Тўқимани юза зичлиги
Тўқиманинг юза зичлигини қ ўлчам бирлиги 1 м2 даги тўқиманинг юза зичлиги танда ва арқоқ ипларнинг оралиғидан иборатдир.
қТ-танда ипнинг оралиғи; қа-арқоқ ипнинг оралиғи.
Тўқима йўғонлиги
Тўқимани йўғонлиги қуйидаги ҳусусиятларни аниқлайди: ҳаво ўтказувчанлик, иссиқлик сақлагич, ғижимланиш, бикрлик, қайишқоқлик ва хаказо. Ипларнинг турли толалардан иборатлиги, эгилиш (бурам) даражаси, юмшоқлик ёки силлиқлик тўқиманинг йўғонлигига таъсир қилади. Тўқиманинг қалинлиги ўрилишга ҳам боғлиқдир, яъни қанчалик ипнинг қопланиши узун бўлса ва тўқиманиг раппортида ипларнинг сони куп бўлса, шунчалик узун қопланишнинг тагида ипларнинг сони ҳам кўп бўлиб, тўқима қалинлашади. Тўқима зичлиги ва ипларнинг қопланишида эгилувчанлик даражаси ҳам тўқиманинг қалинлигига таъсир қилади, яъни юқорида айтилган омилларнинг кўрсаткичлари катта бўлгани сари, шунчалик тўқима қалин бўлади. Назарий томондан қараганда бир қатламли тўқималарнинг қалинлиги, танда ва арқоқ ипларнинг 2-3мм гача ипнинг диаметрига тенгдир. Агар танда ва арқоқ иплар бир-бири билан (қопланиш) эгилувчанлик даражаси бир хил бўлганда тўқиманинг йўғонлиги қуйидагидан иборатдир.
ТТ= да+ дТ
Танда ва арқоқ иплари ўзаро эгилувчанлик даражаси турли бўлса, тўқиманинг қалинлиги қуйидагича ифодаланади;
ТТ= 2да + дТ ёки ТТ= 2дТ + да
2.2. Тўқима тузилиши ва ўрилишини танлаш
Ўзбекистон тўқимачилик ва енгил саноатини ривожлантиришнинг асосий омиллари сифатида маҳаллий тўқимачилик хом ашёларини қайта ишлаш ҳажмини ошириш, илғор чет эл фирмалари билан ҳамкорликда соҳа корхоналарига энг янги технология ва замонавий ускуналарни жорий этиш эътироф этилади.
Тўқимачилик ва енгил саноатнинг бошқа тармоқларида ана шу пахта хомашёсини янада чуқур қайта ишлашни таъминлаш, бўялган ип – калава, трикотаж полотноси ва матолар каби тайёр маҳсулотларни хорижий мамлакатларга экспорт қилиш, кейинчалик, замонавий технология ва дизайнни фаол ўзлаштириш асосида, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда улкан самарага эриш оламиз.
Махаллий хом-ашёлардан фойдаланган ҳолда махсус тўқималар ишлаб чиқариш технологиясини яратиш ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш, тўқимага бўлган талабни қондириш билан бирга қўшимча ишчи ўринларини яратади. Бу ўринда гап, аввало, дастлабки хомашёни ва ярим тайёр маҳсулотларни янада чуқур қайта ишлаш технологияларини жорий этиш, бунинг учун енгил саноат ва электротехника тармоқларида янги комплекс ва корхоналар ташкил этиш, шунингдек, жаҳон минтақа ва ички бозоримизда харидоргир бўлган тайёр тўқимачилик, чарм – поябзал, озиқ – овқат, фармацевтика саноати, ва пардозлаш материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида бормоқда.
Республикадаги мавжуд хом-ашё ва замонавий тўқув фабрикаларига ўрнатилган тўкимачилик ускуналарида белгиланган физик-механик хусусиятга эга махсус тўқимани ишлаб чиқариш технологиясини яратишга қаратилган мазкур илмий йўналиш, шубҳасиз илмий ҳамда амалий аҳамиятга эгадир.
Маркетинг тадқиқотлари асосида истеъмолчилар талабларини эътиборга олиб тайёр мато ва буюмлар ишлаб чиқариш, дунё бозорида рақобатбардош маҳсулот билан савдо қилишга эришиш миллий иқтисодиётимизнинг муҳим шартларидан биридир. Кийим-кечак модаларини ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда истиқболли газламаларнинг янги турларини яратиш долзарб масала ҳисобланади.
Спортчилар костюми учун мўлжалланган махсус тўқималарга бўлган талаблардан келиб чиққан холда тўқима тузилиши ва тўқима юузасига керакли нақшни берувчи ўрилишлар тахлили.
Яратилган махсус тўқима 100% пахта ипларидан ишлаб чиқарилиб, мустахкамлиги, сув ўтказувчанлиги, ҳаво ўтказувчанлиги, узилиш кучи каби кўрсатгичлари бўйича тахлил этилади.
Спортчилар костюми учун мўлжалланган махсус тўқималарга бўлган талаблардан келиб чиққан холда тўқима тузилишини ўрганилиб,лойихаланди.
Қуйидаги ўрилиш тури келтирилди.
1-Вариант
Do'stlaringiz bilan baham: |