Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети туризм асослари


Туристик маҳсулотлар ҳақида тушунча



Download 1,47 Mb.
bet40/87
Sana20.07.2022
Hajmi1,47 Mb.
#827080
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   87
Bog'liq
Янги Туризм асослари Maruza matn

11. 1. Туристик маҳсулотлар ҳақида тушунча
Туристик маҳсулот (турист учун маҳсулот) - туризм жараёнида туристнинг эҳтиёжини қондириш учун камида иккита туристик хизматлар (ишлар, товарлар)дан ташкил топган хизматлар мажмуасидир. Туристик маҳсулот (турпакет) барча кўрсатилган хизматлар ва ҳаражатларни ўз ичига олган нарх бўйича таклиф этилади, унинг истеъмол хусусиятлари эса шартнома шартларида кўрсатилади. Агар туристик хизматлар кўрсатиш жараёнини кузатадиган бўлсак, унда туризм ташкилотчилари айнан хизмат кўрсатиш билан шуғулланмайдилар, балки улар туристларнинг эхтиёжларига қараб туристик хизматларни фақат жамлайдилар ва уларнинг комбинацияларини тузадилар, банд қиладилар, бунинг звазига ўз фоизларини оладилар. Шундай қилиб, туризм ташкилотчилари туристлар ва хизмат кўрсатувчилар ўртасида воситачилик вазифасини ўтайдилар. Туризм ташкилотчилари нима билан савдо қиладилар ва туристик йўлланма ёки ваучерни ҳарид қилган турист бевосита нимага эга бўлади?, - деган савол туғилади. Агар ушбу жараённи диққат билан ўрганилса, унда турист ушбу йўлланма ёки ҳужжатнинг бошқа тури эвазига келажакда туристик хизматдан (ўрнатилган муддатда) фойдаланиш хуқуқига эга бўлади.
Бу ҳолда туристик маҳсулотнинг янги таърифи пайдо бўлади: туристик маҳсулот - турга бўлган ҳуқуқдир. Жараённинг табиийлиги бўйича бахслашиб бўлмайди, гарчи бундай таъриф бошқа жараёнларни, хусусан сертификациялашни боши берк кўчага олиб келади. Қонун бўйича туристик маҳсулот сертификацияланиши лозим. Ҳуқуқни сертификациялашга ҳали ҳеч ким ўрганмаган, зеро туристнинг турга бўлган ҳуҳуқи - унинг истак - хоҳиши маъносида - турга борадими ёки бормайдими, пакетдан тўлалигича ёки бир қисмидан фойдаланадими, рад этадими, сотадими ва ҳоказо.
Албатта, баъзи транспортчилар бу фикрга ҳали етиб келишганича йўқ. Балки шуниси тўғридир, чунки ҳуқуқнинг барча қонун - қоидалари бўйича - чипта йўловчи ва уни ташувчи ўртасидаги шартноманинг мажудлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб, ундан (чипта ва шартномадан) йўлга чиқиш ҳуқуқи келиб чиқади. Туристик маҳсулотга турга бўлган мавжуд ҳуқуқни бериш унинг мазмунини торайтиради ва унинг табиий ва ҳуқуқий табиатига зиддир.
Шундай қилиб, «туристик маҳсулот турга бўлган хуқуқ» ўзининг ички табиати бўйича тор маъно касб этади, чунки уни ташкил этувчи мураккаб пакетдаги муносабатларнинг фақат озгина қисмини таърифлайди. Бироқ Рим ҳуқуқшунослиги манбаларида қоида мавжуд - қонун ёмон, лекин у қонун. Қонунни ҳурматлаш ва унга риоя қилиш керак ва шу сабабли расмий жиҳатдан туристик маҳсулот - турга бўлган ҳуқуқдир. Ўзининг жисмоний моҳияти бўйича хизматлар, ишлар ва товарлар ва сертификациялаш, яъни сифат муносиблигини баҳолаш мажмуасига ҳуқуқ эмас, балки аниқ хизматлар, ишлар ва товарлар лозимдир.
Тур - бу аниқ тавсифлар, географик йўналиш ва маълум вақт оралиғида уни ўтиш тартиби, хизматлар кўрсатиш муддати таркиби ва сифати, туризм ташкилотчиси томонидан мақсадга йўналтирилтан ва тартибга солинган керакли ва етарли туристик хизматлар, ишлар, товарлар, туристик маҳсулотларнинг тўплами бўлиб, улар энг камида туристик маҳсулотнинг иккита турли таркиби (масалан, жойлаштириш ва ташиш)ни ўз ичига олган бўлади.

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish