Таянч иборалар
- Туристик суғурта
- Суғурта фонди
- Суғурта шартномаси
- Туристик суғурта турлари
Назорат ва мулоҳаза саволлари
1. Суғурта ва туристик суғурталаш, - деганда нимани тушунасиз?
2. Суғурта фонди нима?
3. Суғурта шартномаси қай тарзда тузилади?
4. Туристик суғурта турларини айтиб беринг?
5. Шахсий суғурта ҳақида нималарни биласиз?
6. Мол - мулк суғуртаси нима учун керак?
7. Масъулиятни суғурта қилиш нима дегани?
8. Хорижий давлатларда туризм суғуртасининг ўрни қандай?
9. Ўзбекистон республикасида туристик суғурталашни қандай тасаввур қиласиз?
Фойдаланилган адабиётлар
1. Ўзбекистон республикасиниг "Туризм тўғрисида"ги Қонуни.
2. И. Каримов. Ўзбекистон иқтисодий ислохатларни чуқурлаштириш йўлида. -Т., Ўзбекистон, 1995.
3. Ж. Рўзиев. АҚШда тадбиркорлик: ижтимоий - иқтисодий ва ҳуқуқий масалалар. -Т., Фан, 1991.
4. М. Биржаков. Введение в туризм. С. Пб.: Издательский Торговый дом. -М., Герда, 2000.
5. Бгатов А.П. Туристские формальности. Учебное пособие. 2004.
6. Воронкова Л.П. История туризма и гостеприимства. Учебное пособие. ГРИФ. 2004.
17 - мавзу. Туристик ҳужжатлар
17. 1. Туристик фирмадаги услубий таъминот
17. 2. Асосий туристик ҳужжатлар мажмуаси
17. 1. Туристик фирмадаги услубий таъминот
Туроператор томонидан ташкил қилинган туристик маҳсулот (тур), унинг фирмадаги мажбурий услубий таъминотини назарда тутади. Услубий таъминот махсус технологик таъминот тайёрлов кўринишида бўлади, унда бутун тур ёзилади, яъни, турни ишлаб чиқаришда туристларга кўрсатиладиган барча хизматлар баён этилади. бу эса фирмадаги ишчиларни аниқ, оператив ва хатосиз ишлашлари учун керак, шу билан бирга турни ҳар доим назорат қилиш, уни ривожлатириш, юксалтиришга хизмат қилади.
Турни технологик ҳужжатлаштириш йиғмаси ва мундарижаси меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган. Тур ва унинг технолик ҳужжатлари меъёрий талабларга жавоб бериши шарт ва истеъмолчи ҳуқуқига қаратилган бўлиши керак. У тур маҳсулотни сертификациялаш давомида кузатилади. Технологик тур ёки йўналиш туристик папканинг ичида бўлади.
Ҳар бир турда технологик ҳужжатлар тўплами бўлиши шарт ва улар қуйидагилардан иборат бўлади:
1. Туристик саёҳатнинг йўналиши бўйича технологик харита;
2. Туристик саёҳат йўлланмасига қисқача ахборот варақа (бланка)си ("Тур йўлланма" ТУР - 1 шаклидаги одатий йўлланма варақаси). Бу ҳақда 17. 2. мавзуимизда алоҳида тўхталиб ўтамиз;
3. Брон (бандлаш) варақаси;
4. Мижоз - турагент ўртасидаги шартнома варақаси;
5. Йўналишнинг ахборот - информацион матни (автобус турлари учун);
6. Турнинг технологик хусусиятлари ёзмаси (буюртма бериш муддати, транспортга буюртма, билетлар, экскурсиялар, меҳмонхоналар ва овқатланиш жойларини бандлаш; йўналиш бўйича транспорт қатнови графиги, кутиш ва транспорт алмаштириш мумкинлиги ва ҳоказо);
7. Йўналиш бўйича маълумот (справочний) материаллари;
8. Турист учун мўлжалланган реклама вариантлари ва буклетлари;
9. Прайс лист (каталоглар). 17. 2. мавзуимизда тўхталиб ўтамиз.
Автомобиль турларида Ўзбекистон транспорт вазирлиги тасдиқлаган йўналиш жадвали ва хизмат кўрсатиш технологиясидан ташқари автобуснинг техник маълумотлари, километраж ва автойўл хусусиятлари, автойўлдаги таъқиқлаш ва чегаралаш, йўл ёқасида дам олиш ва овқатланиш шаҳобчалари, сантўхташ ва ҳоказолар тўғрисида автомобиль йўналиши паспорти (хорижий турларда йўл ҳаракат варақаси) тузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |