Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти ҳамдамов б.Қ., Исломов ф. Р


«Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот»ни тузиш ва тўлдириш тартиби



Download 1,99 Mb.
bet29/61
Sana18.07.2022
Hajmi1,99 Mb.
#822695
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   61
Bog'liq
Молиявий хисобот дарслик

6.3. «Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот»ни тузиш ва тўлдириш тартиби


Хусусий капитал ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботнинг «Йил бошидаги қолдиқ» моддаси бўйича қуйидаги ахборот акс эттирилади:
а) «Устав сармояси» 3-устунида таъсис ҳужжатларида қайд этилган устав сармояси (фонди) суммаси кўрсатилади;
б) «Қўшилган сармоя» 4-устунида «Устав сармояси» ҳисобварағининг «Қўшилган сармоя» илова ҳисобварағида қайд этилган қўшилган сармоя суммаси кўрсатилади;
в) «Захира сармоя» 5-устунида қонун ҳужжатларига мувофиқ барпо этилган захира сармоя маблағлари суммаси акс эттирилади;
г) «Тақсимланмаган фойда» 6-устунида йил бошидаги тақсимланмаган фойда суммаси кўрсатилади;
д) «Қопланмаган зарарлар» 7-устунида йил бошидаги корхона балансида қайд этилган зарар суммаси акс эттирилади.
«Хусусий (акциядорлик) сармоянинг ўсиши» моддаси бўйича (020-сатр) хусусий сармоянинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
«Хусусий (акциядорлик) сармоянинг камайиши» моддаси бўйича (030-сатр) хусусий сармоянинг камайиш суммаси акс эттирилади.
«Қимматли қоғозлар эмиссияси» моддаси бўйича (040-сатр) белгиланган тартибда тегишли эмиссиялар суммаси акс эттирилади.
«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш» моддаси бўйича (050-сатр) асосий фондлар, номоддий активлар ва бошқа узоқ муддатли активларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган қайта баҳолаш суммаси акс эттирилади.
«Устав сармоясини шакллантириш чоғида курсдаги фарқ» моддаси бўйича (060-сатр) бухгалтерия ва статистика ҳисобида «Устав сармояси» ҳисобварағининг «Қўшилган сармоя» илова ҳисобварағида қўшилган сармоя сифатида акс эттириладиган, корхона устав сармоясини шакллантириш чоғида таъсис ҳужжатларини рўйхатга олиш санаси ва маблағларни устав сармоясига ҳақиқатда киритиш санасида Марказий банк курслари ўртасида юзага келадиган курс фарқи акс эттирилади.
«Захирага ажратмалар» моддаси бўйича (070-сатр) барпо этилиши таъсис ҳужжатлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган захира фондига ҳисоблаб ёзилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
«Жорий йилнинг тақсимланмаган фойдаси (зарари)» моддаси бўйича (080-сатр) ҳисобот даврида олинган тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) суммаси кўрсатилади.
«Тўланган дивидендлар» моддаси бўйича (090-сатр) олдинги йил учун ҳисобот даври бошидаги тақсимланмаган фойдадан ҳисоблаб ёзилган дивидендлар суммаси кўрсатилади.
«Ҳисобот даври охиридаги қолдиқ» моддаси бўйича (100-сатр) тегишли устунлар бўйича «Устав сармояси» ҳисобварағининг «Устав сармояси», «Қўшилган сармоя», «Захира сармоя» илова ҳисобварақлари бўйича ҳисобот даври охиридаги сальдо ва тақсимланмаган фойда суммаси кўрсатилади.
«Ҳисобот даври охирида устав сармоясига киритилган бадаллар» моддаси бўйича (130-сатр) муассислар ва акциядорлар томонидан корхона устав сармоясига ҳақиқатда киритилган маблағлар суммаси кўрсатилади. 120 - 142-сатрларни акциядорлик жамиятлари тўлдиради.



Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish