Консолидацияланган молиявий ҳисобот – тўлиқ ҳамда яхлит ҳолда тақдим этиладиган гуруҳларнинг молиявий моддаларидир.
Гуруҳ - барча шўъба корхоналар учун бош компания.
Бош корхона - бир ёки бир нечта шўъба корхоналарга эга бўлган корхона.
Шўъба корхона – бош компания назоратида бўлган корхона.
Назорат – корхона фаолиятидан фойда олиш бўйича молиявий ёки оператив бошқариш ҳуқуқи.
Камчилик фоизи – Бош корхонага бевосита ёки билвосита тегишли бўлмаган шўъба корхонанинг операциялардан соф даромад ёки соф активларининг фоиз кўринишидаги қисми.
Масалан, гуруҳнинг тузилиши қуйидагича
60 % 30 %
40 %
Фараз қилайлик, А компания С компаниянинг 30 % акция пакетини назорат қилади. Бундан сиёсий таъсир, капитал устидан назорат (иқтисодий таъсир) ва камчиликнинг улушини аниқлаш лозим.
-
Нисбат |
Сиёсий таъсир
|
Иқтисодий таъсир
|
Камчилик улуши
|
А/В
В/С
А/С
|
60 %
40 %
70 % (30 % тўғри, 40 % билвосита)
|
60 %
40 %
30 % + 0,6 * 40 % = 54%
|
46 % = 100 % - 54 %
|
Юқоридаги ҳолатдан кўриниб турибдики, А компания – бош, В ва С компаниялар шўъба корхоналар ҳисобланишади.
ЕИ 7-Директивасига биноан бош компания ва шўъба компания ўртасида қуйидаги шартлар кўзда тутилса, бош компания консолидацияланган молиявий ҳисоботни тузиши мажбурий ҳисобланади:
Овозларнинг кўпчилиги (агар бош корхона 50% дан кўп овозга эга бўлса);
Директорлар Кенгаши устидан назорат (агарда бош компания Директорлар Кенгаши таркиби ва сонини ўзгартириш ҳуқуқига эга бўлса);
Шартнома орқали назорат (шартнома ёки низом шартларига мувофиқ бош компания шўъба корхонага таъсир ўтказа олса);
Келишув бўйича назорат (агарда бош компания келишув бўйича Директорлар Кенгаши йиғилишида овозларни ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқига эга бўлса);
Кенгашнинг тайинланиши бўйича амалдаги назорат (агарда Директорлар Кенгашининг кўпчилик қисми бош компаниянинг таъсири остида тайинланган бўлса);
Бирлашган бошқарувда иштирок этиш ҳуқуқи (агарда бош компания шўъба корхонага кучли таъсир ўтказса ёки иккита компания бирлашган асосда бошқарилаётган бўлса);
Горизонтал гуруҳлар (Бирлашмаган акциядорлик алоқаси гуруҳида консолидация қуйида келтирилган икки ҳолатдан бири мавжуд бўлганда тузилади):
шартнома ёки низом бўйича компания бирлаштирилган ҳолда бошқарилса;
консолидацияланган ҳисобот тузиш даврида муайян акциядорлар иккала компаниянинг кенгашида кўпчиликни ташкил қилса.
Бундай ҳолатда истаган бош компания консолидацияланган ҳисоботни тақдим қилиши шарт, қуйидагиларни истисно қилганда (27-сон БҲХСнинг 27-бандига биноан):
Бош компания шўъба корхонанинг ўзи бўлса;
Бош компания 100% овозга эга бўлса;
Шўъба корхона консолидациядан қуйидаги ҳолларда истисно қилинади:
Назорат вақтинчалик бўлса;
Узоқ муддатли чекловларга эга бўлса.
Бундай компанияларда инвестициялар ҳисоби 25-сон БҲХСга биноан юритилади.
Консолидациядан истисно қилишнинг асосий ҳолатлари уюшган аъзо номи билан аталувчи бирлашган корхонанинг мавжуд бўлиши билан боғлиқ. Агарда юқори ташкилот ёки бошқа корхона томонидан унинг молиявий ва оператив фаолиятига сезиларли таъсири кўрсатилмаса, бу корхоналар ҳисобот гуруҳлари ичига киритилмайди. Сезиларли таъсир даражаси капиталда иштирок этиш ҳамда овоз ҳуқуқига қараб аниқланади. Сезиларли таъсир деб, бош ёки бошқа компаниянинг таъсири барча овозларнинг 1/5 қисмидан кам бўлмаган ва 20 % дан 50%гача бўлган таъсири тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |