1.4-расм. Карате ва таеквондо кийимлари
Спортчилар эришаётган бу ютуқлар мамлакатимиз рахбари далдаси ва метин иродали халқнинг ишончи туфайлидир.Спортчиларимиз жохоннинг турли бурчакларида бўлиб ўтган, ўтаётган барча нуфузли мусобақаларда қатнашмоқдалар, қатнашиб қолмай шохсупанинг юқори поғонасидан жой эгаллаб келмоқдалар.Республикамизда барча спорт турлари сингари шарқ якка кураш турларига ҳам кенг йўл очиб берилган. Ҳозирда Республикамизнинг турли худудларида “таеквондо” “карате” “ушу” “айкидо” ва бошқа турлари ривожланмоқда.
1.2.Тўқима тузилиши ва технологиясини аниқловчи омиллар
Тўқималарнинг ўрилишлари уларнинг тузилишини ҳамда фойдаланишдаги хоссаларини белгилайди. К.А.Корочкин ва бошқаларнинг тадқиқот ишларида [6] тўқима ўрилишларини унинг хоссаларига таъсири ўрганилган. Унда саржа ўрилишида иплар энг кам кучланиш ҳолатида бўлиши, иплар қисқариши, тўқиманинг юза зичлиги, қалинлиги, ҳаво ўтказувчанлиги таҳлил қилинган.
Тўқима тузилишини аниқловчи омиллар, тўқув дастгоҳига тахтлаш кўрсаткичлари ва ишлаб чиқариш технологиясининг мато сирт кўринишига таъсирига оид жуда кўплаб тадқиқот ишлари олиб борилган.
Тўқима тузилиши назарияси асосчиси профессор Н.Г.Новиков тадқиқотлари [7] асосан тўқима хоссаларига унинг тузилишини аниқловчи омилларнинг таъсирига бағишланган. Тўқима тузилишига таъсир этувчи омиллар таҳлилида тўқималарда танда ва арқоқ ипларининг жойлашишлари, тўқималарнинг асосий геометрик хусусиятлари, уларнинг шартли 9 та фаза тартибларига алоҳида эътибор берилган. Тўқиманинг геометрик ва технологик зичликлари тушунчаси изоҳланиб, уларни аниқлаш усуллари келтирилган..
Қатор олимларнинг докторлик диссертация ва монографиялари [5,6,7,8] тўқима тузилиши ва уни ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштиришга бағишланган. Н.А.Могильныйнинг монографиясида [5] кимёвий тола (вискоза ва лавсан) лардан ишлаб чиқарилган тўқималарнинг механик хоссалари ва тузилишини мақбуллаштириш масалалари бўйича тадқиқотлар келтирилган.
Н.В.Лустгартеннинг докторлик диссертацияси тўқиманинг дастгоҳда шаклланиш жараёнини барқарорлаштиришга бағишланган бўлиб, унда танда ипини қисқариш қиймати бўйича таранглигини ростлаш қурилмаси яратилган.
Маълумки, танда ва арқоқ иплари чизиқли зичликлари, толавий таркиби, уларнинг нисбати - , тўқимада танда ва арқоқ бўйича зичликлар, уларнинг нисбати - , ўрилиш тури ҳамда тўқув дастгоҳида ишлаб чиқариш шарт-шароитлари тўқима таркибини белгилайди. П.В. Букаев томонидан олиб борилган тадқиқотлар [6] мокисиз тўқув дастгоҳларида тўқима шаклланиш жараёнини мақбуллаштиришга бағишланган.
А.Н. Могильныйнинг докторлик диссертацияси техник мақсадда фойдаланиладиган тўқималарни лойиҳалаш услублари ва ишлаб чиқариш технологияси тадқиқотларига йўналтирилган бўлиб, бу турдаги тўқималарнинг таркиби ҳамда хоссаларини алоҳида таҳлил этилган.
Арқоқ бўйича зичлашган тўқималар таҳлили натижалари келтирилган В.С.Башметов ва бошқаларнинг тадқиқотлари [7] юқори зичлик билан тўқилган матоларнинг тузилиши ва физик-механик хоссаларини ўрганишга йўналтирилган. Унда тахтлаш кўрсаткичларини мақбуллаш ва тайёрлаш - арқоқ иплари тузилишига мос ҳолда бўлиши тавсия этилган.
Янги ассортиментни яратишда тўқима тузилиши кўрсаткичларини танлаш катта аҳамиятга эга бўлиб, улар тўқима хоссаларини, ташқи кўринишини ва ишлаб чиқариш шароитларини белгилайди. Н.А.Федеренконинг тўқима тузилишини баҳолашга бағишланган тадқиқот ишларида [8] танда ва арқоқ ипларининг чизиқли зичлиги, ўрилиши, тўқима зичлиги каби тўқима тузилишини аниқловчи асосий омилларнинг ўзаро боғлиқлиги таъкидланган. Тўқима тузилишининг геометрик назарияси ва лойиҳалашни аналитик боғлиқликлари асосида - тўқима таркиби мақбуллигини баҳолаш мумкинлиги кўрсатилган.
Газламанинг сирт кўриниши танда ва арқоқ ипларини ўзаро ўрилиши ва уларнинг чизиқли зичлиги, тўқиманинг танда ва арқоқ бўйича зичлиги, фаза тузилиш тартиби, турли (шаклдор бурамли, эластик, турли йўналишдаги бурамли, турли кимёвий таркиб ва хоссага эга бўлган) иплардан фойдаланиш ҳамда пардозлаш усулига боғлиқ. М.Н. Никитиннинг тўқималарни бадиий безашга бағишланган рисоласида [9] тўқимани сирт кўринишига турли толали таркибга эга бўлган ипларнинг таъсири, газламаларни пардозлашда бўёқ-рангнинг аҳамияти, матоларни сидирға рангда бўяш, меланж, шаклдор иплар билан тўқималарнинг эстетик кўринишини яхшилаш, нуқсонли ипларни тўқиманинг сирт кўринишига таъсири каби масалалар ёритилган. Мазкур рисоланинг асосий қисмида тўқима сирт кўринишига унинг тузилишини аниқловчи омилларнинг таъсири ёритилган. Чизиқли зичлиги юқори бўлган иплардан фойдаланилганда тўқиманинг сирт кўриниши нисбатан кўримли бўлиши таъкидланган. Энг силлиқ сирт кўринишли тўқималар атлас (сатин) ўрилишлари билан тўқилиши назарда тутилган. Тўқима сиртини бўртма нақшлар ҳисобига бадиий безашда майда нақшли ўрилишларнинг аҳамияти юқори баҳоланиб, бу турдаги ўрилишларнинг тахтлаш дастурлари келтирилган. Тўқима сиртида корд ёки пике ўрилишлари билан танда ёки арқоқ иплари битта қаторда икки қатлам бўлиб жойлаштирилиб, турли нақшлар ҳосил қилиш мумкин. Бу икки ўрилиш бир-биридан унчалик фарқ қилмайди. Икковини битта ном билан, яъни тўшамаси маҳкамланган ўрилиш деб аташ мумкин. Бу ўрилиш туридан тўқима сиртида аниқ, ёрқин кўринишдаги бўртма нақшларни ҳосил қилишда фойдаланилади. Ундан ташқари тўқима сиртида бошқа кўринишдаги эффектларни, масалан, вельвет-корд, флаконе каби тўқималарда тук ҳосил қилишда ҳам кенг қўлланилади.
Турли толавий таркибга эга бўлган ипларнинг матода турлича киришишидан фойдаланиб, мато сиртида турли геометрик нақш ҳосил қилишга бағишланган кўплаб илмий тадқиқот ишлари мавжуд. Вельвет типидаги тўқималарни ишлаб чиқаришда турли компонентли кимёвий иплардан фойдаланиб, ип узунлиги бўйича компонентларнинг турлича киришиши ҳисобига мато сиртида нақш ҳосил қилинган.
Тўқимачилик матоларининг ўзига хос хусусиятлари (геометрик, физик, механик, кимёвий) ва сирт кўринишининг ўзгаришида танда ва арқоқ ипларининг толавий таркиби муҳим аҳамият касб этади. Матоларнинг истеъмол хусусиятларини яхшилаш мақсадида табиий ва кимёвий толалар аралашмасидан ишлаб чиқарилган иплардан фойдаланилади.
Тўқима ташқи кўриниши, айниқса,юза хусусиятларидан фойдаланишда катта аҳамиятга эга бўлади. [10, 11, 12] тадқиқот ишларида инсон физиологик ҳолатлари, реакциялари асосида тўқима юзаси хусусиятларини баҳолаш кўрсатилган. Тўқимада иплар киришишини ҳисоблашнинг янги усуллари, уларга таъсир этувчи омиллар, масалан, ипларнинг чизиқли зичлиги, хом-ашё таркиби, тўқима зичлиги, ўрилиш раппортлари, тиғ номери, тахтлаш кенглиги, танда иплари сони кабилар таҳлил қилинган.
Ундан ташқари кўп қатламли тўқималар ишлаб чиқариш тадқиқотларига йўналтирилган [13] ишда қатламли тўқималардан транспортёр лентаси, қоғоз тайёрлаш машинаси ёки фильтрлаш материали сифатида фойдаланиш ҳам тавсия этилган.
Тўқималарнинг қалинлиги нафақат уларнинг физик-механик хоссаларига балки сирт кўринишига ҳам таъсир қилади. Тўқима қанча қалин бўлса, унинг сирт ғижимланувчанлиги ҳам шунча кам бўлади. Мураккаб тўқималар ўрилиши ҳисобига тўқима қалинлигини ошириш тадқиқотларига бағишланган [14,15,16,17] республикамиз олимлари ишларини қайд этиб ўтиш лозим.
М.А. Сайфиеванинг [28-30] ишида газламалар ассортиментидаги йўл-йўл нақшли тўқималарни ўзига хослиги ва қўлланилишлари таҳлил этилган. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон тўқимачилик корхоналарида қатор хорижий фирмалар Италиянинг Сомет ва Ваматех , Бельгиянинг Пиcанол, Швейцариянинг Зулсер фирмаси лицензияси бўйича Россиянинг такомиллаштирилган СТБ, Зулсер- Рути тўқув дастгоҳлари ўрнатилаган бўлиб уларда турли тўқималар ишлаб чиқарилмоқда.
И А Ламакина (24) Диссертация тадқиқоти мақсади тўқима сифатини оширишга аниқ йўналтирилган миқдорийбаҳолашусулини такомиллаштиришдан иборат.
Хулоса
Ўрганилган адабиётлар таҳлилидан қуйидагиларни қайд қилиш мумкин:
-барча турдаги спорт кийимлари билан танишиб чиқилди;
-ўрганилган спорт кийимларининг кўпгина қисми трикотаж усулида олинган;
-спорт кийимларининг жуда кам қисми тўқув усулида олинган;
-тўқув усулида олинган тўқималарга доир илмий ишлар ўрганилди;
-таҳлил этилган адабиётларда спорт кийимларига мўлжалланган тўқималар ишлаб чиқаришга оид илмий тадқиқотлар жуда кам олиб борилганлиги аниқланди.
Илмий ишнинг мақсади ва адабиётлар таҳлили асосида диссертацияда қуйидаги вазифаларни бажариш белгиланди:
спорт кийимларига мўлжалланган тўқимани тузилиши ва ишлаб чиқариш технологик шароитларини таърифловчи комплекс кўрсаткичларини;
спорт кийимларига мўлжалланган тўқимани ташқи кўринишига таъсир этувчи омилларни ўрганиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |