Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети туризм асослари


Тур ва турист йўналиши (маршрути)



Download 1,47 Mb.
bet42/87
Sana20.07.2022
Hajmi1,47 Mb.
#827080
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   87
Bog'liq
Янги Туризм асослари Maruza matn

11. 3. Тур ва турист йўналиши (маршрути)
Ўзбекистон Республикасининг "Туризм тўғрисида"ги қонунида: тур - муайян йўналиш бўйича туристик хизматлар мажмуи (жой бандлаш, жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт, рекреация, экскурсия хизматлари ва бошқа хизматлар) билан таъминланган аниқ муддатлардаги туристик саёҳат, - дейилади.


Турист йўналиши (маршрути) - географик атама бўлиб, муайян ҳудуд ва объектлар хусусиятларига боғланади. Унда турли даражадаги тафсилотлар, поход, саёҳат трассаси тасвирланади. Турист йўналиши (маршрути) ёки саёҳатнинг қисқача тавсифи иллюстрациялар, ҳариталар, чизмалар, объектларнинг матн орқали тасвирланишида кўринади. Туризм таъсуротлари, саёҳат қилинаётган пайтдаги (ёки кейинроқ) турист йўналиши (маршрути) ёки саёҳатдан эсдалик сифатида ўзи фойдаланиши ёки шундай йўналиш такрорланганда қўллаш учун, шу йўналишдан ўтадиган ёки шу объектга ташриф буюрадиган бошқа турист ва саёҳатчилар учун қисқача ёзиб ўтиш саёҳатчи фаолиятининг мазмуни ҳисобланади.
Турнинг жойга географик боғланиши бўйича тизимли, радиал, халқасимон ва кроссинг - турларини кўриб чиқамиз.
Турист йўналиши (маршрути) жўнаб кетиш жойидан, етиб бориш жойи (туристик марказ, курорт) гача тизимли бўлиши мумкин, кўп ҳолларда турист етиб келгандан сўнг битта отелда яшайди, шу ҳудуд чегарасида экскурсия ва бошқа юришларни амалга оширади. Ҳар куни бир жойдан иккинчи жойга кўчиб, ўз жомадонлари ёки рюкзакларини йиғиштиришни ёқтирмайдиган туристлар учун бундай маршрут қулайдир. Бир жойга келиб, нарсаларни жойлаштириб, куйлакларни шкафга илиб, шу ҳудуд чегарасида экскурсияга ва пляжга бориб, отелдаги ўз хонасида етти - ўн кун яшаш бундай туристларга хосдир.
Орқага қайтиш билан, ташриф буюриладиган аҳоли пунктларида ва объектларда тунаб қолишни танланган турист марказдан радиал жой ўзгартириш варианти ҳам мумкин. Масалан, Мисрдаги Хургада курортига етиб келган туристлар иссиқ, қуёш ва илиқ денгиздан баҳра олиб, икки кундан сўнг Қоҳира ва Гизага икки кунлик саёҳатга жўнайдилар. Хургада отелидаги жой шу икки кунлик экскурсия мобайнида улар ҳисобида қолдирилади.
Ташриф буюриладиган ҳудуд ёки мамлакат бўйича халқасимон маршрут ҳам бўлиши мумкин, бунда мамлакат ёки ҳудуд келиб тушиш жойи (шартли равишда аэропорт, темир йўл станцияси) ўзгармас, яъни мамлакат бўйлаб саёҳат ўша пунктнинг ўзида бошланади ва тугайди. Сўнгги вариант кроссинг - тур деб аталадиган мамлакатлар учун хосдир. Масалан, турист АҚШга Ньго -Йоркка келади, мамлакат бўйлаб саёҳат қилади ва ўз ватанига Лос -Анджелесдан жўнаб кетади. Турлар ташкил қилишнинг бошқа кўплаб вариантларини кўриб чиқиш мумкин. Умуман барча нарсалар тур маршрут бўйлаб туристларни олиб юришни брон қилиш тартиби аниқлаб беради.
Табиийки, туристик маршрутларнинг турли вариантларидан ташкил топган исталган комбинациялар амалга оширилиши мумкин. Масалан:
Поход (турист сафари)
Поход ёки турист сафари - туристга кўрсатиладиган хизмат (туристга кўрсатиладиган хизматлар мажмуаси, турист учун маҳсулот) бўлиб, у туристларни соғломлаштириш ва маънавий эҳтиёжларини қондиришни таъминлайди, агар поход кўп кунлик бўлса турист йўналиши (маршрути) бўйлаб юриш ва кўчиб ўтишнинг фаол услубларини ташкил этади. Походлар мақсадлари бўйича бир - биридан фарқ қилиши мумкин: соғломлаштирувчи, саргузаштли, спорт билан боғлиқ йўналишлар, ўқув - машқ ва бошқалар. Давомли экскурсия ҳам походлар туркумига киради.
Турист сўқмоғи
Турист сўқмоғи - турист қизиқишининг предмети ва объектидир. У доимо қизиқарли. Ушбу алоҳида маҳсулот туризмнинг икки хилидан келиб чиқади. Биринчи ва энг кўп тарқалгани санаториялар, дам олиш уйларидаги пиёдалар сўқмоғи бўлиб, у назорат қилинувчи узунликда жисмоний ҳаракат билан енгил сайр қилиш учун мўлжалланган. Одатда сўқмоқлар бир тарафли халқа йўлак бўлиб, бир жойнинг ўзида бошланади ва тугайди. Бундай сўқмоқлар одатда йўлни ўзи кўрсатиб туради. Уларда кўрсаткичлар ва ахборот плакатлари ўрнатилади. Қўриқхонали сўқмоқлар алоҳида туркумни ташкил қилади, улар аҳоли ва туристларнинг кўриш ва ихтиро қилиш тамойилидаги мустақил походлари учун мўлжалланади. Тайёрланган сўқмоқлар ахборот воситалари, кўрсаткичлар, плакатлар ёки батафсил маълумот ёзилган махсус брошюралар билан таъминланади. Турист сўқмоқларининг ҳавфсизлик томонларини ва томоша қилиш майдончаларининг тузилишини ҳисобга олиб тайёрлашнинг махсус услубиёти мавжуд.
Шундай сўқмоқлар борки, уларни турист гуруҳлари билан ўтишда йўналишни биладиган йўл кўрсатувчи талаб этилади, сўқмоқни якка турист ўтиши тавсия этилмайди ёки ман этилади. Ўта мураккаб маршрутлар туристларнинг хордиқ чиқаришлари учун бошпана ва уйчалар билан, кўтилмаган ҳолатларда ишлатиш учун маҳсулотлар билан таъминланади.
Турист сўқмоғининг бошқа варианти синалган йўналишдир, бу бир томондан турист учун қизиқарли (ёки ташриф, томоша қилиш учун қулай яқинликда жойлашган) бўлса, бошқа томондан, уни ўтишда энг кўп қийинчилиги бўлган сўқмоқ ҳисобланади. Кўп сўқмоқлар азалдан овчилар, биринчи ўтувчилар, маҳаллий аҳоли томонидан очилган, кейинчалик ҳар ерда ҳозиру - нозир туристлар томонидан тезлик билан энг чиройли ва ўтиш осон бўлган жойлар ўзлаштириб олинган. Турист сўқмоғи тушунчаси, шунингдек, миллий ва бошқа боғларнинг тузилиши муаммоларига ҳам таълуқлидир. Туристлар учун сўқмоқлар очилганда, бир томондан улар ҳавфсиз ва қизиқарли бўлиши, бошқа томондан, ушбу сўқмоқлар экология ва табиатни асраш талабларини, имконияти борича ўсимлик ва ҳайвонот оламига камроқ зарар етказишни ҳисобга олади. Чунончи, ўтган асрда бунёд этилган Крюгер (ЖАР) миллий боғида 2500 км.дан ортиқ турист сўқмоқлари солинган, улар ҳозирга келиб туристларни олиб юрувчи микроавтобуслар учун махсус қопламали йўлларга айланган, туристлар машинада бораётиб ҳайвонларни кузатишлари, камёб жониворларни табиий ҳолатда суратга туширишлари мумкин. Турист сўқмоғининг алоҳида турини денгиз паркларида сув усти ва остида кузатиш мумкин. Денгизда яшовчи ҳайвонларни кузатиш учун қирғоққа яқнн жойлардаги сув устида махсус кўприкчалар ёки бир бутун сув ости галереялари Исроил ва Австралияда қурилган.


Хулоса

Ушбу мавзу туристик маҳсулотлар ҳақида тушунча, хизматларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, Ўзбекистонда унга бўлган эътибор, тур ва турист йўналиш (маршрути), поход, турист сафари ва бошқалар ҳақида фикрлар баён этилади. Шунингдек, бу борадаги баъзи амалий ишлар билан танишилади.



Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish