Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент Архитектура қурилиш институти


Илова 4. Харакатланувчи манбаларда атмосферага чиқувчи чиқиндилар билан атмосферани ифлослантириш



Download 4,88 Mb.
bet16/47
Sana21.07.2022
Hajmi4,88 Mb.
#833722
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   47
Bog'liq
òáó« óá ßÒó ÓÑßÒÓß½áÓ¿¡¿ ¼áÛÓÒºá 111

6 Илова
4. Харакатланувчи манбаларда атмосферага чиқувчи чиқиндилар билан атмосферани ифлослантириш.

Сўнги ўн йилликларда автотранспорт ва авиациянинг тез ривожланиши билан ҳаракатланувчи манбалардан атмосферага чиқувчи чиқиндилар бўлаги сезиларли ошди, бу манбалар: юк ва енгил автомашиналар, тракторлар, тепловоз ва самолётлар. Маълумотларга кўра, шахарларда автотранспорт қисми (ушбу шахарда саноатнинг ривожи ва автомобиллар сонига кўра) умумий чиқинди массасининг 30 дан 70 %гачани ташкил қилади АҚШда умум мамлакат бўйича бешта асосий зарарли моддалар умумий массасининг ҳеч бўлмаганда 40% ни ҳаракатланувчи манбалар чиқиндилари ташкил қилади.








4.1 Автотранспорт
Атмосферани ифлослантиришда асосий ҳиссани бензинда ишловчи автомобиллар (АҚШда уларнинг ҳиссаси 75%га яқин), сўнгра самалетлар (тахминан 5%), дизел двигателли автомобиллар (4%га яқин), тракторлар ва бошқа қишлоқ хўжалик машиналари (4%га яқин), темир йўл ва сув транспорти (тахминан 2%) ташкил қилади. Харакатланувчи манбалар чиқараётган атмосферани ифлослантирувчи асосий моддалар (бундай моддаларнинг умумий сони 40 дан ошиқ): углерод оксиди (АҚШда умумий массадаги унинг ҳиссаси 70%га яқин), углеводородлар (тахминан 19%) ва азот оксидлари (9%га яқин). Углерод оксиди (СО) ва азот оксиди (NOx) атмосферага фақат ёнувчи газлар орқали чиқади, бунда ёнувчи газлар билан бирга тўлиқ ёнмаган углеводородлар ҳам ажралиб чиқади (ажралиб чиққан углеводородлар умумий массасининг тахминан 60%ни ташкил қилади), картердан ҳам (20%га яқин), ёқилғи бакидан ҳам (10% га яқин) ва карбюратордан (тахминан 10%); қаттиқ аралашмалар асосан ёнувчи газлардан (90%) ва картердан (10%) ажралиб чиқади. Зарарли моддаларнинг энг кўп миқдори автомобилни ўт олдирганда, айниқса тез, ҳам кичик тезликда харакатланганда ажралиб чиқади (энг иқтисодий диапазондан). Углеводородлар ва углерод оксидининг нисбий қисми (чиқиндиларнинг умумий массасидан) тормоз берганда ва юрмай турганда, азотоксиди қисми эса тезлашганда жуда юқоридир. Булардан кўринади-ки, автомобиллар тез-тез тўхтаганда ва кичик тезликда харакатланганда ҳаво муҳитини айниқса кучли ифлослантиради.шахарларда ташкил этилаётган “яшил тўлқин” режимида харакатланиш тизими транспортларнинг чоррахаларда тўхташ сонини сезиларли қисқартиради, шахарларда атмосфера ҳавосини ифлослантиришни қисқартиради. Ёнувчи чиқиндилар сони ва сифатига двигател иш режими катта таъсир кўрсатади, хусусан ёқилғи ва ҳаво орасидаги муносабат, ёқиш моменти, ёқилғи сифати, ёнувчи камера юзасининг хажмига нисбатан муносабати ва бошқалар ҳам ўз таъсирини кўрсатади.ўт олиш камерасига келиб тушувчи ҳаво ва ёқилғи массаси муносабати ошганда, углерод оксиди ва углеводородлар чиқиндилари қисқаради, лекин азот оксиди чиқиндилари кўпаяди. Дизелли двигателлар иқтисодий самарадорлигига қарамасдан, СО, РnСm, NОx каби моддалар бензинли двигателлардагидек ажратиб чиқарса ҳам, улар тутунни кўпроқ ажратиб чиқаради (ёниб бўлмаган углерод), шунингдек у айрим ёниб бўлмаган углуводородлар ҳосил қилган ёқимсиз ҳидга ҳам эга. Дизел двигателлари шовқин билан биргаликда муҳитни кучлироқ ифлослантирибгина қолмасдан, инсон саломатлигига бензинли двигателлардан кўпроқ таъсир кўрсатади.
4.2 Самолётлар
Самолет двигателлари чиқарган зарарли моддалар йиғиндиси унчалик катта бўлмаса ҳам (шахар, давлатлар учун), аэропорт худудида бу моддалар чиқиндилари муҳитни ифлослантиришга аниқ хисса қўшади.шунингдек, турбореактив двигателлар (дизеллиларга ўхшаб) қўниш ва учиш вақтида кўзга ташланувчи тутун шлейфини чиқаради. Аэропортдаги чиқиндиларнинг маълум миқдорини келиб кетувчи автомобиллар, яъни ер усти харакатланувчи воситалари чиқаради.
Сўнгги 10-15 йилларда шовқин тезликдаги самолетлар ва космик кемалар учиши билан боғлиқ ҳодисалар тадқиқотига катта этибор берилмоқда. Бу учишлар оқибатида стротосфера азот оксиди ва олтингугурт кислотаси (шовқин тезлигидаги самолетлар), ҳамда алюминий оксиди зарралари (транспорт космик кемалари) билан ифлосланади. Бу зарарли моддалар озонни эмиради. У холда дастлаб шовқин тезликдаги самолетлар ва транспорт космик кемаларининг учиши сонини режали ўсиши Ер биосферасига ультрабинафша радиациянинг барча таъсирлари билан озон таркибини сезиларли емиради деган фикр туғилади (мос моделли ҳисоб китоблар билан тасдиқланган). Лекин бу муаммо чуқурроқ ёндашув шуни кўрсатди – ки, шовқин тезлигидаги самолетлар чиқиндилари стратосфера ҳолатига кам таъсир кўрсатар экан. Шовқин тезлигидаги самолетларнинг ҳозирги вақтдаги сони 16 кмга яқин баландликда зарарли моддалар ажратишда 03 таркибининг нисбий камайиши тахминан 0.60ни ташкил қилади; агарда самолетларни сони 200 тага етиб, учиш баландлиги 20 км га яқин бўлса, у ҳолда 03 таркибининг нисбий камайиши 17% гача кўтарилиши мумкин. Глобал ер усти ҳаво температураси – шовқин тезлигидаги самолетлар чиқиндилари ҳосил қилган парник самараси ҳисобига 0.1ºС га ошиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, шу барча антропоген самаралар табиий олимларнинг глобал масштабида ёпилиб кетади масалан: булқон чиқиндилари атмосферани ифлослантириши.

Download 4,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish