Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти ҳамдамов б.Қ., Исломов ф. Р



Download 1,99 Mb.
bet9/61
Sana18.07.2022
Hajmi1,99 Mb.
#822695
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   61
Bog'liq
Молиявий хисобот дарслик

Баланснинг тўғрилиги балансни тузишда асосланилган ҳужжатларнинг тўлалиги ва сифати билан таъминланади. Агар ҳисобот даврида хўжалик фаолиятининг барча муомалалари ўз вақтида ҳужжатли расмийлаштирилмаган ёки нотўғри расмийлаштирилган бўлса, унда баланс корхона ишининг ҳақиқий якунини акс эттирмайди. Бухгалтерия балансининг ҳар бир моддаси ҳужжатлар, бухгалтерия ҳисобварақларидаги ёзувлар, бухгалтерия ҳисоб-китоблари ва инвентарлаш билан тасдиўланган бўлиши керак. Бухгалтерия баланси маълумотларини қасддан бузиш – ниқоблаш дейилади. Балансни ниқоблаш қоида бузилишларини яшириш мақсадида атайин ва балансни тузиш бўйича айрим қоидалардан бехабарлик оқибатида билмасдан қилинган бўлиши керак.
Баланснинг реаллиги моддалар баҳосининг объектив воқеликка мувофиқ келишини англатади. Баланснинг «тўғрилиги» ва «реаллиги» тушунчаларини бир-бирига аралаштирмаслик керак. Баланс тўғри, аммо нореал бўлиши мумкин, яъни баланс маълумотлари ҳужжатлар асосида тузилган бўлади ва ҳақиқий мавжуд маблағларни кўрсатади, аммо унинг айрим моддалари реал ҳолатни, масалан, асосий воситалар – маънавий эскирганлиги, дебиторлик қарзини талаб қилиб олиб бўлмаслиги ва шу кабиларни кўрсатмайди.
Баланснинг яхлитлиги балансни ягона ҳисобга олиш ва баҳолаш тамойиллари бўйича тузилишини, яъни корхонанинг барча таркибий бўлинмаларида ва тармоқларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларининг бир хилдаги мазмуни, уларнинг корреспонденцияси ва шу кабилар қўлланилишини англатади.
Ўзбекистонда баланслар бирлигига эришилган, чунки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2002 йил 7 февралда тасдиўланган бухгалтерия балансининг ягона шакли қабул қилинган, ҳисобварақларнинг ягона режаси қўлланилади. Молиявий ҳисоботнинг барча шакллари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи услубияти ва уларни ташкил этиш бошқармаси ишлаб чиққан «Корхоналар чораклик ва йиллик молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича кўрсатмалар» асосида тузилади.
Баланснинг изчиллиги ҳар бир кейинги баланс олдинги балансдан келиб чиқиши лозимлигида ифодаланади. Масалан, олдинги йил якуний баланси (йил охирига бўлган маълумотлар) бошланғич баланси бўлиши керак, чунки ҳисобот йили олдинги йилнинг давоми ҳисобланади.

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish