Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети туризм асослари



Download 1,47 Mb.
bet78/87
Sana20.07.2022
Hajmi1,47 Mb.
#827080
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   87
Bog'liq
Янги Туризм асослари Maruza matn

16. 1. Суғурта ҳақида тушунча
Суғурта ўз моҳияти жиҳатидан фаолиятнинг алоҳида соҳасидир. Бахтсиз ҳодиса, табиий офат, иш билан шуғулланган кишиларнинг эҳтиёт чораларини кўрмаганлиги ва бошқа сабаблар туфайли зиён кўрилиши мумкин. Бу ҳилда зиён кўрилганда муҳофаза қилишнинг анча самарали ва зарур шакли бор, бу - суғуртадир. Суғурта иқтисодий муносабатлар таркибига киради ҳамда махсус маблағ фондини яратиш тадбирларини ўз ичига олади. Мазкур маблағ фондидан эса турли воқеалар юз берганда, агар бу воқеалар хусусида суғурта шартномасида ўзаро келишиб олинган бўлинса, етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва зиён кўрган томонга ёрдам бериш мақсадида фойдаланилади.
Ижтимоий фаоллик ва иш фаолияти ғоятда авж олган ҳозирги шароитда суғуртанинг зарурлигига шак - шубҳа йўқ, чунки суғурта турмуш ва фаолиятнинг турли жабҳаларида рўй бераётган зарар кўришлар ўрнини жадал қоплашнинг энг қулай воситасидир. Масалан, бундай ҳодисалар ишлаб чиқариш жараёнида, маҳсулотни ташиш ва ундан фойдаланишда, транспортда бахтсиз ҳодисаларга дуч келишда, турли хил табиий офатлар оқибатида рўй бериши мумкин.
Суғурта фаолияти махсус қонунлар воситасида аниқ белгилаб кўйилади. Одатда суғурта жараёнлари акциядорлар компаниялари томонидан амалга оширилади. Суғурта шартномавий муносабат ҳисобланиб, томонлардан бири ўзига етказилган зарар учун шартномага кўра ҳақ ундириб олади. Суғурта шартномаси суғурта қилувчи билан суғурта қилинувчи ўртасидаги битим бўлиб, у суғурта қилишнинг мазкур тури шартларига мувофиқ ҳар икки томон ўртасидаги мажбуриятни тартибга солиб туради. Бошқа шартномалар каби суғурта шартномасида ҳам томонларнинг ўзаро розилиги ва қонуний ҳуқуқини ифодаловчи муайян шартлар бўлиши зарур.
Юридик кучга эга бўлган суғурта шартномасини тузишдан аввал, бошқа ҳамма шартномаларда бўлгани каби қўйилган шартларни қабул қилиб, шартнома тузиш ҳақидаги таклифга берилган розилиқ (оферт акцепти) ёки суғурта қилувчининг таклифига суғурта қилинувчининг розилиги бўлиши шарт. Суғурта компаниясининг суғурта шартномасида назарда тутилган мажбурияти у вакил қилган агентнинг шу хусусдаги оғзаки тасдиғи билан дарҳол кучга кириши мумкин, чунки бу агент одатда ишонч ҳуқуқига эга. Шартнома меморандум шаклида агент томонидан расмийлаштирилади, бу вақтинчалик ҳужжат ҳисобланади. Ана шу ҳужжатга кўра суғурта компанияси зиммасига ҳужжат расмийлаштирилишдан то суғурта полиси (суғурта қилдирилганлик тўғрисидаги ҳужжат) берилишига (ёки уни беришдан воз кечишга) қадар бўлган давр учун суғурта жавобгарлиги юклатилади. Бу хилдаги меморандум вақтинчалик суғурта гувоҳномаси деб аталиши мумкин. Суғурта қилишнинг бу босқичида суғурта қилинувчининг оғзаки розилиги кифоядир. Аммо, шунга қарамай, суғурта қилинувчи ҳар ҳолда кейинчалик бирон - бир ишкал чиқмаслиги учун тегишли ҳужжат берилишини талаб қилмоғи лозим. Суғурта шартномаси ёзма равишда битилган расмийлаштирилган битим бўлиб, у суғурта полиси деб аталади. Суғурта полиси икки хил: қиймати кўрсатилган полис ёки очиқ полис бўлиши мумкин. Қиймати кўрсатилган полисда суғурта тўловининг ҳажми ва у қайси муддатда тўланиши аниқ - равшан кўрсатилади (агар шартномада бошқа шартлар қўйилмаган бўлса). Очиқ полисда эса суғурта шартларига кўра суғурта ҳақи етказилган зарар ҳисоб - китоб қилинганидан сўнг тўланиши қайд этилади. Қиймати кўрсатилган полисга ҳаётни суғурта қилиш мисол бўлса, очиқ полисга эса автомобилларни суғурта қилиш мисол бўла олади.
Турли фалокатли ҳоллар сабабли, суғурталаш таклиф этилади. Суғурталанган шахсларга бундай холларда ёрдам кўрсатилади ва ҳаражатларнинг ҳаммаси ёки айрим қисмини суғурта компанияси ўз зиммасига олади. Ривожланган мамлакатларда яшайдиган кишилар ўз ҳаётларини суғурта қиладилар. Россияда аҳоли тиббий суғуртага эга. Ҳозирги кунда Россияликлар фақат Россия ҳудудида текин хизматдан фойдаланадилар. Бу имконият фақат Россия фуқароси учундир. Хорижий давлатлар фуқаролари тиббий хизмат доирасидаги келишувларга қараб даволанадилар. Масалан, Россияда Буюк Британия фуқаролари учун ва хорижга чиқувчи фуқаролар учун ҳам келишувга асосан бундай имкониятлар бор. Бу суғурта тиббий хизмат ҳаражатларини тўсатдан касал бўлганда, бахтсиз ходисага учраганда ва ҳаётини тўлиқ ҳимоялашда хизмат қилади.
Шунингдек, депозит суғурта таклиф қилинади. Бу саёҳатга маълум сабабга кўра чиқа олмасликда, виза олмаганда, юк йўқолганда, шахсий пуллар ёки кредит карта йўқолганда, гуруҳдан қолиб кетилганда ва бошқа ҳолларда хизмат қилади. Туристлар учун жароҳатланиш юқори бўлган ҳолларда, масалан, тоғ спортида, чўл туризмида, сув ости ва устидаги туризмларда алоҳида суғурта тури ишлатилади.
Туризм суғуртаси мажбурий эмас. Агар турист бораётган жойда бу нарса қонун билан белгиланган бўлса, унда бу суғурталар мажбурий ҳисобланади. Франция, Германия ва АҚШда тиббий хизмат суғуртаси мажбурий ҳисобланади. Туристлар учун ва бошқа суғурталанган кишилар учун алоҳида халқаро хизмати - emerqency services лар мавжуд. Бу хизматга зарурат туғилганда телефон орқали хабар берилади ва оператор кимга ва қаерга мурожаат этишни айтади ёки авария ҳолларида операторнинг ўзи керакли жойга хабарни етказади.
Суғурта хизмати кенг тарқалган Россияда бирорта турист хорижга суғурталашсиз чиқмайди. Ривожланган мамлакатларда ҳаётни суғурталаш оддий ҳолга айланган.



Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish