БОБ. АДАБИЁТЛАР ТАХЛИЛИ
Спортчилар кийимларига мўлжалланган махсус тўқималарни ишлаб чиқариш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сўнги йилларда мамлакатимизда бошқа соҳалар сингари спорт соҳаси ривожланишига ҳам жуда катта аҳамият қаратилмоқда. Мамлакатимизда спортнинг барча турлари ривожланмоқда. Нафақат бизни мамлакатимизда балки бугунги кунда дунёни барча мамлакатларини эътиборини ўзига жалб қилиб келаётган дунёнинг барча мамлакатларига спортни барча турлари шиддат билан кириб бормоқда.
Дунёнинг ривожланган ва энди тараққий эта бошлаган ҳар қандай мамлакатни дунёга танитадиган соҳа бу спорт. Спортни ривожлантириш учун ҳар битта мамлакатда бугунги ёш авлодга кенг имконётлар яратиб бермоқда. Бугунги кунда ҳар қандай мамлакат олдида турган долзарб муаммо бу спорт кийимларига бўлган талаб ҳисобланмақда. Бу муаммо бизни мамлакатда ҳам ўз ечимини кутаётган соҳалардан бири ҳисобланади.
Мустақиллик йилларида тўқувчилик корхоналаридаги янги тўқув дасгоҳлари нафақат юқори унимдорлиги, олинадиган матони эни билан фарқ қилади. Шунингдек, бу дасгоҳларни шахсий компьютер билан бошқарилиши уларда ўрнатилган кўп рангли механизмлар электрон каретка хилма-хил газламалар ишлаб чиқариш имкониятига эга. Ишлаб чиқарилаётган газламалар хилма-хиллиги бир томондан ишлатиладиган хом-ашёга боғлиқ бўлиб, иккинчи томондан тўқув дасгоҳининг ассортиментлик имкониятларига ҳам боғлиқ.
Спорт кийимларини ишлаб чиқариш трикотаж ва тўқув усулларида амалга оширилади ва бу усулларда олинадиган тўқималар ҳар доим ҳам 100% пахта ипларидан фойдаланилмайди. Айрим тўқималарни олиш учун пахта ва синтетика аралаштирилади ва баъзиларини олиш учун эса фақат синтетика ипларидан фойдаланилади.
Республикамиз мустақилликка эришиши билан бугунги кунда олиб борилаётган чуқур ислоҳотларнинг энг асосийси ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама-ақлий, ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан ривожлантириш бўлиб, бунда жисмоний тарбия ва спорт муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, мамлакатимизда таълим тизимини такомиллаштиришда Ватан равнақини таъминлайдиган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш, болалар спортини ривожлантириш ҳамда ўсиб келаётган ёш авлод саломатлигини мустаҳкамлаш борасида ҳукуматимиз томонидан барча шарт - шароитлар яратилмоқда.
Юртимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, миллат генофондини асраш, оилада, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний тарбия дарслари сифатини яхшилаш, мактабдан ташқари ишларни ташкил қилиш ва уларнинг самарадорлигини кўтариш, спорт турларини ривожлантириш ҳамда оммавийлигини ошириш, иқтидорли спортчиларни саралаш ҳамда юқори малакали мураббийларни тайёрлаш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Шу боисдан замонавий спорт мусобақаларида ўзаро рақобатнинг кескинлашуви ва спорт натижаларининг тўхтовсиз ўсиб бориши ўқув-машғулот жараёнига янгича илмий назар билан ёндашишни тақозо этади. Юксак махорат, кенг ва психофункционал имкониятларга эга ёш, иқтидорли ҳамда рақобатбардош спортчиларни тайёрлаш муаммоси муқобил ва самарадор педагогик технологияларни ишлаб чиқиш заруриятини кучайтирмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |