Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети туризм асослари



Download 1,47 Mb.
bet29/87
Sana20.07.2022
Hajmi1,47 Mb.
#827080
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   87
Bog'liq
Янги Туризм асослари Maruza matn

Таянч иборалар
- Турист тушунчаси
- Ҳуқуқлари
- Мажбуриятлари
- Вазифалари ва эркинликлари


Назорат ва мулоҳаза саволлари
1. Турист тушунчасини таърифлаб беринг?
2. Нима учун у вақтинчалик сайёҳ дейилади?
3. Вақт омили бўйича туристик саёҳатларни қандай ажратилади?
4. Туристнинг ҳуқуқлари нималардан иборат?
5. Туристнинг мажбуриятлари қайсилар?
6. Туристнинг миллати энг зарур нарсами?
7. Туристнинг жинси деганда нимани тушунасиз?
8. Турист ёшининг тоифаларга ажратилиши қандай?
9. Турист маҳаллий миллат тилини билиши зарарми?
10. Туристнинг динига нима учун эътибор берилади?


Фойдаланилган адабиётлар

1. Ўзбекистон Республикасининг 1999 - йил 20 - августдаги "Туризм тўғрисида"ги Қонуни.


2. М.Б. Биржаков. Введение в туризм. С.П. -2000.
3. Г. Назарова, М. Мирзаев ва бошқалар. Туризм ҳуқуқи, Ўқув қўлланма, -Т., 2003.
4.Tourism and Poverty Alleviation-Recommendations for Action.WTO. 2004.
5. Rural Tourism in Europe: Experiences, Development and Perpectives.WTO. 2004.
7 - мавзу. Туристик индустрия (саноат)
7. 1. Туристик индустрия (саноат) ҳақида тушунча
7. 2. Туроператорлар ва турагентликлар
7. 3. Ташиш ва жойлаштириш индустрияси
7. 4. Овқатлантиришни ташкил этиш


7. 1. Туристик индустрия (саноат) ҳақида тушунча


Туристик индустрия (саноат) - туризм жараёнида туристлар истеъмоли учун зарур бўлган туризм хизматлари, иш ва товарларни етказиб берувчи ўзаро мувофиқлаштирилган тизимдир. Жаҳонда оммавий туризмнинг ривожланиши туризм индустрияси ва хўжаликларнинг бир - бирига боғлиқ тармоқларини, дин ва маданиятни, таълим тизимини шундай қизғин равишда ривожланишини келтириб чиқарди.
Ана шу шарт - шароитлардан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, туризм индустрияси - бу меҳмонхоналар ва жойлаштиришнинг бошқа воситалари, ташиш хизматлари, умумий овқатланиш объектлари, кўнгил очиш жойлари ва воситалари, билим орттириш, даволаш, соғломлаштириш, спортга доир, диний - маросимчилик, ишбилармонликка ва бошқа мақсадларга молик воситалар, туризм операторлари ва туризм агентликлари амалга оширувчи, шунингдек, туристик - экскурсия ва гид - таржимонлик хизматларини таклиф қилувчи ташкилотлар мажмуидир.Ўзбекистон республикасининг '' Туризм тўғрисида''ги Қонунида туристик индустрия тушунчаси қуйидаги тарзда таьрифланади: Туристик индустрия - туристик фаолиятнинг туристларга хизмат кўрсатишни таьминловчи турли субьектлари (меҳмонхоналар, туристик комплекслар, кемпинглар, мотеллар, пансионатлар, умумий овқатланиш, транспорт корхоналари, маданият, cпорт муассасалари ва бошқалар) мажмуи.
Шуни таъкидлаш ўринлики, иштирокчиларнинг тахминан шундай тизимдаги муносабатлари ўрта асрлардаёқ Европа мамлакатларидан муқаддас жойларни зиёрат қилинишини ташкил этишда туризм жараёни ва индустриясини илк бошланиши мавжуд бўлган эди. Масалан, сайёҳ зиёратини амалга ошириши учун мансублиги бўйича воситачига мурожаат қилгач, Рим папасидан олий руҳсат олиши, сўнгра муқаддас ерга жўнаб кетувчи зиёратчилар гуруҳини танлаб олувчи, сузувчи кемаларни жиҳозловчи ва шу гуруҳларни манзилга етказиб, уларнинг жойлашуви, овқатланиши, йўл кўрсатувчи ва қўриқчилар билан таъминлаши ҳамда бошқа хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи ихтисослаштирилган компанияга мурожаат қилиши зарур эди. Зиёратчи саёҳатни ташкил этиш учун компанияга зарур бўлган етарлича миқдордаги пулни ўтказгач, ўзи билан катта миқдордаги пулни олиб юришдан холос бўлган. (Изоҳ: ўша вақтларда, маълумки, купюралар бўлмаган. Йўллардаги қароқчилар эса ўйлаб топилган персонажлар эмас. Дарвоқе, ҳозир ҳам биз бу борада ўтмишдошларимиздан узоқлашиб кетаётганимиз йўқ). Бу фаолиятда моҳиятига кўра, ҳозирги замон тушунчасидаги туристик фаолиятнинг, уни молиялаштириш масалаларни ҳам қўшиб ҳисоблаган ҳолдаги барча элементлари мавжуд ва улар ҳозирги замон саёҳатларини расмийлаштириш усулларидан кам фарқ қилади.
Тараққиётнинг ҳозирги босқичида мамлакатнинг ёки туристик марказнинг ижтимоий тузилишидан қатъий назар, туризм соҳасида туристик фаолиятни амалга оширувчи бир қанча турли хилдаги корхоналар, чунончи: туризмни ташкиллаштирувчи (туроператор ва туристик агентлик)лар, туристларни ташувчи ва жойлаштириш тизими корхоналари, умумий овқатланиш шаҳобчалари, аттракционлар ва кўнгилочар жойлар, шунингдек, булар билан боғлиқ бўлган бошқа туристик ва унга яқин хизматлар (масалан, банк соҳасидаги муассасалар, суғурта хизмати ва бошқалар) мавжуддир. Туризмнинг махсус турларида даволаш муассасалари, ўқитиш тизими муассасалари ҳамда конкрет туристик маҳсулотнинг мақсадларига мувофиқ келадиган спорт ва бошқа муассасалар иштирок этишлари мумкин. Муҳими, бу ташкилотларнинг барчаси бир - бирларини уйғун равишда тўлдириши ва истеъмолчи учун зарур бўлган ҳамда ассортимент бўйича етарлича даражадаги барча хизматларни кўрсата билишда.
Туризм ташкилотчиларига туризм соҳасидаги икки хил корхона мансубдир: туроператорлар ва туристик агентликлар. Бу корхоналар туризм хизматининг ўзи билан бевосита шуғулланмайдилар, балки фақат истеъмолчи билан хизмат кўрсатувчининг ўртасида воситачилик вазифасини бажарадилар, холос. Булардан мустасно, уларнинг фаолияти ҳам ўз навбатида хизмат кўрсатишдир. Франциянинг туристик қонунчилигида бу корхоналарни уларнинг моҳияти ва вазифасининг характерига мувофиқ равишда туризм ташкилотчилари, - деб тўғри номлайдилар.



Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish