1-БОБ. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ МОҲИЯТИ ВА УНИНГ ТАРКИБИ
1.1. Молиявий ҳисобот, унинг аҳамияти ва таркиби
Бухгалтерия ҳисобини юритишнинг асосий мақсади маълум бир хўжалик субъектининг барча хўжалик муомалаларини расмий равишда ҳисобда акс эттириш ва маълум бир даврларда фойдаланувчиларга зарурий маълумотларни бериш ҳисобланади.
Молиявий ҳисобот алоҳида мустақил корхона бўлиши ёки хўжалик юритувчи корхоналарнинг уюшган гуруҳига киришидан қатъий назар, бажарадиган ва субъектга таъсир кўрсатувчи молиявий воқеаларни ва муомалаларни кўрсатиш усули ҳисобланади.
Молиявий ҳисоботларнинг мақсади корхонанинг молиявий аҳволидан, унинг фаолиятидан ва унинг пул маблағлари ҳаракати бўйича маълумот беришдан иборат бўлиб, у фойдаланувчиларнинг кенг гуруҳига иқтисодий қарорлар қабул қилишлари учун зарурдир.
Молиявий ҳисобот хўжалик муомалалари хусусияти ва моҳияти жиҳатидан уларни гуруҳларга тузилмавий бирлаштириш натижаси ҳисобланади. Умумлаштириш ва тасниф қилиш жараёнининг якуний босқичи бу туркумларга ажратилган жуда қисқа ахборотни тақдим этишдир, чунки молиявий ҳисоботлар банд сифатида ва изоҳларда берилган бўлади. Молиявий ҳисоботлар, шунингдек, корхона имкониятларини раҳбарият томонидан бошқарилишини амалга ошириш натижаларини ҳам кўрсатади.
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасига биноан молиявий ҳисоботда қуйидаги ахборот бўлиши керак:
- инвестиция қарорлари ва кредитлар бериш тўғрисида қарорлар қабул қилишда керак бўладиган ахборот;
- субъектнинг бўлажак пул оқимларини баҳолашда фойдали ахборот;
- субъектга берилган ресурслар, мажбуриятлар ва улардаги ўзгаришлар тўғрисида ахборот.
Юқорида айтиб ўтилган ахборотлардан ташқари, молиявий ҳисоботда батафсилроқ маълумотлар ҳам берилади. 1-БҲМАга асосан, молиявий ҳисоботлар фойдаланувчиларга пул маблағлари ҳаракати оқимини тахмин қилишга ёрдам берадиган, корхонанинг мулки ва ихтиёридаги ресурслари тўғрисида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:
корхонанинг назорати остида бўлган активлар ҳақида;
корхонанинг пассивлари ҳақида;
корхонанинг тақсимланмаган даромади, корхонанинг бир даврдан бошқа даврга ўтишдаги иқтисодий имкониятлари ва мажбуриятларидаги ўзгаришлар ҳақида;
пул маблағларининг ҳаракати ҳақида.
Ушбу маълумот молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун корхонанинг дивидендларни ва фоизларни тўлаш, шунингдек, мажбуриятлари бўйича муддати келган тўловларни тўлаш имкониятини баҳолашда фойдали бўлади.
Молиявий ҳисоботнинг шаклланиши қисқа вақтда, ҳисобот даври муомалалари тугагандан сўнг рўй беради ва корхонадан профессионал бухгалтерия билимлари ва кўникмаларидан ташқари, қўшимча маълумотлар тузиш (изоҳлар, тушунтиришлар) кетма-кетлигига риоя қилишни талаб қилади.
Йиллик молиявий ҳисобот таркиби қуйидаги шакллардан иборат:
Молиявий ҳисоботларинг изоҳлари тушунтириш хати кўринишида мунтазам равишда тартибга солинади. Изоҳлардаги маълумотлар тақдим этилган молиявий ҳисоботнинг ҳар бир тегишли банди кўрсатилган ҳолда берилиши керак.
Молиявий ҳисоботлар тайёрлаш ва бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос сиёсати асослари тўғрисидаги маълумот молиявий ҳисобот изоҳларидан олдин алоҳида ҳисоб кўринишида берилиши керак. Молиявий ҳисоботга бериладиган тушунтириш ёзувида энг камида лозим бўлган зарурий маълумотлар бухгалтерия ҳисобининг ҳар бир аниқ андозасининг «Очиб бериш» бўлимида келтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |