг толавий таркибига; тўқувчилик усули.
Ипларнинг тўқимада жойлашиши учта асосий консепциядан (системадан) иборат.
Тўқимада эгилиши кўпроқ бўлган бир система ипи, бошқа система ипини ўзига бўйсундириши бир чизиқда жойлашади.
Танда ва арқоқ иплари, тўқимада эгилиши бир хил бўлиши мумкин ва бир чизиқда жойлашади.
Бир система ипнинг иккинчи система ипига таъсири, натижасида икки система иплари ҳар хил тўлқинсимон шаклга эга бўлиб, ҳар хил тўлқин баландлигига эга бўлади.
Бир қатламли тўқимада танда ва арқоқ ипларининг тўлқин баландликлари йиғиндиси шу ипларнинг диаметрлари йиғиндисига тенг.
ҳТ + ҳа = дТ + да
П рофессор Н.Г. Новиковнинг фазали тўқима тузилиш назариясига кўра, танда ва арқоқ ипларнинг эгилиш тўлқини баландлигига асосланиб тўқима тузилиши тўққизта фазаси мавжуд. (_2.1- расм) ва аниқ шартлар билан белгиланади:-полотно ўрилишли тўқима, -цилиндрсимон шаклга эга андава арқоқ иплари; -ўлчов бирлиги қилиб ип радиуси танланган
2.1 - расм. Тўқима тузилишнинг фаза тартиби
Иккита ёнма-ён жойлашган ипларнинг айлана марказларининг оралиғи геометрик зичлигини ифодалайди. Геометрик зичлик, тўқимадаги танда ва арқоқ бўйича бўлган, техналогик зичлигига тескари ўлчамдир.
бунда: РТ, Ра -танда ва арқоқ бўйича технологик зичликлар.
Критик геометрик зичлиги иккита ёнма ён жойлашган иплар оралиғи (танда ва арқоқ ипларнинг диаметрлари йиғиндси) билан ифодаланади.
лкр = дТ + да
Бундан полотно ўрилишнинг технологик зичлиги қуйидагича ифодаланади.
Бундан полотно ўрилишнинг технологик зичлиги қуйидагича ифодаланади.
Тўқиманинг танда РТ ва арқоқ Ра бўйича технологик зичликлари бир ўлчамдаги (дециметр ёки сантиметрдаги) танда ва арқоқ ипларнинг сонини кўрсатади.
бунда:нТ, на-танда ва арқоқ иплар сони; лТ, ла-танда ва арқоқ бўйича тўқима узинлиги.
Технологик зичликлар: (белгиланган тўқима тузилиш фаза тартиби бўйича) амалда (фактическая), максимал ва чегараланган зичликларга бўлинади.Тўқиманинг амалдаги зичлиги маълум тўқимадаги ҳақиқий зичликдир. Тўқимачилик саноатида бу зичликни ГОСТ да ёки техник шарт “ТУ”да келтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |